«т а с д и қ л а й м а н» Бухоро вилояти ииб бошлиғининг ўринбосари подполковник


Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланганлар


Download 68.5 Kb.
bet3/5
Sana18.02.2023
Hajmi68.5 Kb.
#1209693
1   2   3   4   5
Bog'liq
12-мавзу 3413 сон Қарор

1.Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланганлар;
2.Эгаллаб турган лавозимида бир йилдан кам муддат хизмат қилганлар;
3.Хизмат сафарида, даволанишда (ички ишлар органлари тиббиёт муассасаларида меҳнатга лаёқатсизлик варақаси очилган ҳолда) ) ва малака оширишда бўлганлар;
4.Кадрлар захирасига киритилганлар. Ушбу тоифадаги ходимлар. кадрлар захирасидан чиқарилиб, ички ишлар органларидаги лавозимга тайинланган кундан бошлаб камида бир йил ўтганидан сўнг умумий тартибда аттестациядан ўтадилар;
5.Ҳомиладорлик, туғиш ва бола парваришлаш таътилида бўлганлар. Бола парваришлаш таътилида бўлган ходимлар хизмат вазифаларини бажаришга киришганларидан сўнг камида бир йил ўтганидан сўнг аттестациядан ўтадилар.
Навбатдан ташқари аттестациядан иш кўрсаткичлари паст бўлган, касбий яроқлилигини аниқлаш бўйича текширувдан ўта олмаган, хизмат интизомини қўпол тарзда бузган ёки мунтазам бузиб келаётган, ички ишлар органлари ходимининг шаънига путур етказувчи ножўя ҳаракатлар содир этган ходимлар ўтадилар. Навбатдан ташқари аттестация ўтказиш ҳақидаги қарорни лавозимга тайинлаш ваколатига эга бўлган бошлиқ қабул қилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош вазири ёхуд ички ишлар вазирининг қарорига асосан ходимлар навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилиши мумкин, бунинг учун махсус комиссия тузилади. Аттестацияни ташкил қилиш ва ўтказиш, аттестация комиссиялари таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
Ички ишлар идорали ходимларига қуйидаги тартибда таътиллар муддати берилади:
1.Хар йилги асосий таътил.
2.Ҳомиладорлик, туғиш ва бола парваришлаш таътиллари;
3.Касаллик бўйича(ҳарбий-тиббий комиссия хулосасига асосан) таътил;
4.Ўқув (каникуляр) таътили – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасалари курсант (тингловчи)лари учун;
5.Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларини тамомлаганлиги муносабати билан таътил;

Download 68.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling