Таълим тизими муассасасини бошқаришнинг тузилиши режа


Сифат менежменти тизими тамойиллари


Download 225 Kb.
bet11/12
Sana25.12.2022
Hajmi225 Kb.
#1065677
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
ТИМ-4-5.

Сифат менежменти тизими тамойиллари
Таълим тизими сифатига ҳозирги даврда дунёнинг барча мамлакатларида катта аҳамият берилмоқда. Давлат раҳбарлари таълим тизимини бошқарув органлири, ОТМни бошқарув раҳбарлари таълим сифатига битирувчиларнинг юқори малакасига, билим даражасига катта аҳамият бермоқда. Бозор иқтисодиёти шароитида рақобатбардошлик бориб-бориб кадрларни юқори малакасига, чуқур билим даражасига боғлиқлиги ҳаммага аёндир. Ҳар бир иш берувчи, давлат, нодавлат ва хусусий ташкилотлар билимли кадрларни олишга интилади. Шунинг учун ҳам ҳозир кўп фирмалар, чет эл корхоналари, вазирликлар, қўшма корхоналар танлов асосида ишга қабул қилинишини йўлга қўйган.
Таълим тизимида сифатни такомиллаштириш учун қуйидаги вазифалар ҳал этилиши лозим:

  1. ОТМга сифат менежмент тизимини жорий этиш ва умумий лойиҳалаш алгоритмини кўриб чиқиш;

  2. ГОСТ ва ISO 9001-2008 талабларига асосан ОТМлар базавий сифат менежменти тизими таркибини ишлаб чиқиш.

ОТМга сифат менежменти тизимини ташкилий структураси ва ҳужжатлар структурасини ишлаб чиқиш.
Таълим муассасасини сифат менежменти тизими қуйидагиларни тасдиқлаш мумкин:

  • Норматив-техник базани;

  • Таълим сифати борасида сиёсатни;

  • Мақсадларни аниқлашни;

  • ОТМда сифат менежменти тизими жараёнини ташкилий структурани шакллантиради;

  • Маълум фаолиятни бажариш бўйича жавобгарлик ва ваколат доирасини аниқлаш.

Таълим муассасаси сифат менежменти тизими қуйидаги мақсадларга кўрсатилган равишда жорий этилади.
а) СМТни ҳужжатлар базаси билан таъминлаш;
б) ОТМда СМТни жорий этиш билан боғлиқ жараёнларни оптимал бошқаришни енгиллаштириш ва юқори сифатга эришиш;
в) Стандартларда қўйилган талабларга мос равишда таълим сифатини юқори даражада олиб бориш ва такомиллаштириш;
г) Таълим хизмати истеъмолчисида олаётган билими ва малакасига ишонч ҳосил қилиш;
д) раҳбарият СМТни жорий этишдан кутиладиган самара, уни таълим хизмати бозорида юқори позицияни эгаллашига ва барқарор рақобатбардошликка эришишига олиб келишига ишонч ҳосил қилиши;
СМТ ҳужжатлари таркибига қуйидагилар киради:

  • Сифат сиёсати соҳасида расмийлаштирилган ва аниқ мақсадлари кўрсатилган ҳужжатларнинг мажмуаси;

  • Сифат бўйича йўриқнома;

  • Методологик кўрсатмалар (ГОСТ ва ISO 9001-2008 бўйича мажбуриятлар), процедураларини бажариш;

  • Бўлимлар ва лавозимлар бўйича инструкциялар, кўрсатмалар;

  • Ишчи йўриқномалар;

  • Ташкилий-фармойишли ҳужжатлар;

  • Сифат бўйича ёзишмалар (шартномалар, баённомалар, журналлар ва х.к.)

  • Ташқи норматив ҳужжатлар.

ГОСТ ва ISO 9001-2008 талабларига мос равишда таълим тизимида сифат кўрсаткичларини таъминланиши ОТМдан катта масъулият ва мажбуриятни талаб этади. СМТни жорий қисми натижаларини баҳолаш ИСО стандартдаги курсатгичлар асосида олиб борилади. СМТни жорий етиш жараёни тавсифланган идентификацияланган жараёнлар мониторини олиб борилиб улар тахлилини утказиш амалга оширилади.
Талим тизимини ривожланиш дастурларида куйилган вазифаларни СМЖни жорий етиш оркали бажариш бугунги куннинг долзарб муаммолари б-б хисобланади.
Олий малакали кадрларни таёрлаш буйича давлат буюртмаларини нодавлат ва хусусий сектор талаблари асосида олиб борилиши битирувчиларни иш билин таминлаш жараёнини уз вактда амалга оширишда ёрдам беради. Талим хизмати бозорида маркетинг изланишларни жорий етиш максадлари равишда кадрлар тайорлаш бозор иктисодиёти шароитининг талабидир.
Битирувчининг ракобатбардошлигини юкори даражада кутариш абутриентлар танловини кучайтириш уларнинг касбий махоратини рагбатлантириш талим муассасини жахон талим жараёнларига интеграциясини йулга куйиш СМТнинг асосий талабларидан биридир.
2. Сифат менежменти тизимли шаклланиши боскичлари.
1- боскич- тайорлов боскичи.
2-боскич- сифат менежменти тизимини шакллантириш буйича асосий ишлар.
3-боскич- сифат менежменти тизимини сертификациялаш Биринчи боскич қуйдаги қадамлардан иборат:

  • таьлим сифатини ички монитаринг дастурини ишлаб чикиш;

  • таълим сифатини бошкариш бўйича бошкарув ташкилий таркибий структурасини ишлаб чикиш;

  • тизимни жорий қилиш буйича ишчи гурухни тизиш;

  • сифат буйича ваколатланувчи лавозимларни янгилаш

  • сифат буйича услубиётчиларни тайёрлаш, ички аудиторчиларни тайёрлаш, юкори раҳбариятни ўқитиш.

Иккинчи боскич куидагилардан иборат.

  • ОТМ(олий таълим муассасалари)нинг сифат сохасида мақсадини аниқлаш ва сиёсатини ишлаб чиқиш;

  • ОТМ структураси (таркиби), ходимларнинг лавозим мажбуриятлари, вазифаларини ва ишчи йўриқномаларни ишлаб чиқиш;

  • Сифат менежменти тизими (СМТ) жараёнини жорий қилишни йўлга қўйиш;

  • СМТ-ни хужжатлар тўпламини яратиш;

  • СМТ хужжатлар тўпламини ОТМ фаолиятига жорий этиш;

  • ОТМнинг СМТсини тахлил этиш;

  • Ички аудитни ўтказиш;

  • Тахлил ва аудитдан сўнг ўтказиладиган тадбирларни тайёрлаш ва жорий этиш (камчиликларни тўғирлаш, хатоларни аниқлаш бўйича);

  • СМТ бўйича истиқболдаги ишларнинг режа-дастурини тайёрлаш.

Учинчи босқич ўуйидагилардан иборат:

  • Сифат менежменти тизимининг ташқи аудити;

  • Кўрсатилган камчиликларнинг бартараф этиш;

  • Сертификация.

Сифат менежменти тизимини жорий этилганда раҳбар бу жараённи доимо кузатиб, назорат этиб бориши лозим, унинг натижарини бахолаш керак. Ички мониторинг ва аудит хулосаларини раҳбарият чуқур тахлил қилиши ва уларда кўрсатилган камчиликларни тўғирлаш бўйича тегишли тадбирларни ишлаб чиқиши керак.

Download 225 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling