«т а с д и қ л а й м а н» Қоракўл тумани ииб бошлиғи подполковник


Download 19.39 Kb.
Sana16.01.2023
Hajmi19.39 Kb.
#1095362
Bog'liq
2 5381974899587812658[1]


«Т А С Д И Қ Л А Й М А Н»
Қоракўл тумани ИИБ
бошлиғи подполковник
Ж.П.Расулов
“ ” июнь 2021 йил
Суд-хатшунослик экспертиза тайинлаш тўғрисида
Қ А Р О Р
“ ” июнь 2021 йил Қоракўл шахри

Қоракўл тумани ИИБ ХПБ профилактика инспектори катта лейтенант З.С.Туропов, 2021 йил 11 июнь куни Коркул туман ИИБ Ф-1 китобига № 783 ракам билан кайд килинган ариза билан танишиб чиқиб, қуйидагиларни:




А Н И Қ Л А Д И М:

Коракул туман “Козон” МФЙда яшовчи фукаро Ёдгорова Мухайё Мардоновна 2021 йил 05 июнь куни Қоракўл туман Прокурори номига ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг аризасида, 2020 йил 11-май куни Халк банкининг Коракул туман филиалидан 18 ой муддатга 30.000.000 сум пул кредит олганлигини, кредит хужжатлари расмийлаштириш вактида хужжатларда унинг узи кафил сифатида курсатилганлигини, бирок Мадиев Сайфуллога кредит расмийлаштириш вактида узи кафил булмаганлигини ва бирор бир хужжатга имзо куймаганлигини билдириб унинг номидан имзосини калбакилаштирган фукарога нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.


Ушбу холат юзасидан фуқаро Мадиев Сайфулло Садуллаевичнинг номига расмийлаштирилган кредит ҳужжатлари йиғма жилдидаги М.Ёдгорованинг ўрнига қўйилган 3-бетидаги имзони Т.Мамиров, М.Ёдгорова, Л.Карриев, С.Мадиев А.Адиловлар томонидан бажарилган ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида махсус билим ва кўникмалар зарурлигини инобатга олиб, мазкур ҳолат юзасидан суд-хатшунослик экспертизаси тайинлаш лозим.
Юқорида баён қилинганларни инобатга олган ҳолда ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 37, 172-174, 178, 180-моддаларига асосланиб,


Қ А Р О Р Қ И Л Д И М:

1.Мазкур жиноят иши бўйича суд-хатшунослик экспертизаси тайинлансин ва экспертизани ўтказишлик Бухоро вилояти ИИБ ЭКБ экспертларига юклатилсин.


2.Экспертларга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 68-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилсин ва била туриб нотўғри хулоса берганлик ва хулоса беришдан бўйин товлаганлик ёки бош тортганлик учун Ўзбекистон Республикаси 238 ва 240-моддаларига асосан жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилсин.
3. Экспертлар олдига ҳал қилишлик учун қуйидаги саволлар қўйилсин.
А) Фуқаро С.Мадиевнинг номига расмийлаштирилган кредит ҳужжатлари йиғма жилди 1,3,6,7-бетларидаги имзоларни куйиш битта шахс томонидан бажарилганми?
Б) Фуқаро С.Мадиевнинг номига расмийлаштирилган кредит ҳужжатлари йиғма жилди 1,3,6,7-бетидаги имзолар Т.Мамиров, М.Ёдгорова, Л.Карриев, С.Мадиев А.Адиловлар томонидан бажарилганми ёки бошқа шахслар томонидан бажарилганми?
С) Фуқаро С.Мадиевнинг номига расмийлаштирилган кредит ҳужжатлари йиғма жилди 1,3,6,7-бетларидаги имзолар Т.Мамиров, М.Ёдгорова, Л.Карриев, С.Мадиев А.Адиловлар томонидан бажарилган бўлса, айнан қайси имзолар айнан ким томонидан бажарилган?
4. Экспертлар ихтиёрига ушбу қарор, ҳужжатларни олиб қўйиш тўғрисидаги баённома нусхаси, С.Мадиевнинг номига расмийлаштирилган “38” вароқдан иборат кредит ҳужжатлари йиғма жилди, Т.Мамиров, М.Ёдгорова, Л.Карриев, С.Мадиев А.Адиловларнинг ҳар биридан олинган имзо ва ёзув намуналари ҳамда уларнинг имзо ва ёзув намуналари олиш тўғрисидаги баённома нусхалари тақдим қилинсин.


Қоракўл туман ИИБ ХПБ
профилактика инспектори
катта лейтенант З.С.Туропов.
Download 19.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling