Таълим сифатини оширишда нималарга эътибор бериш керак? Содиқов Акбар Усмонович, Улуғнор тумани 1-умумтаълим мактабининг рус тили ва адабиёти ўқитувчиси


Download 39.93 Kb.
Sana15.06.2023
Hajmi39.93 Kb.
#1487054
Bog'liq
2 5271749065061697581


Таълим сифатини оширишда нималарга эътибор бериш керак?


Содиқов Акбар Усмонович, Улуғнор тумани 1-умумтаълим мактабининг рус тили ва адабиёти ўқитувчиси
Замонавий мактаб ҳар бир инсонни янгича фикрлаш, ўзини янгича тута олишга ўргатиши йўлида тарбия бериши керак. Янги мактаб итоаткорлик, такрорлаш, тақлид қилишнинг ўрнига янгича талабларни: муаммоларни кўра олиш, уларни хотиржамлик билан қабул қилиб, мусатақил еча олишни тарбиялайди.
Бунинг учун замонавий мактаб ўқитувчиси олдида қатор янги вазифалар қўйилиши лозим:
1.Ўқитувчилар олдидаги асосий вазифалардан бири – бу замонавий таълим-тарбия технологияларини ўрганиш йўли билан педагогик маҳоратини ошириб бориш ва ўқувчиларнинг билиш, ўрганиш фаолиятини шундай ташкил қилиши керакки, уларда тайёр билимларни эгаллаш учун иштиёқ-қизиқишни вужудга келтириш.
2.ўқувчилар билими сифатининг оширишнинг йўлларидан бири ўқув жараёни-нинг тўғри ташкил этилиши бўлиб, унга жуда юксак талаблар қўйилиши лозим, яъни дарс ўз вақтида бошлаш, дарс босқичларини аниқ ташкиллаш, ўқувчилар билан ўзаро мулоқот олиб бориш, ҳар бир ўқувчининг ҳаракатларига аниқ эъти-бор бериш, дарс материалларини ва уларни етказиш усулларини тўғри танлаш, замонавий метод ва технолгиялардан фойдаланиш, кўргазмали қуроллар, техника воситаларидан унумли фойдаланиш. Буларнинг ҳаммаси ўқувчилар фаолиятининг натижаларига ўз таъсирини кўрсатади.
3. Ҳозир шахсга бўлган талаблар ўзгарди. Давлатга маълумотли, саводли, креатив, тезда ўз муносабатини билдириб, қарорлар қабул қила оладиган, рақобардош фуқаролар керак.Ҳозирда ҳамма нарса тез ўзгармоқда.Аҳборотлар шунчалар тез янгиланябдики, мактаб битирувчиси уларнинг ичида ўзини йўқотиб қўймаслиги, уларни ажрата ва ўзлаштира олиши керак бўлади.
Шунинг учун педагогга ҳам ўта жиддий талаблар қўйилади: у билимли, янги замонавий технологияларни, методларни, усулларни биладиган, уларни устида ишлаб такомилаштириб борадиган бўлиши лозим.
4.Замонавий ўқитувчи турли ахборот ресурсларидан фойдалана оладиган, янги ахборотларни тез топиб, ўзлаштириб оладиган, уларни педагогик муаммоларни ечишга йўналтира оладиган бўлиши керак. Бунинг учун у ўз билимларини мустақил равишда фаол ошириб боради.
5. Ўқитувчи ҳар бир битирувчи ўқувчини олий ўқув юртига киришга тайёрлаш олиши, ўқувчиларга ўз фанини қизиқарли масалаларини тушунтириб бера олиши, ўқувчини на фақат ақлий, аҳлоқий томондан ҳам тайёрлаб бориши, ўқувчиларни мустақил фикрлашга, таҳлил қилишга, мустақил ишлашга ўргатади. Ўқитувчининг асосий мақсади ўқувчини мана шу тез ўзгариб бораётган дунёда яшашга тайёрлашдир.
6.Замонавий ўқитувчи ўқитишнинг турли методлари, шакллари, воситаларидан билади. У ўз фаолиятида маъруза, суҳбат, ҳикоя, намойиш қилиш, китиоб билан ишлаш, сўзлашиш, кўрсатиш, амалий, расмларни намойиш қилиш, муаммо-ларни қўя олиш, изланиш, дедуктив, таҳлилий, синтетик каби методлардан фойдаланади.
7.Замонавий ўқитувчи шахсга йўналтирилган таълим, ахборот-коммуникацион, таълим олувчиларнинг ютуқларини баҳолаш, интерфаол, танқидий фикрлаш, турли инновацион педагогик технологияларидан фойдаланади.
Download 39.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling