Қўшма чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш.
Чора-тадбирлар режасида қуйидагиларни назарда тутиш:
турли номинациялардан иборат «Ислоҳотлар билимдони» кенг тармоқли республика илмий-маърифий кўрик-танлови низоми, дастури ва режасини тасдиқлаш;
«Ислоҳотлар билимдони» мавзуси остида «Йилнинг энг фаол миллий ғоя ва маънавият тарғиботчиси», «Маънавий-маърифий ишлар бўйича энг яхши кафедра», «Энг яхши гуруҳ мураббийси», «Энг фаол хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раиси», «Энг фаол ислоҳотлар тарғиботчиси» номинациялари бўйича ўқитувчилар ва талабалар ўртасида республика илмий-маърифий кўрик-танловини ўтказиш.
|
2021 йил январь
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар, Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Республика Маънавият ва маърифат маркази (М. Хожиматов)
|
23.
|
Аждодларимиз, олим ва уламоларимизнинг бетакрор ҳамда ноёб илмий-маънавий меросини ёш авлодга содда, тушунарли ва қизиқарли шаклларда етказиш.
|
Чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш.
Чора-тадбирлар режасида қуйидагиларни назарда тутиш:
Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-маърифий асослари ҳақида илмий-оммабоп асарлар, ижтимоий роликлар ва ҳужжатли фильмларни яратиш;
биринчи ва иккинчи Уйғониш даври алломаларининг буюк кашфиётлари, илмий жиҳатдан асослаб берилган таълимотлари моҳиятини ихчам рисолаларда акс эттириш орқали кенг аҳоли орасида тарғиб этиш;
телеканалларда «Аждодлар мероси — куч-қувват ва илҳом манбаи» номли туркум кўрсатувларни тайёрлаш.
|
2020 йил декабрь
|
–
|
Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдураҳмонов)
|
24.
|
Буюк мутафаккирларимизнинг илмий-маърифий ва маданий меросини фундаментал асосда нашрга тайёрлаш, чоп этиш ва кенг оммага етказиш, шунингдек, уни ўрганиш методикасини ишлаб чиқиб, амалда қўллаш чора-тадбирларини амалга ошириш.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |