Таълим кредити бериш тугрисидаги кредит шартномаси №
Download 34.8 Kb.
|
7 ilova Avtokredit
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА АВТОКРЕДИТ (АВТОТРАНСПОРТ СОТИБ ОЛИШ УЧУН) АЖРАТИШ БЎЙИЧА _____-СОНЛИ КРЕДИТ ШАРТНОМАСИ ______________ 202_ йил «___» ___________
- I. ШАРТНОМА МАҚСАДИ
- II. БАНК ҲУҚУҚЛАРИ
MIKROKREDITBANK
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА АВТОКРЕДИТ (АВТОТРАНСПОРТ СОТИБ ОЛИШ УЧУН) АЖРАТИШ БЎЙИЧА _____-СОНЛИ КРЕДИТ ШАРТНОМАСИ ______________ 202_ йил «___» ___________ “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнларда “БАНК” деб юритилади) номидан Низом ва __.__.20__ йилда берилган ___________-сонли ишончнома асосида иш юритувчи _______________ филиали бошлиғи _________________________ бир томонидан ва кейинги ўринларда “ҚАРЗ ОЛУВЧИ” деб аталувчи: Ўзбекистон Республикаси фуқароси ______________________________ (Паспорт маълумотлари: _____ №_____________, _______________________________ томонидан __.__._______ йилда берилган), “ШЕРИК ҚАРЗДОР” деб аталувчи: (Паспорт маълумотлари: _____ №_____________, _______________________________ томонидан __.__._______ йилда берилган) иккинчи томондан қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздилар. I. ШАРТНОМА МАҚСАДИ 1. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 1 дона __________________ русумли енгил автомашинаси сотиб олиш учун, ___ (_____________) ой муддатга, йиллик ___ (______сўз билан______) фоиз устама тўлаш шарти асосида ________________ (_______________сўз билан_____________) сўм миқдорида автокредит маблағи ажратади. II. БАНК ҲУҚУҚЛАРИ 2.1. Берилган кредит маблағларини ажратиш ва олинган кредитни ҳамда унга ҳисобланган фоизларни қайтариш муддатлари мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланмиш 1-иловага мувофиқ амалга оширилади. 2.2. Қарз олувчининг манзилида унинг молиявий аҳволи, кредитдан мақсадли фойдаланиш масалалари юзасидан мониторинглар ўтказади. 2.3. Кредитни қайтариш жадвали бўйича тўлов муддати келганда, мижознинг ҳисоб рақамида пул маблағи бўлмаганда ва келиб тушган ҳолатда кредитнинг асосий суммасини қайтариш мақсадида мижознинг розилигисиз муддатли мажбуриятномага асосан унинг ҳисоб рақамидан чегириб олади. 2.4. Қуйидаги ҳолатларда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб, кредит қарздорлигини ундириш чораларини кўриш ҳуқуқига эга: - қарз олувчи томонидан кредитни мақсадли ишлатилиши мажбуриятлари бузилганда; - гаровга олинган мулкни сақлаш ҳолати талабга жавоб бермаганда; - банкнинг розилигисиз учинчи шахсларга кафиллик ёки кафолат берилганда; - кредит асосий қарзи ёки фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб тўланиши, кредит қайтариш жадвали асосида тўловнинг уч ёки ундан ортиқ маротаба бузилиши ҳолларида. 2.5. Қарздор томонидан кредит бўйича унинг мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулк Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, “Гаров тўғрисида”ги қонун ҳамда амалдаги фармон ва қарорлар асосида банк ҳисобига ўтади. 2.6. “Банк”, “Қарз олувчи” ва “Шерик қарздор”га ажратилган кредит бўйича муддати ўтган кредит қарздорлиги, график бўйича қарздорлиги, асосий қарз ва унга ҳисобланган барча фоиз тўловлари, шунингдек оширилган фоизи ва муддати ўтган фоизга ҳисобланган пеня қарздорликлари ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда, мазкур қарздорликлар ҳамда тўловларни қарз олувчи ва шерик қарздорнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча банк муассасаларида ҳар қандай валютада иш ҳақи (пенсия) ва бошқа мақсадлар бўйича очилган пластик карта(лар)сидан ҳамда омонат ҳисобварақларидаги пул маблағларидан акцептсиз автоматик равишда ечиб олади. Агарда акцептсиз ундириб олиш “Қарз олувчи” ва “Шерик қарздор”га тегишли бўлган хорижий валютада очилган банк пластик карта(лар)си ва омонат ҳисобварақларига нисбатан қўлланилса, банк кредит бўйича барча қарздорликлар ва тўловлар юзасидан зарур маблағларни ечиб олинадиган санада Марказий банкнинг валютани сотиш курси бўйича конвертация қилинган ҳолда акцептсиз тартибда ечиб олади. 2.7. Кредитлаш жараёнида: - кредитга олинган маблағни мақсадли ишлатилишини мониторинг қилиш; - иш жойи ва олинадиган даромадлар тўғрисида маълумотларни талаб этиш; - агар кредит суғурталанган бўлса, ҳар йил учун суғурта тўловларини ўз вақтида тўлаб бориш, олдиндан тўлиқ тўлаш; - узоқ муддатли кредитлаш даврида ҳар йилда бир маротаба кафиллик берган ташкилотнинг молиявий ҳисоботини таҳлил қилиши ёки гаровга олинган мулк ҳолатини жойида текшириш. 2.8. Қарз олувчи томонидан кредитнинг асосий суммаси ва фоиз тўловларини қайтариш графиги асосида қайтарилмаслиги, кредитнинг асосий қарзи ёки унга тегишли фоиз тўловлар ушбу шартномада кўрсатилган муддатларда тўланмаганда, қарз олувчи томонидан кредитни мақсадли ишлатилиши мажбуриятлари бузилганда, кафил ташкилотнинг молиявий ҳолати ёмонлашганда, гаровга олинган мулк сақлаш ҳолати талабга жавоб бермаган ҳолларда банк қуйидаги ҳуқуқларга эга: - берилган кредит ва у бўйича фоиз тўловларни муддатидан олдин ундириш, шу жумладан, ушбу шартномада белгиланган кредит таъминоти ҳисобидан. - таъминот турини бошқа ликвид таъминот турига алмаштирилишини талаб қилиш. 2.9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш даражаси, ички ва халқаро молия бозоридаги фоиз даражалари ўзгаришига боғлиқ ҳолда қарз олувчини огоҳлантириб, кредит шартномасига қўшимча келишув тузган ҳолда кредитдан фойдаланганлик учун тўланадиган фоиз тўлов даражасини ўзгартириш. 2.10. Юқорида қайд этилган сабабга кўра ўзгарган фоиз даражаси бўйича шартнома қайта расмийлаштирилмаган ҳолатда, қарз олувчи томонидан кредит бўйича қарз ва ундан фойдаланган давр учун фоиз тўловлар тўлиқ тўланганидан сўнг ушбу шартнома бекор қилиниши мумкин. 2.11. Кредит йиғма жилдларини банк томонидан расмийлаштириш ва кредит чиқарилганлиги учун олинадиган комиссия тўлови (тегишли кредит қўмита қарори қабул қилингандан сўнг, кредит ажратишдан аввал) банк хизматлари учун таърифига асосан тўлаш. 2.12. Қарз олувчи томонидан муддатида қайтарилмаган ҳолда муддати ўтган кредит асосий қарздорлигига фоиз ҳисоблаш кредит шартномасида кўрсатилган фоиз миқдори даражасидан 1,5 баравар миқдорда амалга оширилади. 2.13. Қарз олувчи томонидан муддатида қайтарилмаган фоиз тўловлари учун кунлик 0,5 фоиз миқдорида пеня ҳисобланади, лекин жами ҳисобланган пеня миқдори муддати ўтган фоиз қарздорликнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим. Download 34.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling