Манбаларни картографик таҳлил қилиш - Табиий карталарни тузиш учун турли манбалар ишлатилади:
- 1. Ерда ёки масофадан туриб олинган материаллар (аэро- ва кос-мик суратлар, телевизион тасвирлар ва ҳ.к.).
- 2. Калитли (таянч, намуна) ҳудудларда ўтказилган кузатишлар, маршрут бўйича тузилган карталар ва рақамли маълумотлар (станцияда ўтказилган кузатишлар натижаси, статистика бошқармаси маълумотлари, графиклар, профиллар ва ҳ.к.).
- 3. Илгари нашр этилган карталар, илмий мақолалардаги карталар ва адабиётли манбалар.
- Манбаларни таҳлил қилиш ишларини картанинг муаллифи ёки малакали картографлар олиб борадилар, улар тўпланган манбаларнинг аҳамияти, аниқлик даражаси, замонавийлиги ва расмга олиниш имкониятларини аниқлайдилар. Таҳлил ишлари турли йўллар билан олиб борилади ва унинг мезонлари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:
- - манбанинг мазмуни тузилаётган карта мазмунига тўғри келиши;
- - манбанинг математик асоси картанинг математик асосига мос эканлиги;
- - манбадаги географик объектларнинг тўғри, аниқ ва замонавий тасвирланиши;
- - манбадаги объектларнинг тўғри жойлаштирилиши;
- - манбанинг расмга олинишга яроқлилиги ва бошқалар.
Манбалар умумгеографик ва мавзули карталар билан таққосланади. Манба мазмунининг лойиҳаланаётган карта мазмунига тўғри келишини билиш учун уларнинг легендалари бир-бири билан таққосланади. Манбанинг масштаби тузилаётган картанинг масштабидан йирикроқ бўлиши мумкин. Агар масштаблар орасида фарқ жуда катта бўлса, манба қайта ишланади. Манбадаги маълумотларнинг ҳаққонийлигини билиш учун замонавий умумгеографик карталардан фойдаланилади. Манбанинг махсус мазмуни бир неча йўллар билан таҳлил қилинади: - Манбалар умумгеографик ва мавзули карталар билан таққосланади. Манба мазмунининг лойиҳаланаётган карта мазмунига тўғри келишини билиш учун уларнинг легендалари бир-бири билан таққосланади. Манбанинг масштаби тузилаётган картанинг масштабидан йирикроқ бўлиши мумкин. Агар масштаблар орасида фарқ жуда катта бўлса, манба қайта ишланади. Манбадаги маълумотларнинг ҳаққонийлигини билиш учун замонавий умумгеографик карталардан фойдаланилади. Манбанинг махсус мазмуни бир неча йўллар билан таҳлил қилинади:
- манбадаги чегаралар аэрокосмик расмлардаги чегараларга мос келиши бўйича;
- - манбадаги табиий объектлар чегаралари бошқа мавзули карталардаги чегаралар билан устма-уст тушиши бўйича ва ҳ.к.
- Замонавий топографик карталар бўлажак картанинг асосини тўғрилашда ишлатилади. Агар тўпланган картографик манбалар ҳар хил мазмунга эга бўлса, таҳлил қилиш ишлари тупроқлар ва ўсимлик типларининг чегаралари бўйича олиб борилади. Картографик манбалардан ташқари статистик ва рақамли маълумотлар ҳам таҳлил қилинади. Таҳлил ишларининг натижаси графикли чизмалар, карталар, ёзувлар кўринишида бўлиши мумкин.
- Тахлиллар натижаси қуйидагича жиҳозланади:
- - Манбаларга ёзма баҳо берилади.
- - Жойнинг ўрганилганлик плани чизилади.
- - Асосий ва қўшимча манбаларнинг рўйхати тузилади.
- - Етишмаётган манбалар рўйхати аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |