Таълим doc


 Товар белгилари тушунчаси, тузилиши ва моҳияти


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/123
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1239791
TuriЛекция
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   123
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

1. Товар белгилари тушунчаси, тузилиши ва моҳияти 
2001 йилнинг 22 сентябрида амалга киритилган Ўзбекистон 
Республикасининг “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари 
ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида” Қонунига мувофиқ 
товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси – бу бир юридик ва 
жисмоний шахсларнинг товарлари ва хизматларини бошқа юридик 
ва жисмоний шахсларнинг шу турдаги ўхшаш товарлари ва 
хизматларидан фарқлаш учун хизмат қилувчи белгиланган 
тартибда рўйхатдан ўтказилган белгидир. 
Товар белгилари сифатида тасвирий, сўзли, ҳажмий ва бошқа 
телгилар ёки уларнинг исталган рангдаги ёки ранглар 
бирикмасидаги комбинациялари бўлиши мумкин. 
Ўзбекистонда товар белгисига ҳуқуқий муҳофаза фақат у 
расмий рўйхатдан ўтказилгандан сўнг берилади. 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


58 
Товар белгиси тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган 
юридик ёки жисмоний шахслар номига рўйхатдан ўтказилиши 
мумкин. 
Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун Қоидаларга 
мувофиқ расмийлаштирилган талабномани 
Давлат 
патент 
идорасига топшириш зарур. Қонунда белгиланган экспертиза 
ўтказилгандан сўнг ва патент божи тўланганлиги тўғрисида ҳужжат 
олинган санадан бошлаб бир ой давомида товар белгиси рўйхатдан 
ўтказилади. 
Товар 
белгиси 
рўхатдан 
ўтказилганлиги 
тўғрисида 
маълумотлар Патент идорасининг бюллетенида эълон қилинади. 
Товар белгисига гувоҳнома товар белгиси рўйхатдан 
ўтказилганидан кейин бир ой давомида Патент идораси томонидан 
берилади ва талабнома санадан бошлаб ўн йил давомида амал 
қилади. 
Товар белгисига гувоҳноманинг амал қилиши муддати ҳуқуқ 
эгасининг гувоҳнома амал қилишининг сўнги йили давомида 
топширилган аризасига кўра ҳар гал ўн йилга узайтирилиши 
мумкин. 
Товар белгилари сифатида хусусан, қуйидаги белгилар 
рўйхатдан ўтказилмай 
ди: 
- фарқлаш хусусиятига эга бўлмаган белгилар; 
- умум қабул қилинган тимсоллар ва атамалар ҳисобланган 
белгилар; 
- товарларнинг сифати, миқдори, хусусиятлари, вазифаси, 
қимматлилигини ҳамда уларнинг ишлаб чиқарилган ёки сотилган 
вақтини таърифлаш учун фойдаланиладиган белгилар; 
- товар ёки унинг тайёрловчисига нисбатан ёлғон ёки 
адаштиришга олиб келиши мумкин бўлган белгилар. 
Товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилмайдиган белгилар 
тўлалигича “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар 
келиб чиққан жой номлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси 
Қонуннинг 10-моддасида санаб ўтилган. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling