"tadqiqot. Uz" Xalqaro ilmiy jurnallar portali geografik tadqiqotlar


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana14.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1092384
1   2   3   4   5
Bog'liq
6451-Текст статьи-12838-1-10-20230109

Key words: low mountains, Kuljuktau ridge, southern slopes, meteorological stations and 
posts, atmospheric precipitation gradient, changes with height. 
Кириш. Глобал иқлим илиши жараёни туфайли Ер юзида, айниқса, унинг 
чўл зоналарида сув ресурслари тақчиллиги тобора ортиб бормоқда. Сув 
ресурслари тақчиллигининиг ортиб бориши чўл ҳудудларида жойлашган тоғ 
ёнбағирларига ёғадиган атмосфера ёғинларидан ҳосил бўладиган вақтинчалик 
юза сув оқимларини тўплашни ва улардан инсон ҳаётининг турли соҳаларида 


608 
тежамкорлик билан самарали фойдаланишни йўлга қўйишни тақозо этади. 
Мазкур ишда бу масала Қулжуқтов тизмаси мисолида кўриб чиқилади. 
Қулжуқтов тизмаси Қизилқум чўлининг марказида жойлашган паст тоғлар 
тоифасига мансубдир. У кенгликларни ифодалайдиган параллеларга мос 
йўналишда ғарбдан шарққа томон 100 км гача чўзилган. Унинг энг баланд 
нуқталари тизманинг ғарбий (785 м) ва шарқий чеккаларига яқин қисмларида 
(773 м) жойлашган [6, 44-б.].
Қулжуқтов каби паст тоғларда атмосфера ёғинларининг баландлик бўйича 
ўзгариши масалалари чет эллик олимлардан G.F.White, C.G.Collier, J.C.Rodda, 
МДҲ мамлакатлари олимларидан Г.Т.Лещинский, Б.Т.Кирста, М.В.Колдин, 
П.Н.Пономаренко [2, 180-195 б.] ва бошқаларнинг тадқиқотларида кўриб 
чиқилган. Ўзбекистонлик олимлардан В.В.Акулов [1, 52-59 б.], И.Қ.Назаров ва 
Х.Р.Тошов [3, 265-266 б.], Ф.Ҳ.Ҳикматов [5, 51-55 б.], Г.С.Ҳалимова [6, 135-
141 б.] ва бошқаларнинг ишлари шу масала доирасида амалга оширилган.
Ушбу ишнинг 
асосий мақсади: 1) Қулжуқтов тизмасига яқин жойлашган, 
кўп йиллик кузатишлар қаторига эга бўлган метеорологик станциялар ва 
постларни аниқлаш; 2) танлаб олинган метеорологик станциялар ва постларда 
қайд этилган атмосфера ёғинларининг ойлик ва йиллик миқдорлари ҳақидаги 
маълумотларни тўплаш; 3) метеопунктлар маълумотлари асосида атмосфера 
ёғинларининг баландлик бўйича ўзгариши хусусиятларини аниқлаш.
Тадқиқот натижалари ва уларнинг та
ҳлили. Танлаб олинган метеорологик 
станциялар ва постлар мамлакатимизнинг Бухоро, Навоий ва Самарқанд 
вилоятларида, аниқроғи, Қулжуқтов тизмасига яқин ҳудудларда жойлашган. 
Тадқиқотнинг дастлабки босқичида ҳар бир вилоят ҳудудида атмосфера 
ёғинларининг баландликка боғлиқ ҳолда ўзгариши масаласи алоҳида-алоҳида 
ўрганилди. Шу мақсадда ҳар бир вилоят ҳудудида жойлашган метеопунктларда 
кузатилган атмосфера ёғинларининг ойлик ва йиллик миқдорлари ҳақидаги 
маълумотлардан фойдаландик. Ушбу маълумотлар асосида ҳар учта вилоят 
ҳудуди учун йиллик ёғинлар миқдорларининг баландлик бўйча ўзгариши, яъни 
гиетографик эгри чизиқлари чизилди. Ишнинг кейинги босқичида ҳар учта 
гиетографик эгри чизиқлар бирлаштирилди (1-расм).


609 

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling