Та оқибати ўлим бўлган; та оқибати оғир бўлган


Download 24.9 Kb.
bet1/7
Sana23.04.2023
Hajmi24.9 Kb.
#1392893
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
baxtsizxodisa


Ўзбекистон темир йўллари” АЖ корхона, ташкилот ва муассасаларида
2022 йил 09 июнь ҳолатига кўра 16 та ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса содир бўлган шулардан:


5 та оқибати ўлим бўлган;
9 та оқибати оғир бўлган;
2 та оқибати оғир бўлмаган бахтсиз ҳодисалардир.


1. 2022 йил 02 январдан 3-январга ўтар кечаси тахминан соат 02-30 лар атрофида “Қўнғирот МТУ” УК га қарашли Нукус станция юк қабул қилиб топширувчиси Кудайберганов Куанышбай Жубатханович (1993 йил 12 октябр туғилган, оилали, 2 нафар фарзанди бор, темир йўлда иш стажи 2012 йил 13-августдан, лавозимда 2015 йил 22 июндан) билан оқибати оғир бўлган бахтсиз ҳодиса содир бўлган. Шу куни соат 01-00 ларда Нукус станциясининг 6-йўлига келган № 3473 сонли тоқ йўналишидаги поездга 27 та вагонни улагандан сўнг 67338533-сонли вагоннинг 1 та люки очилиб кетиши оқибатида ичидаги шағал тўкилиб кетган. Ногабарит тўкилган шағални юк қабул қилиб топширувчи К. Кудайберганов ва бош кондуктор Б. Сагиндиковлар тозалаётган вақтида вагон люки К. Кудайбергановни уриб юбориши натижасида вагон тагига тушиб қолган ва “қўшалоқ жароҳат” яъни умуртқа поғонаси синганлиги ва орқа мия функцияси бузилмаган ҳолда синиши, тўш суяги проксимал қисмининг силжимаган ёпиқ синиши, ўпка тўқималарининг 2 тарафлама лат ейиши, юз чакка қисми юмшоқ тўқималарининг лат ейиши, мия чайқалиши ташхислари қўйилган (Оғир).


2.2022 йил 26-январ куни соат 15-50 лар атрофида Йўл хўжалиги бошқармасига қарашли 17-сонли Йўл машина станцияси (ПМС-17 Бухоро-1 бекати) йўл таъмирловчиси Рустамов Шокир Бозорович (Навои вилояти, Қизилтепа туманида 1985 йил 31 декабрда туғилган, маълумоти ўрта махсус, оилали, 3 нафар фарзанди бор, иш стажи 2008 йил 2-январдан) билан оқибати оғир бўлмаган бахтсиз ҳодиса содир бўлган. Шу куни темир йўл панжараларини тикиш учун БФ-70 шпалларини эпюра белгилари бўйича строп удавка билан териб қўйиш ишларини олиб бориш вақтида машинист Х.Т.Холмуродов бошқарувида КДКК-10 қайд рақами 3001-ПМ русумли кўтарма иншооти ёрдамида бетон шпалларини темир йўл панжараларини териш жараёнида юкни туширишда йўл таъмирловчиси Ш.Рустамов юкни мувозанатини қўли билан шпални ушлаб тўғирлаш вақтида юк ерга келиб теккан ҳолда шпал тагидаги ёғоч рейкаси синиб 1 ва 2 чи шпалларнинг қисилиши оқибатида Ш.Рустамовнинг ўнг қўлининг 4-чи бармоғи тан жароҳат олган. Жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб борилган, шифокор ташхисига кўра 4-бармоқ тирноқ фалангаси енгил кўчиши жароҳатини олган (Енгил).



Download 24.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling