Таҳлил вазифаси ва ахборот манбаи
1355395520 40937
БАЛАНС |
31001 |
БАЛАНС |
31001 |
Корхонада дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларининг ҳолатининг таҳлили шуни кўрсатадики жорий даврда кредиторлик мажбуриятлари дебиторлик мажбуриятларига нисбатан 7984 минг сумга юкори булган.
Таркиб тузилишида дебиторлик мажбуриятларининг асосий кисми ҳаридор ва буюртмачилар билан ҳисоб китоблар (15698), шуъба корхоналар билан булдиган ҳисоб-китоблар (2959), уюшма корхоналар билан буладиган ҳисоб-китоблар (2584), бунак туловлари хиссасига тўғри келган (1256).
Кредиторлик мажбуриятлари каторида асосий улушни мол етказиб берувчиларга булган карзлар (18259), ушма корхоналарга карзлар (8521), шуба корхоналарга каразлар (1289), мехнатга хак тулаш буйича карзлар ташкил этган (1120).
Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари тенглиги31001 минг сумни ташкил этган Шундан соф кредиторлик мажбуриятлари суммаси 7984 минг сумни ташкил этган.
Муддати узайтирилган дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларининг юзага келишига таҳлил алоҳида ахамият каратилади. Негаки муддати утказиб юборилган мажбуриятлар корхона молиявий ахволининг огирлашиши ва молиявий баркарорлигининг бузилишига сабаб булади. Уз навбатида корхонанинг тулов лаекати бузилади.
Муддати утказиб юборилган мажбуриятларнинг юзага чикиш сабаблари сифатида куйидагиларни келтириб утиш мумкин:
-корхонанинг молиявий ҳолатининг носогломлиги;
-корхонанинг тулов лаекатига эга эмаслиги;
-ликвид маблагларнинг айланувчанлиги узоклиги;
-шартнома мажбуриятларига ва тулов шартларига амал этмаслик;
-хужалик шартномаларининг бузилишидан кўриладиган зарарларнинг тўғри ўринланмаслиги (шартномаларни бузилишида кулланиладиган чораларнинг амал этмаслиги);
-ҳисоб-китобларда замонавий ҳисоб шаклларига йул берилмаганлиги (фючерс, форс-мажор, вексел, кимматли кагозлар, бартер операциялари);
Дебиторлик-кредиторлик мажбуриятларининг ундириб олиш муддати 3 ой килиб еки 90 календар кун килиб белгиланган. Ушбу муддатдан сунг дебиторлик кредиторлик мажбуриятлари назоратга олинади хамда уларнинг ҳолати буйича давлат конунчилигига мувофик жавобгарлик шартлари (маъмурий ва молиявий) белгиланган.
Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларини ҳисобдан чикариш муддати сифатида хукукий шахслар ўртасида 1 йил, корхона билан жисмоний шахслар ўртасида 3 йил муддат белгиланган. Ушбу муддатда туланмаган еки ундириб олинмаган мажбуриятлар, карзлар корхона фойда ва зарарларига олиб борилади. Муддати утган дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари давлат тамонидан назорат катори сифатида олинган. Муддати утказиб юборилган кредиторлик мажбуриятлари корхона фойдасига кушилади ва умумий асосда фойдадан солик ставкаси буйича соликка тортилади. Муддати утган дебиторлик мажбуриятларини зарарга олиб бориш соликка тортиладиган фойда суммасини камайтирмайди.
Муддати утган дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларини фойда ва зарарлар каторига олиб бориш шартлари давлат ҳисоб, солик конунчилигига мувофик катъий тартибланган. Яъни дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларини фойда ва зарарлар каторига олиб боришга кадар уларни тулаш еки ундириб олиш юзасидан кандай езишмалар еки мурожатлар булган, орбитраж карори чикарилган еки чикарилмаганлиги ва х.к. буйича дастлабки хужжжатлар туплами тайерланмоги лозим. Факат шундагина уни фойда ва зарарлар каторига олиб бориш мумкин. Акс ҳолда зарурийлик шартида кечиктирилган мажбуриятлар сифатида олиниб маъсуллар жавобгарликка тортилади.
Download 152.5 Kb.
Do'stlaringiz bilan baham:
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling