Табиий ресурслар мавзули карталарини яратишнинг умумий технологик жараёни


Барча услублар, техникалар, амаллар, воситалар, тизимлар, назариялар, йўналишлар ва ҳ


Download 0.98 Mb.
bet4/6
Sana17.06.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1549533
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ГАТ Табиий ресурслар

Барча услублар, техникалар, амаллар, воситалар, тизимлар, назариялар, йўналишлар ва ҳ.к. ахборотни йиғиш, қайта ишлаш ва фойдаланишга қаратилган бўлиб, улар биргаликда ахборот технологиялари дейилади, ГИС эса шуларнинг бири бўлиб ҳисобланади.
ГИСни билишнинг энг оддий усули – у билан ишлаш, унинг имкониятларини иш жараёнида билиб олишдир. Аслида ГИС – бу битта техник восита бўлиб, унинг ёрдамида фақатгина чиройли қилиб картани жиҳозлаш эмас, балки ечими мавжуд бўлмаган баъзи масалаларни ечиш ҳам мумкин. Шу сабабли ГИСнинг имкониятлари жуда катта. Демак ГИС – турли усул ва услублар ёрдамида реал борлиқ тўғрисида тўпланган катта ҳажмли ахборотларни ўзининг маълумотлар базасида жамлаб, ишлай оладиган кенг ривожланган компьютерлашган аниқ тизимдир.
Фазовий объектлар сифатида бирор бир фазовий нуқтага боғланган жой объектлари ва ҳодисалар тушунилади, яъни бу объектларнинг бошқа объектларга нисбатан жойлашган ўрни, шакли, ўлчамлари аҳамият касб этади. Фазовий маълумотлар эса объектларнинг фазода ва бошқа объектларга нисбатан жойлашиши ва геометриясини ифодаловчи маълумотлар ҳисобланади.
Бугунги кунда ГИСга фойдаланилиши жиҳатидан тенг келадиган тизим йўқ, чунки уни билимларнинг барча соҳасида қўллаш мумкин. Шунга қараб бошқа фанларда ГИСни тушуниш бўйича баъзи таърифларни ҳам келтирамиз.
Табиий географияда ГИС табиий ва ижтимоий-иқтисодий ҳодисаларни, уларнинг келиб чиқишини, ўзаро боғлиқлигини ва ер юзасида тарқалганлигининг моҳиятини тушунтиради ҳамда бу методларни амалга ошириш имконини яратади; ҳар қандай тадқиқот ва қарашларга фазовий ёндашиш кераклигини тавсия этади. ГИС орқали география фани олдида турган муҳим вазифаларини ечиш учун жуда зарур бўлган кучли қуролга эга бўлиб бормоқда. Бу фанда ГИСни маьлумотларни йиғиш, тизимлаш (тартибга солиш), сақлаш, ишлов бериш, баҳолаш, тасвирлаш ва тарқатишни амалга оширадиган ва улар асосида янги ахборот ва билимларни олиш воситаси сифатида қараладиган интерактив тизим, деб таърифласа бўлади.
Ижтимоий ва иқтисодий географияда ГИСдан фойдаланиб, рўйхатли-статистик маълумотларни тўплаш, уларни қайта ишлаш, тасвирлаш ишларини бажариш мумкин. Ижтимоий-иқтисодий карталарда генерализация ишлари математик методлар ва автоматизацияни қўллаш натижасида бажарилиб, иқтисодий географияни ҳақиқий географик йўналиш олишини ва формал-статистик усулдан ажратилишини таъминлайди. Бу фанда ГИС - аппарат-дастурли восита ва инсон фаолиятидан иборат бўлган географик маьлумотларини сақлаш, уларга ишлов бериш ва натижаларни тасвирлай оладиган мажмуа сифатида қаралади.
Чет мамлакатлар географиясида турли хусусиятли ва турли мамлакатлар тилларидаги маълумотларни тўплаш, уларни бир-бири билан боғлаш, мавжуд манбалар билан таққослаш ишлари жараёни бажарилади. Бу эса тизимли автоматлаштирилган “билимлар банкини” яратишни талаб қилади. Бу фан соҳасида ГИС аппарат-дастурли инсон-машина мажмуаси деб қаралиб, маълумотларни йиғиш, уларга ишлов бериш, зарур бўлганда тасвирлаш ва тарқатиш, моделлаштириш ва башоратлаш билан боғлиқ илмий ва амалий географик масалаларни ечишда самарали фойдаланишни таъминлайдиган тизим сифатида тушунилади.
Аҳоли географиясида мантиқий-математик тахлиллар қўлланилиб, автоматик равишда маълумотлар базаси ҳосил қилинади. Улар асосида турли ижтимоий-иқтисодий воқеа ва ҳодисаларнинг мониторингини ташкил этиш ишлари бажарилиши мумкин. ГИС бу муайян фан соҳасида зарур бўлган чора тадбирларни далил бўла оладиган маълумотлар банки билан таъминлайдиган, географик жиҳатдан фазовий-худудий боғланган маьлумотларни киритиш, уларни тахлил қилиш ва умумлаштириш ҳамда фойдаланувчини зарур ахборотлар билан таъминлаш тизими, деб тушунилади.
Географиянинг бошқа соҳаларида, энг аввало, йўналишида аргументларни (нима мақсадда, қандай маҳсулот, ижтимоий ишлаб чиқаришнинг соҳалари бўйича ва ҳ.к.) ҳамда соҳалараор генетик боғлиқлик каби жиҳатларини ўз ичига олади. Бундай масалаларни ечишда аналитик, фактологик, синтетик карталарни яратиш, иерархик маълумотлар базасини тузиш зарур. ГИС бу соҳаларда географик жиҳатдан аниқ маълумотларни йиғиш, сақлаш, мураккаблаштириш, қидириш ва тасвирлаш учун лойиҳалаштирилаётган тизим, деб таърифланади.
Хулоса қилиб айтганда, янги замонавий ГИС-технология фанини география ва Ерни ўрганиш соҳасидаги барча фанлар бўйича тайёрланаётган мутаҳассисларга албатта ўргатиш зарур, деган тавсияни берамиз.



Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling