Табиий ресурслар мавзули карталарини яратишнинг умумий технологик жараёни


Фотограмметрик жараёнда геодезик ишлар


Download 0.98 Mb.
bet2/6
Sana17.06.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1549533
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ГАТ Табиий ресурслар

1.2. Фотограмметрик жараёнда геодезик ишлар
Г еодезик ишлар Ер устида жойлашган айрим нуқталарнинг (ориентирларнинг) планли ва баландликли координаталарини аниқлаш ишларини бажариш, худуд бўйича олинган барча фотоматериалларни жой билан боғлаш мақсадида олиб борилади.

1.7-расм. GPS услубида жойда нуқтанинг планли координаларини аниқлаш усули; GPS асбоблари


Айнан ушбу босқичда нуқталарнинг аниқланган планли ва баландликли координаталари кейинги план ва карталарни яратиш учун зарур бўлган координаталар тизимини ва картографик проекцияларни танлашда ишлатилади.


Ҳозирги пайтда геодезик координаталарни аниқлаш учун Ернинг сунъий йўлдошларидан фойдаланиш услуби - GPS услублари кенг қўлланилмоқда (1.7-расм).

1.8-расм. Нуқтанинг фазовий координаталарини GPS услубида аниқлаш асбоблари


Бу услубдан фойдаланиш натижасида геодезик ишлар катта аникликда бажарилади, бу эса олдинги геодезик асбоблардан (теодолит, тахеометр, лента) ва услублардан фойдаланиб координаталарни аниқлаш ишларига анча енгиллик киритди.
Фотограмметрик ишлов беришга қуйидаги жараёнлар киради:
- аналитик фототриангуляция, яьни фотограмметрик услублар билан мавжуд таянч нуқталар координаталарига нисбатан жойнинг бошқа нуқталари координаталарини аниқлаш усули. Бу иш натижасида, фақатгина жойнинг бошқа нуқталарининг координаталаринигина эмас, балки жой стереомоделининг планга олиш вақтидаги фазовий жойлашишини ифодаловчи моделнинг ташқи ориентирлаш элементлари ҳам аниқланади. Охирги йилларда бу ишлар бевосита GPS-приёмникларидан фойдаланиб амалга оширилмоқда (1.8-расм);
- объектларни рақамлаш (векторлаш) - жойнинг стереомоделини ҳосил қилиш, объектларни бир вақтнинг ўзида дешифровка қилиш (ўқиш) ва уларни қабул қилинган шартли белгиларда тасвирлаш;
- рельефнинг рақамли моделини ҳосил қилиш ва у асосида рангли ёки оқ-қора ортофотопланлар яратиш.
Ю қорида баён этилган жараёнлар - масофадан туриб суратга олиш ва ушбу материаллар асосида ортофотопланларни яратиш технологияси, фотограмметрик ва картографик дастурли техник воситалар, ЕРГЕОДЕЗКАДАСТРнинг барча ишлаб чиқариш бўлинмаларида (корхоналарида) ҳозирда кенг фойдаланилаётган технологиянинг бири бўлиб ҳисобланади.
1.9-расм. Ўзбекистон Республикасининг табиий картаси

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling