3. Белигили (знаковый) – Гуманитар тафаккурга эга бўлган шахслар имо-ишора фикрини афзал кўришади. Бу ахборотларни хулоса чиқариш орқали ўзгартириш билан тавсифланади. Белгилар битта грамматика қоидаларига кўра, каттароқ бирликларга бирлаштирилади. Натижада, белгиланган объектлар орасидаги муҳим муносабатларни ўрнатадиган тушунча ёки матн шаклидаги фикр.
4. Образли тафаккур – . Бадиий фикрлайдиган одамлар тафаккурнинг образли турини афзал кўришади. Бу объектдан макон ва вақт ичида ажралиб чиқиш ёки тасвирлар ёрдамида ҳаракатлар маълумотни ўзгартиришдир. Aмалиётлар кетма-кет ва бир вақтнинг ўзида амалга оширилиши мумкин. Натижада янги қиёфада мужассамланган фикр пайдо бўлади.
5. Креативлик тафаккур - бу инсоннинг ижодий қобилиятидир, бу тубдан янги ғояларни яратишга тайёрлиги билан тавсифланади. П. Торренснинг фикрига кўра, кеативлик муаммоси сезгирликнинг ошиши, билимларнинг етишмаслиги ёки номувофиқлиги, ушбу муаммоларни аниқлаш, фаразлар асосида уларнинг ечимларини излаш, фаразларни синаш ва ўзгартириш, натижани шакллантириш учун ҳаракатларни ўз ичига олади. Креатив фикрлашни ривожлантириш учун топшириқларда тўлиқ бўлмаган ёки янги элементларни киритиш зарур бўлган ўқув вазиятларидан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |