Компьютерни ташкил этилиши тамойиллари (архитектураси)
Ҳозирги вақтда бошқарув марказининг ташкил этилишига қараб, компютер архитектурасининг икки тури ажратиб кўрсатилади:
1. Фон Нейман архитектураси.
2. Гарвард архитектураси.
Аксарият компютерлар 1945 йилда америкалик олим Жон фон Нейман томонидан тузилган қуйидаги умумий тамойилларга асосланади.
1. Дастурий бошқарув тамойили (дастур буйруқлар тўпламидан ташкил топган бўлиб, улар процессор томонидан автоматик равишда муайян изчилликда кетма-кет бажарилади).
2. Хотиранинг бир жинсли (ўхшаш) бўлиш тамойили (яъни: дастур ва маълумотлар айни битта хотирада сақланади; маълумотлар билан қандай ҳаракатлар бажарилса, буйруқларга нисбатан ҳам худди шундай ҳаракатлар бажариш мумкин).
3. Манзиллилик тамойили (асосий хотира қурилмаси тузилиш жиҳатидан манзиллаштири-ланган хотира уяларидан ташкил топади).
Бундай тамойиллар асосида яратилган ЭҲМлар фон Нейман архитектураси деб номланадиган мукаммал (классик) архитектурага эга.
Процессор
Хотира
Маълумот
Буйруқ
Киритиш – чиқариш қурилмаси
Маълумотлар ва буйруқлар умумий шинаси
Маълумотлар ва буйруқлар шинаси умумий бўлган тузилиши
Гарвард архитектураси.
У фон Нейман архитектурасидан асосий хотирани икки қисмга ажратиш билан фарқ қилади: дастур хотираси ва маълумотлар хотираси.
Микроконтролёрларда ишлатилади.
Гарвард арxитектураси
Процессор
Буйруқлар хотираси
Маълумотлар хотираси
Киритиш – чиқариш қурилмаси
Маълумотлар шинаси
Буйруқлар шинаси
Маълумотлар ва буйруқлар шинаси алоҳида бўлган тузилиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |