Табиий ресурслар / Ер]


(Пс/хп х Ч1 х 4)+ (Пс/хп х Ч2 х 2) + (Пс/хп х Ч3 х 1)


Download 58.19 Kb.
bet8/14
Sana17.06.2023
Hajmi58.19 Kb.
#1519603
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
ВМ 146

с/хп х Ч1 х 4)+ (Пс/хп х Ч2 х 2) + (Пс/хп х Ч3 х 1),

«Пс/хпвр. =

________________________________________________

100;

(37-банднинг формуласи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 317-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 38-сон, 449-модда)
бунда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вақтинча берилган ерни қишлоқ хўжалигини юритиш учун яроқли ҳолатга келтириш мақсадга мувофиқ бўлмаган ёки бузилган ерлар қишлоқ хўжалигидан бошқа соҳада фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириладиган тарзда тупроқ қатлами бузилган тақдирда, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори тўлиқ ҳажмда қопланади.
(37-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 ноябрдаги 721-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 09/21/721/1110-сон)
Нқ/хн — қишлоқ хўжалиги ерлари доимий фойдаланиш учун олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори, минг сўм;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ч — қишлоқ хўжалиги ерлари доимий фойдаланишга олиб қўйилганда, қишлоқ хўжалиги нобудгарчиликлари суммасидан қишлоқ хўжалиги ерлари олиб қўйилгани учун ҳисобланадиган фоиз миқдори 10 йилгача — 4 фоиз (Ч1х4), 11 йилдан 30 йилгача — ҳар бир йил учун 2 фоиздан (Ч2х2) ва 31 дан 50 йилгача — 1 фоиздан (Ч3х1);
(37-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 317-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 38-сон, 449-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(37-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 317-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 38-сон, 449-модда)
Фоиз миқдори қишлоқ хўжалиги ерлари олиб қўйилган ҳар бир йил учун 10 йилгача 4 фоиз, 11 йилдан 30 йилгача — 2 фоиз ва 31 йилдан 50 йилгача — 1 фоиз миқдорида қабул қилинади.
Ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман (шаҳар) Комиссияларининг хулосаси бўйича вақтинча берилган ерни қишлоқ хўжалигини юритиш учун яроқли ҳолатга келтириш мақсадга мувофиқ бўлмаган ёки бузилган ерлар қишлоқ хўжалигидан бошқа соҳада фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириладиган тарзда тупроқ қатлами бузилган тақдирда, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори тўлиқ ҳажмда қопланади.
38. Ўрмонзорларни сақлаш ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг зарур даражасини таъминлаш мақсадида ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори ерларни маданийлаштириш ва тупроқнинг унумдорлигини ошириш тадбирларини амалга ошириш, янги хўжаликлар ташкил этиш ва олиб қўйилган ўрмонларни тиклаш зарурлиги ҳисобга олинган ҳолда тенг қийматли янги ерларни ўзлаштириш харажатлари зарурлигидан келиб чиқиб аниқланади. Бундан ташқари, суғориладиган деҳқончилик зонасида суғориш қиймати, тоғли зонада — супа олиш ёки оддий гидротехника иншоотлари ўрнатиш қиймати, чўл зонасида — кўчма қумларни мустаҳкамлаш қиймати ҳисобга олинади.
39. Ўрмонзорларни ўрмон хўжалиги юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун муддатли (вақтинча) фойдаланиш учун олиб қўйиш ва беришда ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ушбу Низомнинг 37-бандида белгиланган тартибда аниқланади.
40. Ўрмон билан қопланган ва дарахти сийрак ерлар, шунингдек ўрмон ўсимликлари, уруғликли, тугунчали ва саноат плантациялари бўлган ёнғоқ мевали, мевали ва бошқа қимматли турлар билан банд бўлган ерлар олиб қўйилганда ўрмон хўжалиги нобудгарчиликлари суммаси янги ерларни ўзлаштириш ва монанд дарахтзорлар барпо этиш бўйича ишларни бажариш даврида ўрмон маҳсулотларини сотишдан олинадиган фойда ва қўшимча фойдаланиладиган маҳсулотлар нобудгарчилиги ҳисобга олинган ҳолда қуйидаги формула бўйича аниқланади:

Download 58.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling