Сўз санъати халқаро журнали


СЎЗ САНЪАТИ ХАЛҚАРО ЖУРНАЛИ | МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЖУРНАЛ ИСКУССТВО СЛОВА | INTERNATIONAL JOURNAL OF WORD ART


Download 377.41 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/16
Sana24.12.2022
Hajmi377.41 Kb.
#1059986
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
3783-Текст статьи-7621-1-10-20220116

СЎЗ САНЪАТИ ХАЛҚАРО ЖУРНАЛИ | МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЖУРНАЛ ИСКУССТВО СЛОВА | INTERNATIONAL JOURNAL OF WORD ART
№5 | 2021
83 
у ўзида турли масал ва афсоналарни жамлаган. Китобда муаллифнинг Шарқ мамлакатлари 
бўйлаб қиган саёҳати тасвирлансада, бироқ асар қуруқ тавсилотлардан иборат бўлиб қолган.
1322 йилда Жон Мандевиль денгиз саёҳати давомида Туркия, Тартария мамлакатлари
хусусан, Хива, Бухоро ва Қўқон хонликлари, Форсийлар империяси, Сурия, Арабистон, Миср, 
Эфиопия ва Ҳиндистон каби қатор юртларни кезиб чиқиб, улар ҳақида китобар ёзди.
1368 йилда мўғуллар империяси барҳам топгач, Хитойнинг Ғарб билан алоқалари 
кескинлашди. Европа шарқий мамлакатларнинг бойликларига кўз олайтира бошлади. 
Англияликларнинг ипак ва доривор ўсимликлар савдосига қизиқиши янада ортиб, инглиз 
сайёҳлари денгиз йўллари орқали Шарққа етиб боришди. 1497 йилнинг бошларида италиялик 
денгизчи Жон Кэбот Шарқдаги савдо ишларига қизиқиб, кемада шимол-ғарб йўлини 
излаганча, Бристолдан Шарқ мамлакатларига томон сузиб борди. XVI асрга келиб, бундайин 
саёҳатчилар сони тобора орта бошлади. Улар сирасига Кэботнинг ўғли Себастиан (Sebastian, 
1553), Сэр Хью Уиллоби (Sir Hugh Willoughby, 1553), Мартин Фробишер (Frobisher, 1560) ва 
Энтони Женкисон (Anthony Jenkinson, 1565) лар киради. 1600 йилда Елизавета I нинг 
кўрсатмасига биноан, “Инглиз Шарқ-Ҳиндистон” (The British East India) компанияси ташкил 
топиб, британиялик савдогарлар Шарқ билан савдо-сотиқни ривожлантириш орқали 
сердаромад ишни йўлга қўйишди. Компания Ҳиндистон бозорида монополияни юзага 
келтирди. Савдогар-сайёҳлардан қолган номалар Жон Мандевиль ва унинг давомчиси Ричард 
Хаклитларнинг китобларига қараганда, анча ҳаққоний ва ишонарли ёзилганди. Бу 
адабиётларга кўра, Елизавета ва қирол Стюартлар даврида Арабистон, Эрон, Туркия ва қолган 
шарқий элатлар қаторида Хитой ҳам сезиларли роль ўйнамайди.[14] 
Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, тарихнинг ўша даврларида Шарқ мавзусига 
бутунлай нуқта қўйилган экан, деган хулосага боришга ҳали эрта. Чунки Елизавета асридаги 
театр саҳналарида шарқона хусусиятларни ўзига жамлаган асарлар намойиши бўлиб 
турган.[4] Мандевиль Ўрта Осиёлик тартарларни “foul folk and evil kind”, яъни, “беадаб халқ 
ва ёвуз хиллар” деб атайди. Инглиз ёзувчиси Ричард Хаклит (Richard Hakluyt, 1553-1616) эса 
шарқликларнинг кичкина кўзлари ва ясси бурунли эканлигига урғу беради. Елизавета ва 
Стюартлар даврида ушбу халқ хунуклик тимсолига айланди. Манбаларда туркийларнинг айёр 
ва сотқинлик каби маълум ҳислатлари уларнинг шаҳватпарастлиги, шаҳвоний ҳисларга 
ўчлиги билан уйқашиб кетганлиги қайд қилинади.[10] Турк ва тартарлар томонидай 
қўлланилган ҳолатларни қуйидаги атамалар билан берилади: “barbarous” - ёввойилик, “cruel” 
- золим, “pitiless” - бешавқат, “deceitful” - фирибгарлик, "treacherous" - бетайин, “inhuman” - 
ваҳший, “impious” - бетавфиқ, “tyrannous” - зулмкор, “brutish” - бераҳм ва “bestial” – ёвуз.[8] 
Уларнинг Елизавета асри драматургия санъатига қўшган ҳиссасига кўра, зулм ва одамхўрлик 
– асосий мавзу сифатида намоён бўлади. Кристофер Марлога машҳурлик келтирган қаҳрамони 
Тамерлан ҳам душманларига қарши аёвсиз зулм қилган шахс сифатида тасвирланади.
Елизавета даврида ижод қилган машҳур англиялик шоир, таржимон ва драматург 
Кристофер Марло ўз даврида фожеавий асарлари билан довруғ қозонади.[9] 1564 йил йилда 
таваллуд топган Марло ўз ижоди билан замондоши Уильям Шекспирга катта таъсир ўтказган. 
1587 йил Кристофер Марлонинг бобокалонимиз Амир Темур ҳақидаги “Буюк Тамерлан” 
(“Tamburlaine the Great”) номли биринчи пьесаси Лондон театрларида саҳналаштирилади. 
Унда бош қаҳрамон оддий чўпонликдан дунёнинг яримини босиб олган саркарда даражасига 
кўтарилади. Буюк Темур ўзининг енгилмас ҳислати билан асарга шарқона файз беради. Пьеса 
муаллифга катта муваффақият келтириб, давомли тарзда драманинг иккинчи боби ёзиб 
тугатилади. Икки боблик “Буюк Тамерлан” 1590 йилда чоп қилинади. 1593 йилда Марлонинг 
сирли тарздаги бевақт вафоти сабабли, унинг қолган барча асарлари ўлимидан кейин нашр 
этилди. “Буюк Тамерлан” трагедиясида скифлик подачи Тамерлан ўзининг ноёб қобилияти 
билан юксак мартабаларга эришади. У адолатпарварлик ва тўғрисўзликни давлат 
бошқарувининг асосий мезонлари қилиб белгилаб, юртига кўз тиккан кўплаб душманларини 
айёвсиз қириб ташлайди. Соҳибқирон Темур қатор Шарқ мамлакатларини босиб олгач, турк 
хоқони Султон Боязидни ҳам маҳв этади. Тамерлан ўз асирини қафас ичига солиб, унга азоб 
беради. Асарда буюк Тамерлан миср маликаси Зенократанинг ҳусни-жамоли олида бош эгиб, 



Download 377.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling