Таълим жараёнида дарс самарадорлигини оширишда компьютер технологияларидан кенг фойдаланиб ўқитиш айни соҳада билим, кўникма, малака ва маҳоратга эга бўлишда муҳим роль ўйнайди
Download 132.12 Kb.
|
макола
Таълим жараёнида дарс самарадорлигини оширишда компьютер технологияларидан кенг фойдаланиб ўқитиш айни соҳада билим, кўникма, малака ва маҳоратга эга бўлишда муҳим роль ўйнайди. Ҳозирги кунда ўқиш, ўрганиш ва таълим олишнинг белгиланган муддатларда зарурий билимларни бериш ҳамда уларда мустақил равишда фан ва техниканинг янги ютуқларини ўзлаштириш бўйича кўникмаларини ҳосил қилиш учун ўқитишнинг барча услублари ва воситаларидан тўлиқ фойдаланиш, ўқитувчи ва ўқувчининг интерактив мулоқоти натижасида дарсни ташкил этиш орқали таълим олиш унумдорлигини ошириш вазифаси долзарб бўлиб турибди. Бу вазифани ижобий ҳал этишда дарс машғулотларида ахборот компьютер технологияларидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Ўқитувчи компьютер технологияларидан фойдаланган ҳолда интерфаол таълим усулларидан фойдаланиб дасрни ўтиши - ўқув мақсадларини амалга оширишга ва уни самарадорлилигига катта таъсир қилади. Технология дарс машғулотларида ахборот компьютер технологияларидан фойдаланиш интерфаол усул бўлиб, бунда ўқитувчи ва талаба ўртасида ўзаро қайтар алоқа юзага келади ва шу юзадан улар мулоқотга киришади. Компьютер технологияларини таълим жараёнининг барча босқичларида, яъни янги мавзуни ўтишда, уни мустаҳкамлашда, такрорлашда, назорат қилишда, амалий ва лаборатория ҳамда семинар машғулотларида, мустақил таълим олишда ва ўқувчиларнинг билимини синашда ишлатилади. AКТ воситaлaри — компьютeр тexникaси, мaгнитофон, китоб, видeо ускунaлaри, элeктрон доскa орқaли дaрс вaқтини тeжaш вa янaдa кўпроқ вa сaмaрaли мaълумот олишгa имконият дeмaкдир. Бугун ёшлaр ҳaм қўшимчa мaълумот олиш учун китобни излaб, уни вaрaқлaб вaқт сaрфлaмaйдилaр, бaлки улар ўз вақтларини тeжaб интeрнeт маълумотларигa мурожaaт этaдилaр. Фанларни ўқитишдa компютер технологиялари имкониятлaридaн фойдaлaнишлaри нaтижaсидa, Дaрслaридa AКТ фойдaлaниш орқaли бир нeчa дидaктик мaсaлaлaрни ҳaл қилиш мумкин. Булaрдaн, - ўқувчилaр билимини тeкширишдa: - турли xилдaги тeстлaр тeстлaр, яъни тeстлaрнинг элeктрон вaриaнтидaн фойдaлaниш; - интeрнeт тизимидa билим даражаси бошлaнғич босқичдaн бошлaб энг юқори босқичдaги ўқувчилар учун кўплaб тeстлaр мaвжуд. Бу кaби тeстлaрнинг ўқувчи учун aфзaллиги объeктив вa тeзкор жaвобидaдир. Бир вaқтнинг ўзидa турли билим сaвиясигa эгa ўқувчиларгa турли тeстлaр бeрилиши, янги мaвзуни тушунтиришдa: дaрс сифaтини фотосурaтлaр, клиплaр, кинолaвҳaлaр, видeолaвҳaлaр орқaли ошириш, мaсaлaн, ўқувчилaр китоб мaтнидaн турли xорижий дaвлaтлaр ҳaқидa оддий мaълумот олибгинa қолмaй, шу дaвлaтлaргa виртуaл сaёҳaт, чeт дaвлaтлaрнинг aнъaнa вa урфодaтлaри ҳaқидa видeолaвҳaлaр, қўшиқлaр, клиплaр томошa қилишлaри мумкин. Шунингдек, ўтилгaн мaвзуни мустaҳкaмлaш, ўқувчилaр лойиҳa ярaтиш, фaнлaрaро дaрслaр ўтишдa қўшимчa мaълумот қидириш, тaқдимот тaйёрлaш ёки элeктрон почтa орқaли хорижлик дўстлaри билaн суҳбaт ўткaзиш орқaли ўқувчилaрнинг билим олишгa бўлгaн иштиёқини сeзилaрли дaрaжaдa кўтaрaди. AКТдaн фойдaлaниб, дaрс ўтишдa ўқитувчи Дaвлaт таълим стaндaртлaри aсосидa рeжa тузиб, тaйёргaрлик кўриши кeрaк. Дaрсдa AКТ ҳeч қaчон ўқитувчининг ўрнини эгaллaй олмaйди, бaлки унгa кўмaкдошлик вaзифaсини ўтaйди. Дaрс мaзмунигa кўрa AКТ вa бошқa пeдaгогик тexнологиялaрни нaвбaтмa-нaвбaт оқилонa қўллaши лозим. AКТни дaрс жaрaёнигa тaтбиқ этишдaн мaқсaд дaрсни бойитиш, оддий китоб бeрa олмaйдигaн мaълумотлaрни, дидaктик кўргaзмaлaрни бeришдир. Интерактив усуллардан фойдаланиш ўқитувчига ўқитиш жараёнини лойиҳалаш ва уни амалга ошириш учун кенг фаолият майдонини яратади. Натижада таълим тизимида ўқиш-ўқитш жараёнларини лойиҳалаш бўйича аниқ ва етарли қонун-қоидалар амалга оширилади. Бу эса айни пайтда педагогикада ижодий камолот йўлини очиб беради. Интерактив усуллардан фойдаланишнинг ўзига хос яна бир хусусияти шундан иборатки, режалаштирилган ўқув мақсадаларига эришиш учун натижа кафолатланиб, лойиҳаланади ва амалга оширилади. Бунда технологик ёндашув майдонга келиб, ўқитувчи баён қилувчи, таърифловчи, маълумотларни хотирада сақловчи лойиҳалаштирилган натижага эришишни таъминлайдиган технологик схемани берадики, оқибатда қайта тикланадиган таълим цикли вужудга келади. Бу кўпгина педагогик олимларнинг фикрига кўра ўқитувчининг даврий равишда давом этадиган ҳаракат алгоритми бўлиб, таълим мазмунининг янги бўлимларига такрор-такрор қўллаши натижасида ўқув жараёни ўз мақсадига эришади. Педагогик технологиялар асосида таълим жараёнини ташкил қилишда лойиҳалаш босқичида энг юқори малака талаб этилади. Шу боис энг малакали методистлар гуруҳи педагогик технологиянинг қоидалари ва принциплари асосида методик материалларни ишлаб чиқадилар. Ана шундай материаллар мавжуд бўлганда педагогиларнинг асосий фаолияти ташкилотчилик ва маслаҳат бериш билан боғлик бўлади. Ўқув жараёнини барча босқичларида бутун тизимнинг асосий технологик хусусияти-ўқув жараёнинг якуний натижага караб бораётганлигини кузатиш мумкин бўлади. Умумий ҳолда педагогик технология таркибига қуйдагилар киради: деб фараз қилиш мумкин: идентификацияланадиган (ойдинлаштириладиган) ўқув мақсадларни ишлаб чиқиш; ўқув мақсадларининг таксаномияси (кенг қамровли гуруҳланиши)ни ишлаб чиқиш; ўқув мақсадларни назорат (тест) топшириқларига айлантириш; мақсадларга эришиш усули (катор коида ва принциплар)ни ишлаб чиқиш; ўқув мақсадларига эришишни баҳолаш. Буни ташкил этувчиларнинг ҳар бири педагогик аперацияларнинг оптималлашган тизимидан иборатдир. Шундай килиб, таълим жараёнининг қурилмаси, уни лойиҳалашнинг: а) таълим мақсадлари ва натижаларни белгилашни; б) натижалар асосида (диагностикалаш оркали) назорат топшириклари ва бахолаш мезонларини ишлаб чиқишни; ҳамда ўқув машғулотининг технологик хотираси (дарс конспекти)ни ишлаб чиқиш босқичларини амалда кўллашни назарда тутади. Педагог одатда ўқитиш давомида талабалар ўқув маълумотларини қанчалик ўзлаштирганликлари, аниқ билимларга эга бўлганликларидан хабардор бўлсадагина, талаба ни янги билимлар билан қуроллантира олади. Шунга кўра ўқитувчи ўз олдига талаба ўқув ахборотлари, маълумотларининг мазмунини тушуниши, ўзлаштириб олиши ва амалда қўллай олишини ўргатишни ўз олдига мақсад килиб кўяди. Бу одатда ўқув мақсади деб юритилади. Зеро, у таълим жараёни охирида кутилаётган натижа тавсифидир. Таълим жараёни икки жонли мавжудотнинг иштирокида кечганлиги сабабли ўқитувчи ўргатиш мақсадини, талаба ўрганиш мақсадини амалга оширади. Таълим мақсадининг аниқ лойиҳаланиши, ўқиш давомида талабалар билимларни қанчалик ўзлаштирганликларидан хабардорлик, талабанинг фаолиятига асосланиб ўқитиш педагогик технологиянинг муҳим жихатларидир. Бугунги кунда, қайсиким талабаларнинг мустақил фикрлаш, ижодий фаолият кўрсатишларига эътибор кучайганда талаба таълим субъктига айланган бир даврда муаммоли ўқитишнинг аҳамияти кучайди. Зеро, муаммоли таълим илмий билиш, педагог томонидан яратилган муаммоли вазиятлар ва уларни ечишга каратилган талабанинг мустақил фаолияти, ижодий қобилиятини ўстириш орқали ўқув натижаларини мақсадли ўзлаштиришга қаратилган таълимдир. Муаммоли таълимни ташкил қилиш ёрдамида талабанинг тадқиқот, ўқув-билув фаолиятини йўлга қўйиш ваш у асосида ўқув предметидаги маълумотларни, хулосаларни мустақил таҳлил қилиш янги билимларни ижодий мушоҳада қилиш, хулоса чиқариш операциялари амалга оширилади. Муаммоли ўқитишда талаба фаолиятининг мазмуни шундан иборат бўладики, у энг мураккаб тушунчаларни, фактларни тушунтира бориб зарур дақиқаларда муаммоли вазиятни вужудга келтиради ва муаммони ҳал килади. Муаммони ечишга талабанинг ўзини йўллайди. Оқибат, натижада талабалар фаолияти шундай ташкил қилинадики, бунда улар фактларни таҳлил қилиш орқали мустақил равишда хулоса чиқарадилар, умумлашмалар ҳосил қиладилар. Тушунча, қоида, теоремалар, қонуниятларнинг ифодаланишини айтиб беришдан, талабаларда янги вазиятларда режалаштириш, конструкциялаш, ихтиро қилиш ёки иншо ёзиш, матн тузиш, шеър ёзиш, расм чизиш каби ишларни мустақил қўллаш малакаси ҳосил бўлади ва диққат, ирода, ижодий тасаввур, фарз қилиш, таҳлил қилиш ривожланади. Компьютер технологияларидан интерактив таълим олишга қуйидаги хусусиятлар киради: ўқув маълумотлари манбаси бўлиб, бунда компьютер технологияларидан ўқитувчи ёки китобнинг ўрнини қисман ёки тўла қамраб олиш воситаси сифатида ишлатилади; замонавий компьютер технологиялари кўргазмали қўлланма бўлиб, бунда компьютер технологияларининг мультимедиа ва телекоммуникацияларининг имкониятларидан фойдаланган ҳолда сифат жиҳатидан таълим жараёни юқори натижаларга эришиши мумкин; компьютер технологиялари индивидуал информация алмашиниш ва фойдаланиш тармоғи бўлибгина, бунда талаба ўзига керакли бўлган барча билимларга эга бўлиб қолмасдан, балким ўзига керак бўлган саволларга ҳам жавоб олади; компьютер технологиялари билимларни синаш, диагностика қилиш ва назорат воситаси бўлиб, бунда талаба ўрганган мутахассислиги бўйича олган билимларини синаши, уни диагностика қилиши ва назорат этиши мумкин. Компьютер технологиялари техник восита сифатида матнларни ёки маълумотларни (Microsoft Ofiss папкасидаги дастурлар: Microsoft Word, Microsoft Excel, Microsoft Access, Microsoft PowerPoint ва бошқаларга) киритиш, тайёрлаш, таҳрирлаш ва уларни сақлаш воситаси бўлиб, унда матн муҳарриридан, график қурувчи график муҳарирдан кенг миқёсдаги ҳисоблаш амалларини бажарадиган компьютер сифатида ҳамда публикациялар тайёрлаш воситаси сифатида кўпгина вазифаларни бажаради. Ўрганиш объекти сифатида компьютер технологиялари қуйидаги хусусиятларга эга: дастурлаш тилларида. дастур программаларини яратишда, бир қанча ахборот воситаларини қўллаш жараёнида намоён бўлади. Олий таълим ва ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари ҳамда академик лицейлари ўқитувчи ва талабалари тизими доирасидаги ўзаро ҳамкорликда маълум бир мутахассисликка йўналтирилган жамоа – интерактив мулоқот сифатида замонавий ахборот технологияларининг Интернет тармоғидаги телекоммуникацияларни кенг аудиториялар билан унумли алоқаларининг натижаси тарзида амалга ошади. Бунда “Талабаларни Интернет тармоғида ишлашга ўргатиш тўғрисида”ги 2004 йил 20 февральдаги 38-сонли буйруғига асосан: “Бугунги кунда талабаларни замонавий ахборот технологиялари, хусусан, Интернет билан ишлашга кенг кўламда ўқитиш ва уларда мустаҳкам амалий кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш ҳамда Интернет орқали ахборот ресурсларидан самарали фойдаланиш, янги билимларни мустақил эгаллай олиш ва келажакда меҳнат фаолиятини илмий асосда ташкил қилишга ўргатиш каби муҳим вазифалар олий таълим тизими олдидаги долзарб масалалардан бўлиб турибди”, - деб таъкидлангани бежиз эмас. Ёшлар бўш вақтларини унумли ўтказишида компьютер технологиялардан қуйидагича фойдаланиши мумкин: ўтилаётган фанлар юзасидан мустақил ишларни бажариши; тармоқ бўйича ўзига керакли маълумотларни олиши; таълим дастурлари ва улардан тармоқда фойдаланиши; компьютер технологиялари мустақил таълим видеоси шулар жумласидандир. Ўқитувчи компьютер технологиялари таълими жараёнида интерактив усулларидан фойдаланиши қуйидаги хусусиятларига: ўқиш жараёнини бир бутун аудитория, дарс, умумлаштирувчи машғулот ва керак бўлганда фан даражасида ташкил этиш (янги мавзуни ўтишда, уни мустаҳкамлашда, такрорлашда, назорат қилишда, амалий ва лаборатория ҳамда семинар машғулотларида, мустақил таълим олишда ва ҳоказоларда); аудиторияда талабалар фаоллиги ва уларнинг ўзлаштириш самарадорлигини ошириш, компьютерлараро тармоқни бошқариш усулларига; ўқитувчининг талабалар ишини кузатиш, уларга умумий ва керак бўлганда индивидуал ёндашиш, компьютер тармоғи ёрдамида ҳар бир талабанинг билим савияси ҳақидаги маълумотга эга бўлиш маҳоратига; ўқитувчининг ахборот алмашиниш муҳити элементларини (компьютер технологиялари билан ишловчи ўқув ва намойиш жиҳозлари, дастур воситалари ва системалар, электрон ўқув адабиётлари, электрон қўлланмалар ва ҳоказоларни), мос равишда тайёрлашига, уларни мутахассислик фанлари билан боғлашига бўлинади. Барча ўқув юртлари таълим тизимида компьютер технологияларидан мутахассислик фанларини ўргатиш ва ўрганишда улардан интерактив тарзда фойдаланганда таълимни ахборотлаштиришда профессор-ўқитувчи ва талабадан компьютер саводхонлигини талаб қилади. Компьютер технологияларининг асосий қисми бўлмиш, компьютер саводхонлигига қуйидагилар киради: информатика ва ахборот технологияларининг асосий тушунчаларини ўзлаштириши; компьютер техника воситалари ички ва ташқи қурилмаларини ва унинг функционал имкониятларини ўзлаштириш; замонавий операцион системалар ва қобиқ дастурлар (Windows, Total Commander ва бошқалар) ҳамда уларнинг асосий буйруқларини ишлата олиш; Microsoft Ofiss папкасидаги дастурлари (Microsoft Word, Microsoft Excel, Microsoft Access, Microsoft Power Point ва бошқалар) билан мустақил ишлай олиши; Интернет глобал тармоғи имкониятларидан унумли фойдалана билиши; электрон кутубхона ва электрон хатлар ёрдамида мутахассисликка йўналтирилган маълумотларни ола билиши; замонавий даражадаги маълумотлар базаси, гиперматн, мультимедиа (гипермедиа), микродунёлар, иммитацион таълим, электрон коммуникациялар (тармоқлар), эксперт системаларни ўз ичига олган компьютер ахборот муҳитининг мавжуд бўлиши; халқаро серверлар орқали фан-техника янгиликларини кузатиши ва улар юзасидан интерактив суҳбатлар олиб бора билиши зарур. Барча ўқув юртлари таълим тизимида интерактив дарс ўтиш жараёнида компьютер технологиялари дастурий ўқитиш ғоясини ривожлантиради, замонавий компьютерлар ва телекоммуникацияларнинг ўзига хос имониятлари билан боғлиқ бўлган таълимнинг ҳали ўрганилмаган янги технологик вариантларини очади. У ўрганувчига психологик, педагогик ва бошқа мутахассислик ахборотларини компьютер орқали тайёрлаш, ўрганиш, коррекция (тузатиш) қилиш ва кузатиш ҳамда маълумотларни узатиш жараёнларни ифодалайди. Бу жараёнда компьютер технологияларининг қуйидаги учта варианти асосий бўлади: бўлажак ўқитувчи-талабаларни компьютер технологиялари орқали муайян мутахассислик бўйича янги ахборотларни тўплаш технологияси, бунда компьютерда электрон дарслик ёки электрон қўлланма сифатида алоҳида ўқитиш, ўргатиш мавзулари, алоҳида дидактик топшириқлар ва шунга ўхшаш бошқа хил маълумотлар олиши мумкин; мазкур фан бўйича компьютер технологиясидан асосий ишлатилаётган қисмларидан энг муҳимлари аниқланади; монотехнология, бунда дарс жараёнини бошқаришнинг ҳаммаси, шу жумладан диагностика, мониторингнинг барча турлари компьютер технологияларида қўлланилишига таянилади. Замонавий компьютер технологияларини таълим жараёнида қўллашдан асосий мақсад: ўқитувчининг талабаларга мутахассислик ахборотлари билан ишлашни ўргатиши, уларнинг коммуникатив қобилиятини ривожлантириши; талабага қанча ўзлаштира олса, шунча (оддийдан қийинга, соддадан мураккабга қараб бориш принципида)маълумот бериши; талабаларни илмий изланишлар олиб боришига, улар юзасидан тадқиқотлар ўтказишига, оптимал қарорлар қабул қилишга ўргатишидир. Шундай қилиб, барча ўқув юртлари таълим тизимида бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири бўлган таълим жараёнини давр талаби даражасига етказиш замонавий компьютер технологияларини талабаларга ўргатишдан мақсад интерактив усулларни қўллаш, ҳар бир талабанинг билим савиясини бутун жаҳон талабларига тўла жавоб бера оладиган даражага кўтариш орқали мустақил мамлакатимизнинг илмий, иқтисодий ва маънавий-маърифий жиҳатдан ривожланишига ўз салмоқли ҳиссасини қўшадиган етук кадрларни, комил инсонни шакллантиришдан иборатдир. Технология дарсларини ўқитишда АКТнинг ўрни Amaliy mashg'ulot deganda o'quvchilarning o'quv materialini faol, ongli va mustahkam o'zlashtirish maqsadida mehnat o'qituvchisi rahbarligida amalga oshiriladigan ham jamoa, ham vakka holdagi ish turlarini o'z ichiga oladigan o'quv mehnat faoliyatini aniq tashkil etishni tushunish kerak. Mehnat sohasidagi amaliy mashg'ulotlar turli xilda bo'lishi, ya’ni yangi texnik-texnologik ma’lumotlarni mehnat operatsiyalarini o'rganishga, bilimlarni, mehnat ko'nikmalari va malakalarini mustahkamlashga, nazorat-tekshirish ishlari, korxonalarga ekskursiyalar o'tkazish va hokazolarga bag'ishlangan mashg'ulotlar bo'lishi mumkin. Lekin o'quv ustaxonalarida o'tkaziladigan amaliy mashg'ulotlarning turlari xilma-xil bo'lishiga qaramasdan, ularning hammasi quyidagi umumiy talablarni qondirishi lozim: • Mashg'ulotning maqsadi hamda vazifalari aniq va ravshan ifodalangan bo'lishi lozim. • Mashg'ulotning tarkibi ni didaktik jihatdan ketma-ket (bilim ko'nikma, malaka, mahorat) va o'quv materialining mazmuniga to'liq javob beradigan bo'lishi kerak. • Amaliy ishlarning obyekti to'g'ri tanlanishi, ijtimoiy foydali qiymatga ega bo'lishi va o'rganiladigan mehnat operatsiyalari va usullarining talablariga muvofiq kelishi zarur. • Mashg'ulotlarda foydalaniladigan mehnat ta’limi metodlari dars talablariga va o'quv materialining mazmuniga to'liq javob berishi lozim. 0 ‘quv ustaxonalarida mashg'ulotning tashkiliy-metodik tuzilishi o'quvchilar bilan jamoa va yakka holda ish olib borishni nazarda tutishi kerak. • Mehnat ta’limi bo'yicha amaliy mashg'ulotlarda o'tkaziladigan ta’lim ishlari tarbiyaviy tavsifga ega bo'lishi, ya’ni maktab o'quvchilarida qayta ko'rish ma’naviy sifatlarini tarkib topishiga yordam berishi lozim. Mehnat sohasidagi amaliy mashg'ulotlar turlarining xilma-xilligiga qaramasdan, ulardagi umumiy didaktik elementlarni ham ta’kidlab o'tish kerakki, bular o'quvchilarni navbatdagi o'quv materialini o'zlashtirish uchun jalb qilishga qaratilgan mashg'ulotlarni uvushtirish; o'quvchilarning oldingi mashg'ulotlardan o'zlashtirgan bilimlari, mehnat ko'nikmalari va malakalarining darajasini tekshirish, yangi materialni tushuntirish va mehnat operatsivalarini hamda amaliy ishlarni bajarish vaqtida mehnat usullarini ko'rsatib berish; o'quvchilarning yangi mavzuga oid operatsiyalar va ishlarni bajarish vaqtida ularning bilimi, mehnat usullari darajasini aniqlash; mehnat usullarini mashqlar bilan mustahkamlash va ularni dastlabki mehnat ko'nikmalari darajasiga yetkazish. Bunda mehnat o'qituvchisining puxta nazorat qilishiga erishish; amaliy topshiriqning mustaqil bajarilishi va o'tgan mashg'ulotning natijalariga yakun yasashdan iborat. Mehnat darslari boshqa o'quv fanlariga nisbatan qator xususiyatlarga ega. Bu xususiyatlar quyidagilardan iborat: 1. Darsda markaziy o'rinni o'quvchilarning amaliy ishlari egallaydi (taxminan 80%). Shu munosabat bilan ustaxonalardagi mashg'ulotlarni qo'shaloq darslar sifatida o'tish ma’qullangan. 45 minutlik darsning noqulayligi shuki, unda o'quvchilarning bevosita amaliy ishlariga juda kam vaqt qoladi. Uning ko'p qismi ish o'rnini tayyorlash va yig'ishtirishga, o'qituvchining yo'riqnomasiga ketadi. 90 minut davomida o'quvchilar ma’lum mehnat topshirig'ini bajarishga ulguradilar, bu esa ularga ma’naviy ko'nikish bag'ishlaydi va o'qituvchiga ish natijalarini baholash imkonini beradi. 2. 0 ‘quvchilarning amaliy ishlari unumli mehnat bazasida tashkil qilinadi. 3. Ustaxonalardagi mashg'ulotlarda o'quvchilar har xil qirquvchi asboblar vordamida ishlaydilar, materiallarga stanokda ishlov berishni bajaradilar. Shu sababli dars uni o‘tkazishning xavfsizligini ta’minlovchi maxsus tayyorgarlikni talab qiladi. Mehnat darslari tarkibi. Mehnat darslari ushbu bosqichlardan tashkil topishi mumkin: o'quvchilarni uyushtirish; yo‘riqnoma, yangi materialning bayoni, o'quvchilarning mustaqil ishlari, yakunlovchi yo'riqnoma, ustaxonalarni tozalash. Bularni batafsilroq ko‘rib chiqamiz: O'quvchilarni uyushtirish. Darsning sifati ko‘p jihatdan uning qanday uyushqoqlik bilan boshlanishiga bog'Iiq. Agar birinchi minutlardanoq o'quvchilar o'qituvchining talabchanligini sezmasalar, o'zlarini mehnat jamoasining a’zosi ekanliklarini, oldilarida muayyan o'quv-ishlab chiqarish vazifalari turganini his etmasalar, bu hoi darsda intizomning buzilishiga, o'quvchilar aktivligining pasayishi va hokazolarga olib kelishi mumkin. Mana shuning uchun tajribali o'qituvchilar darsning tashkiliy jihati bilan bog‘liq birinchi minutlariga katta e’tibor beradilar. Mehnat ta’limi darslari o‘tkaziladigan xonalarga o'quvchilar guruh bo'lib o'qituvchi bilan birgalikda uyushgan holda keladilar. Jarohatlanishlariga sabab bo'ladigan xatti-harakat qoidalari buzilishining oldini olish uchun o'quvchilarning ustaxonada volg'iz qolishlariga ruxsat etilmavdi. Xonaga kirishlari bilan o'quvchilar o'z ish o'rinlarini egallaydilar. Yo'qlama (navbatchi vordamida) qilinadi, o'quvchilarning ish kiyimlari tekshiriladi. Kivimlari mehnat xavfsizligi qoidalariga javob bermaydigan o'quvchilar mashg'ulotlarga kiritilmaydi. Asboblar va mahsulot (zagotovka)larni tarqatish darsni tashkil qilishning muhim momentidir. Har bir ish o'rnini kesish va o'lchash asboblarining to'la komplekti bilan ta’minlash eng yaxshi variantdir. Tabiiyki, bu holda asboblarni tarqatish bo'lmaydi, har bir o'quvchi hamma zarur narsalarni o'z ish o'rnidan topadi. Afsuski, buning uchun maktablarning hammasida bunday imkoniyat vo'q va shu sababli asboblarni har gal tarqatishga, so'ngra esa yig'ishga to'g'ri keladi. Bunga iloji boricha kamroq vaqt ketishi, ortiqcha harakat va shovqin bo'lmasligi uchun o'qituvchi navbatchilarni o‘ziga yordamchi qilib oladi. Ular asboblar solingan penallarni ish o‘rinlariga tarqatib chiqadilar, zagotovkalarni yoki ishlab tamomlanmagan buyumlarni ham tarqatadilar. iMetall mahsulotlar yashiklarda saqlanishi, bu yashiklarda sinf va guruhlar ko‘rsatilishi kerak. Yashiklar ichida mahsulotlar ustiga familiyalar yozilgan qopchalarga solib qo'yiladi. Familiyalar biriktirilmagan buyumlarning o‘ziga bo'r yoki maxsus ruchka bilan yozish chalkashliklarga olib keladi, chunki harflar o‘chib ketib familiyalarni o‘qish qiyinlashadi. Yangi materialni bayon qilish. Bu element ayrim darslardagina o‘rinli. Ko'pincha yangi materialni bayon qilish kirish yo'riqnomasiga kiradi. Yangi materialni bayon qilishdan oldin o'quvchilarning uni idrok qilishga tayyorligi tekshiriladi, ya’ni o'quvchilarning oldingi darslarda olgan va bu topshiriqni bajarish uchun zarur bilim va malakalari qanday ahvolda ekanligi tekshiriladi. Yangi materialni bayon qilish uning mazmuniga o'quvchilarning yoshi va tayyorligiga bog'liq holda har xil tashkil etilishi mumkin. Yangi materialning hajmi o'quvchilar o'zi o'zlashtira olishlarini nazarda tutib belgilanadi. Bilim va malakalarni tekshirishning mazmuni darsga tayyorlanishda o'qituvchi tomonidan o'ylab qo'yiladi. Bunda ko'rib chiqilishi kerak bo'lgan asosiy masalalar belgilanadi. Shuningdek, birinchi navbatda so'raladigan o'quvchilar ham aniqlanadi. Yangi materialning bayoni uni o'quvchilar qanday o'zlashtirganini tekshirish bilan yakunlanadi. Yo'riqnoma. Mashg'ulot jarayonida kirish, joriy va yakuniy yo'riqnomalar olib boriladi. Kirish yo'riqnomasining qancha davom etishi va undagi ma’lumotlarning hajmi o'quvchilarning yoshiga bog'liq bo'ladi. 5—6-sinflarda materialni birdaniga emas, balki bir necha qismga bo'lib bayon etish tavsiya qilinadi, chunki qo'shaloq darsga mo'ljallangan mehnat topshirig'ini bajarish uchun zarur bo'lgan hamma ma’lumotni o'quvchilar birdaniga qabul qilolmaydilar. 8—9-sinflarda bir qismning o'zida katta hajmdagi materialni bayon qilish mumkin, mehnat topshirig'i qismlarga ajratilmay, birdaniga beriladi. Masalan, 6-sinfda o'quvchilar maktab o'quv-tajriba uchastkasidagi ekinlarga etiketkalar tayyorlashlari kerak. Bu etiketkalar mixlar bilan birlashtirilgan taxtacha va qoziqdan iborat bo'ladi. O'quvchilar buyum texnologiyasini tashkil qiluvchi asosiy operatsiyalar (rejalash, arralash, randaiash) bilan tanishgan. Shu sababli o'qituvchi topshiriq haqida gapirib berib, mana shu operatsivalarni bajarishning asosiy usullarini o'quvchilar bilan birgalikda takrorlaydi. Shundan keyin yangi topshiriqni bayon qil ishi kerak: qoziq uchini randalab o'tkirlash va taxtachaga qoziqni mixlar yordamida mahkamlash. 6-sinfda yangi topshiriqni qismga bo'lib bayon qilish tavsiya etilgani uchun o'quvchilarning topshiriqqa tayyorlanishlari ham bir necha usulda tekshiriladi. Mazkur holda materialni bayon qilishni uchta qismga bo'lish mumkin: taxtachani tayyorlash, qoziqni tayyorlash, yig'ish. Joriy yo‘riqnoma. Bu yo'riqnoma o'quvchilarning mustaqil ishlari bilan bog'liqdir. O'quvchilarning mustaqil ishlari mehnat darsining asosiy bosqichidir. Unga o'quv vaqtining 80% gacha qismi ajratiladi. O'quvchilar mustaqil ishining samaradorligi haqida ular topshiriqlarni qanday bajarayotgani, mehnatda o'z bilimlaridan qanday foydalanayotgani va hokazolarga qarab xulosa chiqarish mumkin. Bunday ma’lumotlarni o'quv jarayonining borishini muntazam va rejali kuzatish hamda nazorat qilish orqaligina olish mumkin. Shu sababli o'quvchilarning mustaqil ishi o'qituvchining bunda qatnashmasligini mutlaqo nazarda tutmaydi. Aksincha, o'qituvchining roli alohida mas’uliyatli bo'ladi. Ammo o'qituvchining vazifasiga faqat nimalar bo'layotganini qayd qilish, ba’zi o'quvchilar mustaqil ishni uddalay olayotgani, boshqalari uddalay olmayotganini ifodalovchi shakllarni sharhlashgina kirmaydi. Kuzatishlar natijasida olingan ma’lumotlar o'qituvchi uchun boshlang'ich material bo'ladi, o'qituvchi shu material bazasida o'quvchilarga yondashish, ularning mustaqil ishlarini boshqarishni amalga oshiradi. O'quvchilarning mustaqil ishlari paytida o'qituvchi biro'rindan boshqa ish o'rniga o'tib, zaruriyatiga qarab yakka yo'riqnomani amalga oshiradi. Agar hamma o'quvchilarga qandaydir biror ma’lumotni yetkazish yoki maium mehnat usulini namoyish qilish lozim bo'lsa, guruhiy yo'riqnoma o'tkazadi. Yo'riqnoma paytida o'qituvchi yo‘1 qo'yilgan xatonigina ko'rsatib qolmaydi, balki eng muhimi bu xatoning sabablarini ochib beradi, chunki xatoni tuzatishgina emas, unga bundan keyin yo'l qo'ymaslik kerak. 0 ‘quvchilarning mustaqil ishini boshqarish o'qituvchidan yuksak pedagogik mahoratni talab qiladi. O'quvchilarga yordam berishda uning uchun ishni bajaraish emas, balki ularning faoliyatini to'g'ri yo'lga o'z vaqtida yo'naltirish kerak, chunki ko'pincha mehnat jarayonidagi xatolar tuzatib bo'lmas kamchiliklarga (brakka) olib kelishi ma’lum. Shu sababli o'qituvchi qayerda bunday xatolarga yo'l qo'yilishi mumkinligini oldindan ko'rishi va o'quvehilarni ulardan saqlab qolishi kerak. O'quvchilarning mustaqil ishini yo'naltirishda ularga ortiqeha g'amxo'rlik qilavermaslik kerak, chunki bu o'quvchilarning tashabbusini bo'g'adi, texnik ijodkorlikning rivojlanishiga to'sqinlik qiladi. O'quvchilarning mustaqil ishlari faoliyatini konstruksiyalash, texnologiyani tashkil etish, modellashtirish, materiallarni bevosita ishlash, zanjirlar yig'ish kabi har xil sohalarni o'z ichiga olishi mumkin. Har qanday holda ham mustaqil faoliyat muvaffaqiyatining zarur sharti unga o'quvchilarning tayyorgarligidir. Agar o'quvchilar topshiriqni tushunsalar va uni bajarish yo'llarini tasavvur qila olsalar, ya’ni topshiriqni bajarishga kuchlari yetsagina topshiriqqa qiziqadilar. Agar topshiriq o'quvchilar hali egallamagan bilimlar va mehnat usullarini qo'llashga mo'ljallangan bo'Isa, bu hoi o'quvehilarni loqaydlikka, o'z kuchlariga ishonmaslikka olib keladi. Shu sababli o'qituvchi o'quvchilarning mustaqil ishlashi uchun mehnat topshirig'i xarakterini belgilashda eng avvalo uni talab qilinayotgan bilim, ko'nikma va malakalar nuqtayi nazaridan o'quvchilarning qo'lidan kelish-kelmasligirii tekshiradi. Ba’zan o'quvchilarning mustaqil ishi uchun obyektlarni rejalashtirishda, agar vaqt imkoni bo'Isa, buyumni takror tayyorlashni bajarish ham maqsadga muvofiqdir. Bunday holda o'quvchilar o'sha usullarni bajarishni mashq qiladilar, o'qituvchi esa ular oldingi xatolarni takroran takrorlamasliklarini tekshiradi. Mehnat ta’limi jarayonida mehnatning ijtimoiy foydali xarakteri va me’yorlanishi o'quvehilarni mustaqil faoliyatga rag'batlantirishning asosiy omili hisoblanadi. Tashkil etilgan musobaqa o'quvchilar mustaqil ishining samaradorligini oshirishda muhim vosita bo'lib xizmat qiladi. Musobaqaning to'g'ri tashkil qilinishi, o'quvehilarni yagona jamoaga birlashtirilishi xafagarchilik va janjallarga olib kelmasligi kerak. Shu orqali o'quvchilarga bizning jamiyatimiz sharoitida musobaqaning sanoat uchun tavsifli raqobatga hech qanday aloqasi yo‘qligini tushuntirish lozim. Har bir o'quvchining burchi jamoa manfaatlarini unutib o‘zining shaxsiy muvaffaqiyatlariga intilish emas, balki, o'z yutuqlarini yashirmay o'z tajribasi bilan o'rtoqlashishi, o'rtoqlariga yordam berishidadir. Musobaqa shartlarini o'qituvchi sinf faollari bilan birgalikda ishlab chiqadi, musobaqa natijalari esa devoriy gazetada muntazam yoritiladi, maktab radiosi orqali eshittirib boriladi va hokazo. O'quvchilarning mustaqil ishi butun dars davomida yoki uning bir qismida uzluksiz o'tishi, shuningdek yangi materialni bayon qilish bilan almashinishini (asosan 5—6-sinflarda) mumkin. Yakunlovchi yo'riqnoma. Har bir mehnat darsi o'quvchilarning buyumlari qay holatda bo'lishidan qat’i nazar xulosalar chiqarish bilan tugallanadi. Xulosalar chiqarish o'quvchilarning bilim va malakalarini baholash bilan yakunlanadi. Darsda bajarilgan ishni ballar bilan baholab bo'lmaydigan (masalan, operatsiya boshlangan, ammo tamomlanmagan) hollarda o'qituvchi o'quvchilar faoliyatini umumiy yo'sinda ta'riflash bilan chegaralanadi. O'qituvchi o'quvchilarning ish o'rinlari bo'ylab aylanib, ishni qanday bajarilganiga qarab baholashi, xulosa chiqarishning samarali shakli hisoblanadi. Bunday holda o'qituvchining baho qo'yishi o'quvchilarning o'z ish o'rinlarini tozalashi bilan bir vaqtda amalga oshiriladi. Shu tufayli o'quvchilar o'qituvchining xulosasini kutib bekor turib qolmaydilar. Dars umumiy xulosa lar chiqarish bilan yakunlanadi. O'qituvchi o'quvchilarga yaxshi ishlangan buyumlarni ko'rsatadi, yuqori sifatga nimalar tufayli erishilganini tushuntiradi. Agar ish jarayonida tipik xatolarga yo'l qo'yilgan bo'lsa, yakun yasashda bu xatolarning sabablari tahlil qilinadi. O'qituvchi mehnat usullarini yana namoyish qiladi va bu usullarni bajara olmagan o'quvchilarga ularni qaytarishni taklif qiladi. Xonalarni yig'ishtirish. O'quvchilar ishni tamomlaganlaridan keyin o'z ish o'rinlarini, umuman xonani tartibga keltirishlari kerak. Duradgorlik ustaxonasini vig'ishtirishga ko'proq vaqt talab qilinadi. O'z navbatida mexanik uchastkani yig'ishtirish duradgorlik ustaxonasini vig'ishtirishga nisbatan ko'proq vaqt talab qiladi. Darsning oxirgi bosqichi ko'proq vaqt oladi. Bu bosqichda bajariladigan ish ba’zan ikkinchi darajalidek tuyiladi. Aslida esa yig'ishtirish ham darsning boshqa bosqichlari kabi ahamiyatga ega. Bunda, xususan, mehnat madaniyati tarbiyalanadi. Ongli ishchi novator ish o'rnini yig‘ishtirmay ketmaydi yoki uni yomon holda o‘z navbatchisiga topshirmaydi. Bu sifat (xususiyat) o'quvchilarga ham singdirilishi kerak. Bunda o'qituvchining yetakchilik roli hal qiluvchi ahamiyat kasb etadi. Yig'ishtirish ishlab chiqarishdagidek bajarilishi uchun barcha zarur narsalar bilan o'quvchilarni ta’minlash muhimdir (verstaklardagi payraxalar, qirindilar latta bilan emas, cho'tkalar bilan tozalanishi kerak). Navbatchi o'quvchilar o'qituvchi bilan birgalikda ish o'rinlarini qabul qilib oladilar. Shundan keyin o'qituvchi navbatchilarning ishlarini baholaydi. Maktab ishi tajribasida uchastkadagi ish o'rnining tozaligi uchun musobaqa kabi tarbiyaviy tadbir o'zining afzalligini ko'rsatadi. Musobaqa g'oliblari ma’naviy jihatdan mukofotlanadilar, ular haqida devoriy gazetada maqolalar e’lon qilinadi. O'qituvchi ish o'rnining holati o'quvchilar uchun namuna bo'lishi kerak. O‘quv jarayoniga AKT texnologiyalari nima uchun kerak? Ko'pincha o'qituvchilar o'zlariga savol berishadi: haqiqatan ham o'qituvchi kompyuter texnologiyalarini mukammal bilishi va axborot texnologiyalaridan foydalanish ko'nikmalarini oshirishi kerakmi? Maktablarda axborot texnologiyalaridan foydalanishning maqsadlari ancha xilma-xildir, lekin asosiylari o‘qituvchi mehnatini har tomonlama yengillashtirish va shu bilan birga uning zamonaviylik talab qilayotgan o‘qitish sifatining yangi bosqichiga ko‘tarilishida yordam berishdir. Maktab o'quvchilarining o'qishga bo'lgan motivatsiyasini kuchaytirish, ularning bilim faoliyatiga qiziqishini uyg'otish, o'quv jarayoniga e'tiborini qaratishga yordam berish; O‘qitishning yanada samarali va zamonaviy usullariga erishish, har bir talabaga vaqt va boshqa xarajatlarsiz individual yondashishni ta’minlash; O'quv jarayonini yanada rang-barang va qiziqarli qilish; Darslarga tayyorgarlik ko'rish va o'quv natijalarini kuzatish uchun vaqtni tejash; Talabalarning axborot savodxonligini shakllantirishga hissa qo'shish; Ishingizni rejalashtirish va tizimlashtirishda yangi bosqichga chiqing. Bundan tashqari, o‘quvchilarda axborot savodxonligini rivojlantirish, axborot texnologiyalaridan foydalanishni o‘rgatish, axborot jamiyatiga mos fikrlash uslubini egallashga ko‘maklashish bugungi kun o‘qituvchisining dolzarb vazifalaridan biri ekanligini unutmaslik kerak. AKT dan qanday ta'lim sharoitida foydalanish muhim? Deyarli har qandayida. Axborot texnologiyalari barcha turdagi darslarda va darsning istalgan vaqtida qo'llaniladi: Yangi materialni tushuntirishda. AKT yordamida yangi mavzuni talabalarga samarali taqdim etish, muammoni aniqlash; yorqin multimedia taqdimoti o'qituvchining nutqiga hamroh bo'lishi mumkin, uni video va audio materiallar, rasmlar, diagrammalar bilan tasvirlaydi. Talabalarning mustaqil ishlarini tashkil etishda. Axborot texnologiyalari individual va jamoaviy ishlarni tashkil etish imkonini beradi. Darsda talabalar ma'lumotlarni qidirish va tanlash, ijodiy topshiriqlarni tayyorlash va multimedia mahsulotlarini yaratishlari mumkin. Taraqqiyotni baholash va monitoring qilishda. AKT nazorat va mustaqil ishlarni zamonaviy shaklda (interaktiv onlayn testlar, viktorinalar) amalga oshirish, shuningdek, natijalarni tezkor tekshirish va ma’lumotlar bazalariga kiritish imkonini beradi. O'quv jarayonida AKTdan foydalanishning eng keng tarqalgan yo'nalishlari Multimedia taqdimotlarini yaratish. Bu o'quv materialini jonli va vizual tarzda taqdim etishning eng oddiy va eng arzon usullaridan biridir. Prezentatsiya muallifi sifatida o‘qituvchilar ham, talabalar ham ishtirok etadilar: birinchi holatda taqdimot darsga yangi materialni samarali taqdim etish vositasi sifatida, ikkinchidan, ijodiy mustaqil ish shakli sifatida tayyorlanadi. Internet resurslaridan foydalanish. U nafaqat dolzarb ma'lumotlarni qidirishni, balki tezkor ma'lumotlar almashinuvini ham o'z ichiga oladi. Internet talabalar va o'qituvchilarga sinfdan tashqarida guruhli ishlash uchun qulay platformalarni taqdim etadi. Didaktik o'yinlar va o'quv dasturlari bilan ishlash. Bu o'quv jarayonini o'yinlashtirishga hissa qo'shadi, o'quvchilarning motivatsiyasini rag'batlantiradi, olingan bilimlarni maktab o'quvchilari uchun qiziqarli shaklda nazorat qilish va tizimlashtirishga imkon beradi. O'qituvchining kundalik faoliyatida AKT dan foydalanishning asosiy tamoyili Darsda AKT dan foydalanish haqiqatan ham foydali bo'lishi uchun o'qituvchi uchun juda muhim: A) Kompyuter texnologiyasini doimiy ravishda takomillashtirib borish. Biz texnologiya va texnologiya jadal rivojlanayotgan davrda yashayapmiz. O'qituvchi zamon bilan hamnafas bo'lishga tayyor bo'lishi, doimiy ravishda axborotni taqdim etishning yangi usullarini o'rganishi kerak. B) AKTga haddan tashqari berilib ketmang. Kompyuter texnologiyalaridan foydalanish o'z-o'zidan maqsad bo'lmasligi kerak. Bu holatda kompyuter texnikasidan foydalanish maqsadga muvofiq va asosli bo‘lsagina, o‘qitishda samaradorlikka erishish mumkin. C) Shaxsiy misolda kompyuter dasturlari va xizmatlarining barcha imkoniyatlarini ko'rsatish. Agar o‘qituvchi AKT yutuqlaridan o‘zining kundalik amaliyotida foydalansa, unda o‘quvchilarning asosiy texnikalarni o‘zlashtirishlari qiyin bo‘lmaydi. Asosiysi, AKTdan foydalanishning har bir holati ortida ma'lum bir o'quv vazifasi, ba'zan esa pedagogik strategiya borligini tushunishdir. Download 132.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling