«т а с д и қ л а й м а н» Бухоро вилояти ииб бошлиғининг ўринбосари подполковник


Download 68.5 Kb.
bet5/5
Sana18.02.2023
Hajmi68.5 Kb.
#1209693
1   2   3   4   5
Bog'liq
12-мавзу 3413 сон Қарор

- соғлиқни сақлаш;
- меҳнатига ҳақ тўлаш;
-
уй-жой майдони билан таъминлаш;
- мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;
- хизмат мажбуриятларинибажариш чоғида транспорт воситаларидан имтиёзли фойдаланиш;
- давлат пенсия таъминоти;
- давлат суғуртаси;
- ижтимоий ёрдам кўрсатиш;
- қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа чора-тадбирлар;
Ички ишлар идоралари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонун ҳужжатлари ва мазкур Низомда белгиланган мажбуриятларни бажарадилар ҳамда ҳуқуқ ва эркинликлардан фойдаланадилар.
Ходимларнинг ҳафталик иш вақти қирқ соатдан ошиши мумкин эмас зарур бўлган ҳолларда эса улар кучайтирилган ёки суткалик режимда хизмат ўташга жалб этилишлари мумкин. Одатдаги хизмат ўташ режими олти кунлик иш ҳафтаси ўрнатилишини назарда тутади, бунда кунлик иш давомийлиги етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ошмаслиги керак. Кучайтирилган режим кунига иш вақтидан ташқари давомийлиги тўрт соатдан ошмайдиган хизмат белгиланишини назарда тутади. Суткалик режим уч маҳал овқатланиш ҳамда камида саккиз соат дам олиш олиш учун вақт берилган ҳолда йигирма тўрт соат давомида хизмат ўташни назарда тутади.
Суткалик режим хизмат ўташ чоғида ходимларга уларнинг хоҳишига кўра хизмат ўташ жойида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари учун белгиланган умумқўшин паёги нормалари доирасида белгиланадиган озиқ-овқат паёги учун бериладиган компенсация ўрнига уч маҳал бепул овқат берилиши мумкин, ўз хизмат вазифаларини доимий равишда суткалик навбатчилик асосида бажарадиган ходимлар бундан мустасно. Кучайтирилган ёки суткалик режим жорий этилиши муносабати билан иш соатлари (кунлари)нинг белгиланган нормалари оширилганлиги эвазига ходимга Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланган тартибда пул компенсацияси тўланади ёки дам олиш кунлари (отгуллар) берилади ёхуд бу кунлар унинг ҳар йилги асосий таътилига қўшилади.

Бошқарма ММИваКБТХ
Бош инспектори капитан Ф.Ф.Усмонов
Download 68.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling