T me/psixobook
ИККИНЧИ ТУЗОҚ: «МЕН БИР ПАЙТЛАР...»
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
25ta oltin qoida
- Bu sahifa navigatsiya:
- УЧИНЧИ ТУЗОҚ: «ҲАЛИ МЕНИ КЎРАСИЗ...»
ИККИНЧИ ТУЗОҚ: «МЕН БИР ПАЙТЛАР...»
Жуда кўпчилик инсонлар ўзларининг олдинги муваффақиятларини эслаш билангина яшашади. Улар ўз ўтмишларининг кўланкасига айланиб қолишган. Бундай ҳолатдан имкон қадар қочиш керак. Агар бизни жиддий қабул қилишларини истасак, маҳсулдор фаолиятга тез-тез қайтиб, натижаларга эришиш керак. Ҳар қандай фаолият тури ўз қонунияти ва жараѐнига эга, ва уларга қатъий риоя қилиш керак. Санъат арбоби учун, масалан, ўзининг навбатдаги ишини оммага икки йилда бир марта кўрсатиш етарлидир, балки. Жарроҳ операция амалиѐтидан бир йил узоқлашар, бироқ у яна ўз ишига қайтиши керак. Жуда кўп соҳаларда бу жараѐнлар янада қисқа. Ўтган йилларда кўринарлироқ натижаларга эришган, бироқ кейинги ойларда ўз иши билан жиддийроқ шуғулланмай қўйган сотувчига танқидий ѐндошиш керак. Унинг иши кейинги вақтда қилган савдоси ҳажми билангина ўлчанади-да. УЧИНЧИ ТУЗОҚ: «ҲАЛИ МЕНИ КЎРАСИЗ...» Markanyan t.me/psixobook - 107 - Ўзининг келажакда эришиши мумкин бўлган ютуқларига худди ҳозир унга эришгандек гапирадиган инсонларга ҳам кинояли муносабатда бўлиш керак. Бундай инсонлар ҳали қилишлари керак бўлгани ишларни бажариб бўлишмаган, бироқ арзимас натижаларига шунчалик қориштирадики, гўѐки олдингизда ҳақиқий ғолиб турганга ўхшайди. Аслида эса сиз шунчаки лақмага йўлиққансиз. Сизнинг шуҳратингиз эришган натижаларингиз ва айни вақтда қилаѐтган ишларингиз билан асосланади. Албатта, яхши раҳбар келажакни кўра олиши ҳам керак. Агар инсонлар нарсаларни ҳозиргидек кўришга мойил бўлишса, раҳбар унинг келажакдаги кўринишини кўра олиши керак. Бироқ сиз бу қобилиятни бошқаларга ҳам юқтириб, уларда мақсадга етишиш йўлида тинмай меҳнат қилиш учун рағбат уйғотишингиз ҳам керак. Бунинг учун сўзларингиз ишларингиз билан қувватланиши керак — чунки гап билгунча иш бил, деган мақол бор. Сизнинг ишингизни кузатаѐтган одамлар «ишга бундай ѐндашув билан албатта муваффақиятга эришишингиз»га ишончлари комил бўлиши керак. Агар сиз истиқболли лойиҳа устида ишлаѐтган бўлсангиз, яқин орада атрофдагиларга қандайдир ютуқни намойиш қилишингиз зарур. Чиройли сўзлар ҳеч қачон бетиним меҳнат ва унинг натижасида ҳосил бўладиган муваффақият ўрнини боса олмайди. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling