Таълим doc


 Сертификатлаштирилган маҳсулот устидан


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/123
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1239791
TuriЛекция
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   123
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

4. Сертификатлаштирилган маҳсулот устидан 
инспекцион назорат 
Шу нарсани таъкидлаш жоизки, маҳсулотга берилган ҳар 
қандай мувофиклик сертификати ҳам ўзининг амал қилиш 
даврида корхонада сифатли, инсон соғлиги, унинг ҳаёти ва атроф-
муҳит учун хавфсиз маҳсулот ишлаб чиқарилишини кафолатлай 
олмайди. Шунинг учун ҳам сертификатлаштирилган маҳсулот 
устидан инспекцион назорат ўтказилади. Масалан, маҳсулотни 
сертфикатлаштиришдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 
28-бандига асосан сериялаб ишлаб чиқарилаётган маҳсулот 
устидан йилига камида бир марта инспекцион назорат 
ўтказилади. 
Инспекцион назоратнинг ўтказилиши на унинг даврийлиги 
маҳсулотнинг тури, унинг ўзига хос хусусиятлари, ишлаб чиқариш 
муддати, ҳажми ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади. 
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сертификатлаштиришдан 
ўтказилган тавсиф ва меъёрларини меъёрий ҳужжатлар талаблари 
асосида назоратдан ўтказиш йўли билан уларнинг барқарорлигига 
ишонч ҳосил қилиш инспекцион текширувнинг асосий мақсади 
ҳисобланади. 
Агар маҳсулот сифати меъёрий ҳужжатлар талабларига мос 
келмаса, у ҳолда инспекцион назорат натижаси бўйича берилган 
мувофиқлик сертификатининг муддати вақтинча тўхтатилади. 
Инспекцион назоратнинг асосий вазифаси – сертификатлаш-
тирилган 
маҳсулотнинг 
меъёрий 
ҳужжатлар 
талабларига 
мувофиқлигини тасдиқлашдан иборат. 
Маҳсулотни 
сертификатлаштириш 
схемасига 
асосан 
инспекцион назоратнинг объекти қуйидагилар бўлиши мумкин: 
- маҳсулотга белгиланган меъёрий ҳужжатлар, маҳсулот 
тавсифларини синаш усуллари ва ишлаб чиқариш технологияси; 
- сертификатлаштирилган маҳсулот тавсифлари; 
- ишлаб чиқариш ҳолати ва сифат тизимлари; 

сертификатлаштирилган маҳсулотни ишлаб чиқариш 
корхоналари ва савдо ташкилотларида сақланиш шароити; 
- маркалаш ва ташиш жараёнлари; 

маҳсулотга 
такдим 
этиладиган 
(сопроваждающие) 
ҳужжатлар; 
- маҳсулотни мувофиқлик белгиси билан маркаланиши. 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


219 
Инспекцион назорат ўтказишда маҳсулотга мувофиқлик 
сертификатини берган сертификатлаштириш идораси ёки унинг 
топшириғига кўра аккредитланган бошқа назорат идоралари 
ходимлари иштирок этишади. Агар маҳсулот 5 ва 6 
сертификатлаштириш схемалари бўйича сертификатлаштиришдан 
ўтказилган бўлса, у ҳолда инспекцион назоратга корхона сифат 
тизимини ёки ишлаб чиқариш ҳолатини сертификатлаштиришда 
иштирок этган идора ходимлари ҳам жалб этилади. Бу жараёнда 
сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва метрология соҳаси 
бўйича катта тажрибага эга бўлган эксперт-аудиторлар қатнашади. 
Агар зарур бўлса, шартнома асосида бошқа ташкилотларнинг 
мутахассислари ҳам қатнашиши мумкин. 
Республикада 
сертификатлаштирилган 
маҳсулотларни 
инспекцион 
назоратдан 
ўтказиш 
тартиби 
Ўзбекистон 
Республикасининг O'zRH 51-104:2000 (Ўзбекистон Республика-
сининг сертификатлаштириш миллий тизими. Сертификатлаш-
тирилган маҳсулотларни инспекцион текширувини ўтказиш 
тартиби) раҳбарий ҳужжати билан белгиланади. 
Сертификатлаштирилган 
маҳсулот 
устидан 
инспекцион 
назорат бошлаш учун мувофиқлик сертификати бўйича маҳсулот 
ишлаб чиқарилаётган корхона ва сертификатлаштириш идораси 
ўртасида 
тузилган 
шартнома 
асос 
бўлади. 
Шартномада 
бажариладиган иш турлари, уларни бажариш муддати ва назорат 
хизматлари учун тўлов шартлари кўрсатилади. 
Сертификатлаштирилган 
маҳсулот 
устидан 
инспекцион 
назорат қуйидаги тартиб ва босқичларда амалга оширилади: 
- назоратга тайёрланиш; 
- назорат объектларининг мувофиқлигини баҳолаш; 
- назорат натижаларини расмийлаштириш; 
- назорат натижалари бўйича қарор ва чора-тадбирлар қабул 
қилиш. 
Назоратга тайёрланиш босқичида сертификатлаштириш 
идорасининг инспекцион назоратга жалб этилган ходимлари 
томонидан корхонанинг ишлаб чиқариш ҳолати билан боғлиқ 
бўлган 
маълумотлар, 
амалдаги 
сифат 
тизими, 
сертификатлаштирилган маҳсулотдан фойдаланиш, уларни ташиш, 
ишлаб чиқариш корхонаси ва савдо ташкилотларида сақланиш 
шартлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда ишлаб чиқарилаётган 
маҳсулотга мажбурий талаблар қўядиган меъёрий ҳужжатлар тўлиқ 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


220 
ўрганиб чиқилади. Натижада назорат турлари, маҳсулотни синаш 
усуллари аниқланади ва инспекцион назорат дастури, анкета-
саволномалари тузилади. Уларнинг бир нусхаси эса назоратдан 
ўтадиган корхонага берилади. Инспекцион назорат дастури назорат 
иштирокчилари билан келишилгандан сўнг сертификатлаштириш 
идораси раҳбари томонидан тасдиқланади ва у инспекцион 
назоратини бошлаш учун асос ҳисобланади. 
Инспекцион назорат дастури қуйидаги маълумотларни ўз 
ичига олади: комиссия таркиби, назорат ўтказиш муддати ва жойи, 
назорат мақсади ва объекти, назорат ишларининг ҳажми, мазмуни 
ва назорат натижаларининг махфийлигига қўйиладиган талаблар. 
Булар инспекцион назорат дастурининг қуйидаги бандларида ўз 
аксини топади: 
- умумий маълумотлар; 
- ишлаб чиқаришни назорат қилиш; 
- маҳсулотни назорат қилиш; 
- лицензион шартномалар шартларига риоя этилишини назорат 
қилиш; 
- назорат далолатномасини расмийлаштириш. 
Инспекцион назоратнинг «Текширувни ўтказиш» босқичида 
назорат дастурининг «Умумий маълумотлар», «Ишлаб чиқаришни 
назорат қилиш», «Маҳсулотни назорат қилиш», «Лицензион 
шартномаларига риоя этилишини назорат қилиш» бандларидаги 
ишлар бажарилади. 
Инспекцион назорат дастурининг «Умумий маълумотлар» 
бандида сертификатлаштирилган маҳсулотни ишлаб чиқараётган
корхона реквизитлари, инспекцион назоратни ўтказиш жойи ва 
вақти, назоратнинг асосий мақсади ва вазифалари ҳамда назорат 
комиссиясининг таркиби кўрсатилади. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling