Academic Research in Educational Sciences
VOLUME 2 | ISSUE 11 | 2021
ISSN: 2181-1385
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723
Directory Indexing of International Research Journals-CiteFactor 2020-21: 0.89
DOI: 10.24412/2181-1385-2021-11-4-8
Google Scholar
Scientific Library of Uzbekistan
Academic Research, Uzbekistan 6 www.ares.uz
имкони борича «бошқача жавоблар», йўналтирувчи саволларни тайѐрлаб
қўйиши лозим, у таҳсил олувчилар жавобларига таяниб, якуний хулоса қилади
3. Мустақил тадқиқот фаолиятида таҳсил олувчилар мустақил равишда
муаммони ифода этадилар ва уни ечадилар (курс ѐки битирув ишларида, илмий
тадқиқот ишларида) ва ўқитувчи назорати билан якунланади.
Методик хатолар ўқув хатолари билан ўзаро боғлиқ: ўрганиш хатолари
кўп ҳолларда - ўқитиш хатолари натижасидир. Ўқув хатолари махсус
ташхисловчи жадвалларда ҳар бир муаммоли модул учун гуруҳланади ва
кейинчалик кучли таъсир этувчи воситалар сифатида фойдаланилади.
Муаммоли-модулли ўқитиш технологиясининг етакчи сифат белгиси - бу
эгилувчанлик ҳисобланади.
Тузилмали эгилувчанлик қатор ҳолатлар билан таъминланади:
муаммоли-модул тузилмасининг сафарбарлиги, муаммоли-модулли дастур
поғоналиги, эгилувчан жадвал лойиҳасининг мавжудлиги ва кўп вазифали ўқув
хоналарининг жиҳозланганлик имкониятлари ва бошқа.
Мазмунли эгилувчанлик биринчи навбатда таълим мазмунини
табақалаштириш ва интеграциялаш имкониятларида намоѐн бўлади. Бундай
имкониятнинг ўзи таклиф этилаѐтган технологияда ўқув материалининг блок ва
модулли тамойил асосида сараланиш эвазига вужудга келади.
Технологик эгилувчанлик муаммоли-модулли таълим жараѐнининг
қуйидаги жиҳати билан таъминланади: ўқитиш методларининг вариантлиги,
назорат ва баҳолаш тизимининг эгилувчанлиги, ўқувчиларнинг ўқув-билиш
фаолиятини якка тартибда ташкил этиш ва бошқа.
Do'stlaringiz bilan baham: |