Табиий ресурслар / Ер]
Download 58.19 Kb.
|
ВМ 146
[ОКОЗ: 1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.01 Давлат органлари ҳужжатларига асосан ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши (ер бериш)] [ТСЗ: 1.Табиий ресурслар / Ер] PDF-файлидаги расмий манба Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ер участкалари бериш тартибини янада такомиллаштириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, республика аҳоли пунктларининг архитектура қиёфасини яхшилаш, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ва Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ уларнинг ерларидан қурилиш учун оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Қуйидагилар: Олдинги таҳрирга қаранг. (1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 10-сон, 125-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. (1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1024-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2019 й., 09/19/1024/4183-сон) 2. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ер участкалари беришда: Олдинги таҳрирга қаранг. аҳоли пунктларининг бош режалари ва ҳудудларни ривожлантириш ҳамда бошқа шаҳарсозлик ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилишини, белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларисиз ҳамда уларни шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига мувофиқлаштирмасдан объектларни қуриш ва реконструкция қилишга йўл қўйилмаслигини; (2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 февралдаги 42-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 79-модда) ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорларнинг қатъиян ўз ваколатлари доирасида, тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида қабул қилинишини; якка тартибдаги уй-жой ва тадбиркорлик субъектлари объектлари қурилиши учун ажратиладиган ҳудудларда муҳандислик инфратузилмаси жадал шакллантирилишини таъминласинлар. Аҳоли пунктларининг бош режалар ва батафсил режалаштириш лойиҳалари, шунингдек қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режалари схемалари билан биргаликда ҳудудларни меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳалари билан таъминланиши, уларни амалга ошириш ва молиялаштириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўрилиши юзасидан шахсий масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига юклансин. 3. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган низомларга риоя этилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсинлар ҳамда ҳар ярим йиллик якунлари бўйича мониторинг натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига тегишли чора-тадбирлар кўриш учун ахборот бериб борсинлар. 4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва баъзиларига ўзгартиришлар киритилсин. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар. 5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин. Download 58.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling