Таълим тизими муассасасини бошқаришнинг тузилиши режа


Download 225 Kb.
bet3/12
Sana25.12.2022
Hajmi225 Kb.
#1065677
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
ТИМ-4-5.

3. Олий таълим муассасалари. Давлат ОТМ бевосита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган ректор томонидан бошқарилади. Давлатга алоқадорсиз ОТМда ректор таъсисчи (мулк эгаси) томонидан тайинланади.
Ректор “Олий таълим тўғрисида”ги Низомга мувофиқ таълим муассасасининг иш натижалари учун маъсулдир. У Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ таълим муассасаси номидан фаолият кўрсатади, барча идоралар, муассасалар ва корхоналар билан уни намоён этади, мулкни тасарруф этади, шартномалар тузади, ишончнома беради, банкда таълим муассасанинг ҳисоб рақамини очади, кредитларни тақсим қилувчи ҳисобланади.
Олий ўқув юрти лицензияга мувофиқ олий касб-ҳунар таълими дастурларини амалга оширувчи юридик шахсдир. У одатда турли хил фанлар, чунончи: иқтисодий, юридик, социологик, педагогик ва бошқа фанларнинг ўрганиш объекти ҳисобланади.
Олий таълим тизими:

  • олий таълимни ривожлантириш учун зарур бўлган тадқиқот ишларини бажарувчи илмий-педагогик муассасалардан;

  • давлат таълимни бошқариш органларидан таркиб топади.

Олий таълим икки босқич: бакалавриат ва магистратурага эга.
Олий ўқув юртининг ижтимоий масъулияти у жамиятнинг ривожланишига қўшувчи ҳиссада намоён бўлади ва мамлакат ёки ўзи жойлашган минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, энг долзарб ижтимоий муаммоларни ечиш, аҳолининг ҳаёт учун муҳим ижтимоий эҳтиёжларини қондириш учун жавобгарликни давлат билан баҳам кўришни назарда тутади.
Олий ўқув юртининг ижтимоий масъул институт сифатидаги ролини тушуниш учун у ўзининг жамиятдаги ўрнига кўра бажарувчи функцияларни кўриб чиқиш ўринли бўлади:
1) ижтимоий интеллектни ўстириш – инсонга хизмат кўрсатиш ва унинг эркин ривожланишига қаратилган таълим хизматларини жамиятга кўрсатиш;
2) юқори малакали кадрлар – жамият элитасини таълим тизимининг ривожланиши, шунингдек мамлакатнинг илмий-техникавий ва ижтимоий-иқтисодий тараққиёти омили сифатида тайёрлаш;
3) меҳнат бозорини шакллантириш – олий ўқув юртида яратиладиган янги билимлар меҳнат бозорига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади, хусусан у ёки бу касбий кўникмалар аҳамиятига қайта баҳо беришга мажбур қилади, меҳнат ресурсларига қўйиладиган талабларни ўзгартиради;
4) маданият ҳамда хулқ-атвор меъёрларини ривожлантириш;
5) ижтимоий муносабатларни барқарорлаштириш – олий ўқув юрти манфаатдор тарафлар ва ижтимоий муҳит вакиллари билан ўзаро муносабатларнинг фаол иштирокчиси ҳисобланади.
Шундай қилиб, олий ўқув юрти ижтимоий ривожланишда – аҳоли маълумот даражасини ошириш ва комил инсонни тарбиялашда алоҳида ўрин тутади.

Download 225 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling