Креативлик ва мазмуннинг бевосита боғлиқлиги. Мазмун ва крестивлик
ўртасида рамзий боғлиқлик мавжуддир: мазмун бўлмаса креативлик ҳам
шаклланмайди, яъни креатив бўлиш ёки креатив фикрлаш учун саба бўлиши
керак. Талабаларнинг бажарган ишлари ёки саволларга бераётган
жавобларини баҳолаш жараёнида ўқитувчи улар янглишиш ёки ҳатога йўл
қўяётгаликларини аниқлаши зарур. Талаба мазмун жиҳатдан етарли
билимларга эгами? Ўзлаштирган билимларини амалда қўллай оляптими?
Креатив фикрлашда кўпроқ тажрибага муҳтожми?
Ўқув жараёнида креатив мақсадларни белгилаш. Виггинс (Wiggins
,
2012,
11-бет) шарҳга “олдимизга қўйган мақсадларимизга эририш йўлида бажарган
амалларимиз ҳақидаги маълумот” дея изоҳ беради. Самарали шарҳ бериш учун
талабаларнинг мақсади, унга эришишда бажарган ҳатти-ҳаракатлари
бўлишини талаб этади. Агарда талабаларнинг мақсади бўлса, шарҳ беришдан
маъно топса бўлади, акс ҳолда бу шунчаки “нима қилиши зарурлиги ҳақидаги”
маълумот бўлиб қолади (Brookhart, 2012, 24-бет).
Креатив ўқув жараёнида талабаларнинг мақсади “улар билиши зарур
бўлган ва қила олиши мумкин бўлган вазифанинг ифодаси”дир (Marzano, 2009,
13-бет) ва у мазмун, фикрлаш жараёни ва натижа (маҳсулот)га асосланиши
зарур”
43
.
Америкали педагог Патти Дрепеау талабаларда креативлик кўникмаларини
шаклланганлик ҳама ривожланганлик даражасини баҳолашга доир самарали
методикани ишлаб чиққан. Қуйида муаллифнинг бу борадаги методикасининг
моҳияти тўлақонли акс эттирилган жадваллар келтирилади
44
.
43
Drapeau Patti. Sparking student creativity (practical ways to promote innovative thinking and
problem soving). – Alexandria – Virginia, USA: ASCD, 2014. – 142-144-бетлар.
44
Ўша асар. – 150-171-бетлар.
110
Do'stlaringiz bilan baham: |