Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом 1-боб. Умумий қоидалар


-боб. Қайта рўйхатдан ўтказиш тартиби


Download 0.92 Mb.
bet5/30
Sana10.03.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1257511
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
66 09.02.2017

3-боб. Қайта рўйхатдан ўтказиш тартиби
21. Ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ рўйхат бўйича рўйхатдан ўтказиш маълумотларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мажбурий қайта рўйхатдан ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда юридик шахслар — тадбиркорлик субъектларининг рўйхатдан ўтказиш маълумотларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан ортиқ солиқ қарзи мавжуд бўлмаган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 806-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.12.2020 й., 09/20/806/1662-сон)
Ариза берувчи давлат хизматини танлаганидан сўнг ушбу Низомга 7-иловада назарда тутилган муддат мобайнида ушбу Низомга 8 ва 9-иловаларга мувофиқ белгиланган қайта рўйхатдан ўтказиш учун аризалар шакллари бўйича ушбу Низомнинг 10, 11, 13, 14-бандларида назарда тутилган талабларни инобатга олган ҳолда сўровномани шакллантиради.
Қайта рўйхатдан ўтказиш учун Тизим воситасида ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган талабларни инобатга олган ҳолда қуйидаги ҳужжатлар сўровномага илова қилинади:
тадбиркорлик субъекти ваколатли бошқарув органининг таъсис ҳужжатларига устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори;
давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари;
топшириш далолатномаси — қўшиб юборилганда ва қайта тузилганда;
тақсимлаш баланси — ажратиб чиқаришда;
тадбиркорлик субъекти ваколатли органининг таъсис ҳужжатларида эълон қилинган устав фонди миқдори шакллантирилганлиги тўғрисидаги ҳужжат — устав фонди миқдори оширилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тадбиркорлик субъекти — юридик шахс иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар ва учинчи шахслар томонидан тўла миқдордаги ҳиссалар киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (пул маблағлари ўтказилганлиги тўғрисида банкнинг маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига мол-мулк олиб кирганлигини тасдиқловчи божхона ҳужжати, мол-мулкнинг олди-берди далолатномаси, киритилаётган мол-мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ва бошқалар) — устав фонди миқдори оширилганда;
(21-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 763-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/763/1585-сон — 2021 йил 4 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат (шартнома, хат, ҳуқуқий ворислик, мерос, суд қарори ва шу кабилар) — улуш (ҳисса) бошқа шахсга ўтганда. Бунда улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчаларни қайта рўйхатдан ўтказишда, муассисларнинг сўровномада кўрсатилган электрон почта манзилига Тизим томонидан юборилган хабарнома ва уларнинг муассислигини Ягона идентификациялаш тизими орқали идентификациялашни тасдиқлаш йўли билан ҳар бир муассиснинг розилиги мавжуд бўлиши керак.
(21-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 763-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.12.2020 й., 09/20/763/1585-сон — 2021 йил 4 мартдан кучга киради)
Топшириш далолатномаси ва тақсимлаш баланси қайта ташкил этилаётган юридик шахсларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари бўйича, шу жумладан тарафлар баҳслашаётган мажбуриятлар бўйича, ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган бўлиши керак — қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган тадбиркорлик субъектлари учун.
Агар тақсимлаш баланси қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқий ворисини аниқлаш имконини бермаса, унда янгидан пайдо бўлган юридик шахслар қайта ташкил этилган юридик шахснинг ўз кредиторлари олдидаги мажбуриятлари бўйича солидар жавобгар бўладилар.
Таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш ушбу Низом 12-бандининг еттинчи хатбошида назарда тутилган ҳуқуқни инобатга олган ҳолда таъсис ҳужжатларни янги таҳрирда қабул қилиш йўли билан амалга оширилади.
Акциядорлик жамияти қайта рўйхатдан ўтказилган тақдирда, ушбу банднинг тўртинчи хатбошида улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиш қисмида, тўққизинчи, ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар талаб этилмайди.
22. Давлат божи тўланган пайтдан бошлаб Тизим ушбу Низомнинг 15 ва 16-бандларида назарда тутилган ҳаракатларни бажаради.
23. Устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган қайта рўйхатдан ўтказиш амалга оширилган тақдирда Тизим фойдаланувчиси — рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими хабарнома олганидан сўнг ушбу Низомга 3-иловада назарда тутилган муддатларда тақдим этилган ҳужжатларни ушбу Низомнинг 44-бандида кўрсатилган рад этиш учун асослар мавжуд эмаслиги юзасидан кўриб чиқиши ва қайта ишлаши шарт.
24. Тизим фойдаланувчиси — рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган қайта рўйхатдан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда сўровномани кўриб чиқиш ва қайта ишлаш учун:
маълумотлар ва ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, Тизим воситасида Реестрга киритиладиган ёзувни шакллантиради ва киритилишини тасдиқлайди, бунда Тизим ушбу Низомнинг 16-бандида назарда тутилган ҳаракатларни бажаради;
маълумотлар ва ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига номувофиқ бўлган тақдирда, Тизим ушбу Низомнинг 47-бандида назарда тутилган ҳаракатларни бажаради.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling