Табиий географияда тадқИҚот методлари режа


Статистик (математик) услуб


Download 26.64 Kb.
bet5/9
Sana22.12.2022
Hajmi26.64 Kb.
#1042850
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2-мавзу маъруза матни

Статистик (математик) услуб. Кун сайин географик тадқиқот ишларининг турли тармоқларига кириб бормоқда. Бу услуб ёзма баён қилишни сиқиб чиқармоқда ва кўпгина жумлаларни рақам билан ифодаламоқда. Бу услубнинг моҳияти шундаки табиий географик тадқиқот натижаларини формулалар, жадваллар, турли графиклар, номограмалар шаклида ифодалаш ишнинг аҳамияти ва аниқлигини оширади.
Албатта табиатни барча жозибали манзараларни рақам ва жадваллар орқали ифодалаш қийин. Лекин замонавий ҳисоблаш техника машиналарида рақамларни қайта ишлаб чиқиш учун географик маълумотларни “ихчамлаш”тириш зарур. Бундай маълумотлар айниқса геотизимлар ва уларнинг компонентларининг макон ва замондаги ҳолатини, улардаги геофизик ва геохимик жараёнларни ҳам вертикал, ҳам горизонтал ифодалашда кенг қўлланилади.
Модда ва энергия баланси услуби. Ҳозирги кунда бу услуб кенг қўлланилмоқда. Масалан: дарё ва кўлларнинг модда баланси - сув ва туз, оқизиқлар ва ётқизиқлар баланси. Биомасса ёки алоҳида организмларнинг баланси ва ҳ.к. Шунингдек энергия балансини ҳисоблашда. Масалан, сув ҳавзаларининг иссиқлик баланси, ландшафт, тупроқ, биогеоценоз ва бошқалар баланси.
Модда ва энергия балансини аниқлаш геотизимларнинг тарақиётини ва келажакдаги ҳолатини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Бу эса табиатни ўзлаштириш, мелиорациялаш ва оптималлаштириш тадбирларини кўр-кўрона амалга оширмасдан, илмий асосланган, аниқ мақсадга йўналган ҳолда геотизимлардаги жараёнларни бошқариш, табиий ресурслардан онгли фойдаланиш, геотизимларнинг имкониятини баҳолаш имконинини беради.
Ҳозирги пайтда табиатдаги модда ва энергия алмашинувини ўрганишнинг усуллари ишлаб чиқилган. Масалан, ҳарорат, сув алмашинуви ўрганилмоқда. Лекин бу оз, негаки бутун геотизимда содир бўладиган умумий модда ва энергия балансини ўрганиш, ён атрофдаги геотизимлар билан бўладиган ўзаро алоқани ҳам аниқлаш лозим.
Моделлаштириш услуби. Геотизимлар ва уларнинг компонентларининг ҳолати ва ривожланишидаги географик ҳодиса ва жараёнларни тадқиқ этишдаги янги ва келажакда янаям кенг қўлланиладиган услуб ҳисобланади.
Модел – бирон ҳодиса ёки жараённинг ўз катталигида, ёки кичрайтириб ё катталаштирилган шакли, ишланмаси, макетидир. Географик тадқиқотларда географик объектлар, ҳодиса ва жараёнлар асосан табиий ҳолатига нисбатан бир неча баробар кичрайтириб тасвирланади. Масалан: карталар, атласлар, глобуслар, рельеф шакллари ва ҳ.к. Географик тадқиқотларда қуйидаги моделлар қўлланилади. 1) Портретли – (статик, карталар, фотосуратлар - дастлабки моделлар); 2) Концептуал ёки назарий (атмосферанинг умумий циркуляцияси, ландшафт компеонентларининг ўзаро алоқалари схемаси ва ҳ.к.); 3) Операцион-ҳисобли (компонентлар модда ва энергиянинг маълум қийматида ифодаланса, улар ҳисоблашлар ва математик моделларнинг формулаларига айланади). Ҳаракатдаги ҳодиса ва жараёнларни моделлаштириш қийин, масалан: шамол, атмосфера циркуляцияси, намликнинг айланиши, рельеф шаклларининг ҳосил бўлиши, ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиши ва ҳаракати, тупроқнинг ҳосил бўлиши, ўсимликларнинг ривожланиши ва таркиби ва ҳ.к. Геотизимлар ва уларнинг макон ва замонда ривожланишини моделлаштириш янада мураккаб.

Download 26.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling