ТАЪЛИМ НАЗАРИЯСИ.
ДИДАКТИКА.
РЕЖА:
1.Дидактика – таълим назарияси хақида умумий
тушунча.
2.Таълимнинг мазмуни.
3.Таълим жараѐнининг моҳияти, вазифаси.
4.Билиш-таълим жараѐнини методологик
асосидир.
5.Таълим қонуниятлари ва қоидалари.
6.Таълим усуллари.
Дидактика (юнонча дидактикос – ўқитиш, ўргатиш) педагогиканинг маълумот олиш, таълим назариясига оид соҳасидир. - Дидактика (юнонча дидактикос – ўқитиш, ўргатиш) педагогиканинг маълумот олиш, таълим назариясига оид соҳасидир.
- XVII асрда чех педагоги Я.А.Коменский томонидан ишлатилган. У "Буюк Дидактика" асарида (1657) дидактиканинг асосий масалаларини ишлаб чиқди. XVII асрнинг ўрталаридан дидактика педагогиканинг алоҳида соҳаcи сифатида кўп мамлакатларда ўрганила бошлади.
Дидактиканинг предмети - таълим-тарбия муассасаси шароитида муаллимнинг раҳбарлиги остида амалга ошадиган ўқув жараёнидир. Дидактикада ана шу жараённинг қонуниятлари ўрганилади, ўқитиш воситалари ва усуллари самарадорлигини ошириш йўллари ҳамда таълимнинг ташкилий шакллари ишлаб чиқилади. Дидактиканинг предмети - таълим-тарбия муассасаси шароитида муаллимнинг раҳбарлиги остида амалга ошадиган ўқув жараёнидир. Дидактикада ана шу жараённинг қонуниятлари ўрганилади, ўқитиш воситалари ва усуллари самарадорлигини ошириш йўллари ҳамда таълимнинг ташкилий шакллари ишлаб чиқилади. Дидактиканинг асосий категориялари 1. Таълим жараёни Бу ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги бир мақсадга қаратилган фаолият бўлиб, унинг натижасида ўқувчилар маълумот оладилар ва тарбияланадилар. 2. Таълим қонуниятлари Дидактиканинг муҳим талаблар тизимини ташкил этади ва улар ўқитиш жараёнининг мазмунли бўлишини таъминлайди. Таълимнинг мазмунини билим малака ва кўникмалар ташкил қилади ва улар шахсини шаклланиши ва ривожланишида асос бўлиб ҳизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |