Таълим doc


 Саноат намуналари мазмуни, тушунчаси ва тузилиши


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/123
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1239791
TuriЛекция
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   123
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

4. Саноат намуналари мазмуни, тушунчаси ва тузилиши 
 
Саноат намуналари - бу саноатда ишлаб чиқариладиган 
буюмнинг (товарнинг) ташқи оригинал кўриниши белгиларидан 
унинг бадиий конструкторлик ечимига айтилади. 
Саноат намунасига ҳуқуқий муҳофазаси учун Қонунда 
белгиланганидек (8-модда) унинг патентга лаёқатлилик шартлари 
бажарилиши керак. 
Агар саноат намунаси сифатида кўрсатилган объект янги ва 
оригинал (ўзига хос) бўлса, у ҳуқуқий муҳофаза қилинади. 
Агар саноат намунасининг муҳим белгилари мажмуи саноат 
намунасига устуворлик бериш санасига қадар жаҳонда оммага 
ошкор бўлган маълумотлардан аён бўлмаса, у янги деб эътироф 
этилади. 
Саноат намунасининг янгилигини аниқлаш чоғида бирмунча 
олдин устуворликка эга бўлган ҳолда топширилган ва чақириб 
олинмаган патент бериш ҳақидаги талабномалар ҳам ҳисобга 
олинади. 
Саноат намунаси, агар унинг муҳим белгилари мажмуи буюм 
хусусиятларининг ижодий жиҳатлари билан боғлиқ бўлса, 
оригинал деб эътироф этилади. 
Саноат намунасига тааллуқли ахборотнинг муаллиф
талабнома берувчи ёки улардан бевосита ёхуд билвосита шу 
ахборотни олган ҳар қандай шахс томонидан оммавий тарзда 
ошкор этилиши, агар саноат намунасига патент бериш ҳақидаги 
талабнома ахборот ошкор этилган санадан эътиборан кўпи билан 
олти ой ичида Патент идорасига топширилган бўлса, саноати 
намунасининг патентга лаёқатлилигини тан олишга таъсир 
кўрсатадиган ҳолат сифатида эътироф этилмайди. Бунда ушбу 
ҳолни исботлаб бериш вазифаси муаллиф, таабнома берувчи 
зиммасида бўлади. 
Буюмнинг ташқи кўринишини ифодалайдиган бадиий-
конструкторлик ечими саноат намуналари жумласига киради. 
Қуйидагилар саноат намуналари деб эътироф этилмайди: 
- матбаа маҳсулотлари; 
- архитектура объектлари (кичик архитектура шаклларидан 
ташқари), саноат, гидротехника иншоотлари ва бошқа стационар 
иншоотлар; 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


40 
- суюқ, газсимон, сочилувчан ёки шунга ўхшаш моддалардан 
иборат ўзгарувчан шаклдаги объектлар; 
- буюмнинг фақат техник вазифаси билан боғлиқ бўлган 
ечимлар; 

жамоат манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ 
қоидаларига зид ечимлар. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling