«т а с д и қ л а й м а н» Бухоро вилояти ииб бошлиғининг ўринбосари подполковник


Download 68.5 Kb.
bet2/5
Sana18.02.2023
Hajmi68.5 Kb.
#1209693
1   2   3   4   5
Bog'liq
12-мавзу 3413 сон Қарор

1. Дастлабки сухбат;
2. Псологик тест;
3. Умумжисмоний тайёргарлик бохосини тайёрлаш;
Махсус унвон ходимнинг хизмат мажбуриятларига муносабати, ўтаган хизмат йиллари ва эгаллаган лавозимини инобатга олган ҳолда якка тартибда берилади. Ходимларга қуйидаги махсус унвонлар берилади.
1. сафдорлар таркибига - сафдор;
2. сержантлар таркиби – кичик сержант, сержант, катта сержант;
3. кичик офицерлар таркиби – лейтенант, катта лейтенант, капитан;
4. катта офитцерлар таркиби - майор, подполковник, полковник;
5. генераллар таркиби - генерал-майор, генерал-лейтенант, генерал-полковник;

Ички ишлар органлари офицерлар таркибининг биринчи махсус унвони «лейтенант» ҳисобланади. Ички ишлар органлари офицерлар таркибининг биринчи махсус унвони Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан берилади. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан «майор» махсус унвони ва «подполковник» махсус унвони берилади.


«Полковник» махсус унвони – Ўзбекистон Республикаси Президенти девони билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан берилади.
Генераллар таркибининг махсус унвонлари– Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан.
Махсус унвонда хизмат ўташ муддатлари қуйидагича белгиланади:
1. сафдор – муддатсиз;
2. кичик сержан» – икки йил;
3. сержант – икки йил;
4. катта сержант – муддатсиз;
5. лейтенант – икки йил;
6. катта лейтенант – икки йил;
7. капитан – уч йил;
8. майор – тўрт йил;
9. подполковник – беш йил
Полковник ва ундан юқори махсус унвонларда хизмат қилиш муддатлари белгиланмайди. Навбатдаги махсус унвонлар белгиланган хизмат муддатини ўтаган ходимларга, улар эгаллаб турган лавозимининг унвон поғонасига мувофиқ берилади. Навбатдаги махсус унвонни четлаб ўтиб, махсус унвонлар берилишига йўл қўйилмайди.
Ички ишлар органларининг асосий лавозимлари бўйича ходимларнинг махсус унвонлар рўйхати – Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, уларга тенглаштирилган лавозимлар рўйхати эса Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқлаган ташкилий-штат тузилмаси ва умумий штатлар сони асосида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар органлари ходимлари лавозимларга тайинлаш ва озод этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади. Кадрлар захирасига киритилган ходимларга таътилларнишунингдек хорижий давлатларга боришлари учун рухсатномаларни расмийлаштириш, ходимлар фаолият олиб бораётган давлат органлари ёки уларнинг тасарруфидаги ташкилотлар, таълим муассасалари раҳбарларининг рухсати билан амалга оширилади. Кадрлар захирасига киритилган ходимлар хизматни ўташ тартиби билан боғлиқ ўзгаришлардан хабардор бўлишлари, лавозими ўзгарганида (бошқа лавозимга тайинланганида, лавозимидан озод этилганида, ўқишдан четлаштирилганида), мукофотланганида, интизом бузилишига йўл қўйганида, шунингдек ўзларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ёзма равишда ахборот бериши шарт.
Ички ишлар органларида аттестация ходимларнинг билим даражасини ишга муносабатини, касбий тайёргарлигини, эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини холисона баҳолаш, мамлакатимизда олиб борилаётган давлат сиёсатининг мазмун-моҳиятидан хабардорлиги даражасини аниқлаш, шунингдек хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши чоғида уларнинг масъулиятини ошириш мақсадларида ўтказилади. Аттестация ошкоралик, талабчанлик, принципиаллик ва хайрихоҳлик вазиятида ўтиши лозим.
Ходимлар хизмат даврида навбатдаги ва навбатдан ташқари аттестациядан ўтадилар. Қуйидаги ходимлар навбатдаги аттестациядан ўтмайдилар:

Download 68.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling