“Тадбиркорлик фаолиятининг фойдаси


Download 45.77 Kb.
bet1/3
Sana18.06.2023
Hajmi45.77 Kb.
#1594224
  1   2   3
Bog'liq
БМИ


Профессор Б.А.Абдукаримов “Фойда - бу мураккаб иқтисодий категориялардан бири хисобланади. У асосан қўшимча қийматни яратиш ва ишлатиш жараёнида юзага келадиган иқтисодий муносабатларни ифодалайди” 1, деб таъриф берган. Иқтисодчи олимлардан М.Қ.Пардаев эсаТадбиркорлик фаолиятининг фойдаси деганда, унинг ўз маҳсулотини (иши, хизматини) сотиш натижасида бевосита ўз ихтиёрига қолган соф даромадининг бир қисми тушунилади2 деб таъкидлаган.
Р.С.Муратов томонидан чоп этилган “Корхона иқтисодиёти” дарслигида “Фойда муҳим иқтисодий категория (тоифа) бўлиб, ҳар бир тижорат ташкилотининг асосий мақсади ҳисобланади. Иқтисодий категория сифатида фойда – моддий ишлаб чиқариш соҳасида яратилган соф даромадни акс эттиради” 3- деб таъкидлашганлар.
Бундан ташқари фойдага иқтисодий ҳаракатнинг зарурий шарти сифатида ҳам қаралади. Жаҳон амалиётида фойда дейилганда кўпинча бизнес самарадорлигининг тадбир воситаси сифатида қаралади. Иқтисодчи олимлар А.В.Ваҳабов ва А.Т.Иброҳимовлар фойда кўрсаткичигақуйидагича таъриф берадилар: “Фойда иқтисодий ҳаракатнинг зарурий шарти масади сифатида ҳам қаралади. Жаҳон амалиётида фойда дейилганда кўпинча бизнес самарадорлигининг тадбир воситаси сифатида қаралади. Фойда бу даромадлар ва харажатлар фарқланишидаги юқори ўзгарувчанликдир. Улар ўртасидаги қуйи ўзгарувчанлик эса зарарни ифодалайди”4.
Иқтисодчи олимлар томонидан фойда категориясига берилган таърифлар бир-бирига қарама-қарши эмас, аксинча уларнинг таърифлари бир-бирларини тўлдириб борган.


Корхоналарда фойдани ифодаловчи кўрсаткичлар ва уларни аниқлаш йўллари

Юқорида кўрсатилган Низомга биноан корхона ва ташкилотлар фойдаси қуйидаги, шаклларда ҳисобга олинади:


- маҳсулот сотишдан олинган ялпи фойда. Бу сотишдан олинган соф тушумдан сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархини олиш билан аниқланади;
- асосий фаолиятдан олинган фойда — асосий фаолиятдан кўрилган фойда, бу маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда билан давр харажатлари ўртасидаги тафовут ва плюс, асосий фаолиятдан кўрилган бошқа даромадлар ёки минус бошқа зарарлар сифатида аниқланади;
- хўжалик фаолиятидан олинган фойда (ёки зарар), бу асосий фаолиятдан олинган фойда суммаси, плюс молиявий фаолиятдан кўрилган даромадлар ва минус зарарлар сифатида аниқланади;
- солиқ тўлагунгача олинган фойда, у умум хўжалик фаолиятидан олинган фойда, плюс фавқулодда (кўзда тутилмаган) вазиятлардан кўрилган фойда ва минус зарар сифатида аниқланади.
- йилнинг соф фойдаси, у солиқ тўлангандан кейин хўжалик юритувчи субъект ихтиёрида қолади.
Демак, хўжалик фаолиятидан олинган фойда ҳисобланаётганда молия фаолиятидан кўрилган фойда ҳамда солиқ тўлагунгача олинган фойда ҳисобланаётганда фавқулот вазиятлардан кўрилган фойда аниқланади, эътиборга олинади.
Бугунги кунда, корхоналарнинг хўжалик фаолиятидан олинган даромадлари ва қилинган харажатлари асосида фойданинг қуйидаги бешта кўрсаткичлари аниқланади5:
- маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда - бу сотишдан олинган соф тушум билан сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи ўртасидаги тафовут кўринишида бўлади:

Download 45.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling