Тажриба иши №1 Мавзу: Тайёрлов цехи асбоб-ускуналари. Газламаларнинг геометрик ўлчамларини ва нуқсонларини аниқлайдиган дастгоҳлар


Download 46.6 Kb.
Sana31.01.2023
Hajmi46.6 Kb.
#1143260
Bog'liq
тажриба иши 1


Тажриба иши №1
Мавзу: Тайёрлов цехи асбоб-ускуналари. Газламаларнинг геометрик ўлчамларини ва нуқсонларини аниқлайдиган дастгоҳлар.
Тажриба ишини бажаришдан мақсад: тайёрлов цехи асбоб ускуналари тўғрисида маълумотга эга бўлиш. Газламаларнинг геометрик ўлчамларини ва нуқсонларини аниқлайдиган дастгоҳларнинг иш принципларини ўрганиш.
Тажриба ишининг вазифаси: тикув буюмлари жиҳозлари тўғрисида маълумотга эга бўлиш ва уларнинг ишлаш принципини ўрганиш.
Адабиётлар
1. М.Ш Жабборов .Тикувчилик технологияси, Т., «Ўзбекистон» – 1994 .
2.А. Флерова. Технология и оборудования швейно-трикотажного производства. М., 1996 .
3.К.Т. Олимов. Тикувчилик корхоналари жиҳозлари, Т.,«ДИТАФ»., Тошкент.- 2001 .
4. Швейные машины фирмы "Джуки". Руководство для инженеров.Tokyo, 1999. 10 Printed in Japan.
5. В.С. Лебедев. Технологические процессы машина и аппаратов в производствах бытового обслужвания. М., «Легкопромбытиздать», 1991.
6.Т.А. Набалов. Оборудование обувного производства. «Легкопромбытиздать», 1990 .
7.А.А.Анастасиев ,А.А.Архипов и др. Машины, машины-автоматы и автомати­ческие линии легкой промышленности. М.. «Легкая и пищевая промышленность» , 1983.
Машғулот учун ўқув жиҳозлари: дафтар, қалам, ручка, ўчиргич, чизғич,газламалар нуқсонини аниқлайдиган жиҳознинг сурати.

Услубий кўрсатмалар.
Газламанинг энини, узунлигини ўлчаш ва нуқсонларини аниқлаш тайёрлов бўлимининг асосий технологик жараёнларидан бири ҳисобланади.Тайёрлов бўлимларида материалларнинг муайян қалинлиги ва кенглигига мосланган механизациялашган РС-1, РС-2, ПРС-140, ПРС-160 каби нуқсон топиш-ўлчаш станокларининг турли типлари ишлатилади.
Материалларнинг узунлигини ўлчаш.Ҳозирги пайтда материалларни ўлчаш ва нуқсонларини аниқлаш машиналарига қўйиладиган асосий талаблардан бири ўлчаш аниқли­гидир. Узунлигини ўлчаш билан бир вақтда нуқсонларини аниқлашда материал тезлиги 0,15–0,25 м/с.дан ошмайди. Фақат материалнинг узунлигини ўлчаш машиналарида эса 0,65–0,85 м/с.га етади.
Материал узунлигини ўлчаш аниқлиги машина ишлаш принципига ҳам боғлиқ бўлади. Машиналар конструкциялари турли бўлса ҳам ўлчаш механизмлари 6-расмда кўрсатилган икки принципнинг би­рида ишлайди.
Биринчи принципда (3-расм, а) ишлайдиган машиналарда ҳара­катлантирувчи орган ўлчаш вазифасини бажаради. Узатиш валининг ўқи ёзиш курилмаси билан кинематик боғланган бўлиб импульслар ҳисоблагичи вазифасини бажаради. Биринчи принципда кинематик занжир ўлчаш органининг бурчак силжишини ҳисоблагичга узатади.
Иккинчи принципда эса бурчак силжишини импульслар сонига айлан­тиради. Биринчи принципда ишлайдиган материал узунлигини ўлчаш қурилмаларида ҳаракатлантирувчи орган ва салт айланишни ҳисоб­лаб берувчи қурилмаса орасида кинематик туташув бўлиши лозим.
Узунликни ёзиб бориш учун фотореле ёрдамида ишлайдиган электр занжирли импульс ҳисоблагич қўлланилади.

3–расм. Материал узунлигини ўлчаш механизми схемалари.
Иккинчи принципда ишлайдиган қурилмада ўлчаш органи бўлиб ҳисоблаш ғилдираги хизмат қилади (3-расм, б). Ҳаракатлантирувчи валиклар 3 газламани силжитиб, ҳисоблаш ғилдираги 4 га қисади ва уни айланишга мажбур қилади. Газламани йўналтириш учун эркин айланувчи ролик 2 ва пружина 1 қўлланилган. Газлама тугагандан сўнг, ҳисоблаш ғилдираги ўз инерцияси ёрдамида айланмаслиги учун автоматик тўхтатиш қурилмаси ўрнатилган.
Газлама билан ҳаракатлантирувчи вал ва ҳисоблаш ғилдираги орасида керакли қисмини таъминлаш, узунлиги ўлчаш қурилмаларига қўйиладиган асосий талаблардан бири ҳисобланади (3-расм, а) ва (3-расм, б). Газлама ва ўлчаш органлари орасидаги ишқаланиш ко­эффициенти ошириш мақсадида ҳаракатлантирувчи валикларга ва ҳи­соблаш ғилдирагига резина ёки кардолента ўрнатилган. Газламалар узунлигини цилиндрик ғилдирак ёки валикларда ўлчаш мобайнида сирпаланиш натижасида ўлчов хатоликлари юзага келади. Ўлчаш ха­толиклари газламанинг сирпаланишга, унинг таранглигига ва қа­линлигига боғлиқ бўлади.
Тажриба ишини бажариш тартиби:
1.Бичувчининг ишини ташкиллаштиришда керакли жиҳозларни танлай билиш.
2.Газламаларда учрайдиган нуқсонларни вақтида аниқлаш.


Тажриба ишини топшириш шакли:
Талаба тажриба иши бўйича материал ва жиҳозларни тўғри танлашни ўрганиб, асосий маълумотларни гапириб бериши керак.
Download 46.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling