Таълим кредити бериш тугрисидаги кредит шартномаси №


КРЕДИТ ОЛУВЧИ ВА ШЕРИК ҚАРЗДОРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


Download 118.5 Kb.
bet5/6
Sana17.06.2023
Hajmi118.5 Kb.
#1547651
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
18 ilova Talim krediti P 5203 SHartnoma KHotin izlar uchun va amma (1)

6. КРЕДИТ ОЛУВЧИ ВА ШЕРИК ҚАРЗДОРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
6.1. Ушбу шартномада қайд этилган шартларда, суммада ва муддатларда кредит олиш.
6.2. Банк билан келишган ҳолда, кредит шартномаси ўзгартирилиши, бекор қилиниши ёки узайтирилиши мумкин, бунда икки тарафлама қўшимча келишув расмийлаштирилади. Шартнома бекор қилинган ҳолда, кредит олувчи банк ссудаси ва ундан фойдаланганлик учун фоиз тўловини мудатидан олдин тўлиқ қайтариши лозим.
6.3. Кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки бошқа учинчи шахслар таълим кредити шартномасида “Шерик қарздор” сифатида қатнашиши мумкин.
6.4. Фойдаланган ссуда учун фоиз тўловидан қарзи бўлмаган ҳолда, ссуда бўйича қарзини муддатидан олдин қоплаш.
6.5. Ёзма аризага асосан тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартномасида (контрактида) назарда тутилган ҳолларда ўқишнинг ярим йил ёки тўлиқ бир йил учун тўлов суммасини бирйўла амалга оширилиши бўйича банкка мурожаат қилиш.
7. БОШҚА ШАРТЛАР
7.1. Шартномага асосан кредит олувчи шахс таъминот турларидан бирини расмийлаштиради. Кредит шартномалари кафиллик шартномаси барча тарафлар томонидан имзоланиб, гаровга қўйилаётган мол-мулклар қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиб, банкка тақдим этилгандан сўнг юридик кучга эга бўлади.
7.2. “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” га кирган оилаларнинг фарзандлари/хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди.
7.3. Ҳеч бир томон иккинчи томоннинг ёзма розилигисиз ушбу кредит шартномаси бўйича ҳуқуқларини учинчи томонга бериб юбориш ҳуқуқига эга эмас.
7.4. Кредит шартномани ижро этишда томонлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 августаги 527-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан тижорат банклари орқали олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисида” ги низом / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 августдаги 457-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида ўқиши учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисида” ги низомга риоя этадилар.
7.5. Шартноманинг ижроси бўйича юзага келган низолар томонларнинг ўзаро келишувига эришилмаган ҳолда, суд томонидан кўриб чиқилади.
7.6. Кредит суммаси ва фоизларни қайтариш бўйича ишлаб чиқилган қайтариш жадвали шартноманинг ажралмаган қисми ҳисобланади.
7.7. Кейинги ўқув йиллари учун тўловларни амалга оширишда, Кредит олувчи/Шерик қарздор томонидан шартномада кўрсатилган барча мажбуриятлар бажарилгани инобатга олиниб, қўшимча шартномалар расмийлаштирилади.
7.8. Шартнома уч нусхада ўзбек тилида тузилди ва улар томонлар учун бир хил юридик кучга эга.
7.9. Ушбу шартномада назарда тутилмаган барча ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 августаги 527-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан тижорат банклари орқали олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисида” ги низом / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 августдаги 457-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида ўқиши учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисида” ги низомлари билан тартибга солинади.



Download 118.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling