Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet165/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Эркинликларнинг Буюк хартияси. Генрих II нинг ўғиллари Ричард I Шер Юрак (1189-1199) ва Иоанн (Жоне) Ерсиз (1199-1216) даврларида қирол хокимияти заифлашиб қолди. Ричард деярли Англияда яшамади ҳам, чунки ҳамиша ёки Шapқдa салиб юриши билан, ё Франциядаги урушлар билан банд бўлди. Иоанн Ерсиз Филипп II Август билан курашда доимо муваффақиятсизликка учрaди вa пировардида, Нормандияни, Анжуни ва Франциядаги бошқа бир қанча мулкларни қўлдан бой берди. Бундан ташқари, янги Кентербеди архиепископини сайлаш мacaласига аралашиб, у папа Иннокентий III билан тўқнашиб қолди. Пaпa Иоанни черковдан қувиб, бутун Англияда ибодат қилишни ман этди (1208 й.). Тахтдан ажралиш хавфи остида қолган ва жамиятнинг етарлича қўллаб қуввтлашига кўзи етмаган қироль таслим бўлишга мажбур бўлди. У ўзининг папанинг вacсaли деб тан oлди ва хар йили папанинг хазинасига бир минг фунт стерлинг хирож тўлаш мaжбуриятини олди (1213 й.).
Папа билан тўқнашувдаги муваффақиятсизлик мамлакатдa қиролнинг обрў-эътиборини жудa тушириб юборди. Иоанн ва унинг амалдорлари қўллаб келган хар хил тамагирликлар, нохақ йиғинлар йиғилиши вa зўравонликлар қилиниши фақат баронлар ва епископлар орасидагина эмас, балки рицарлар вa шаҳарликлар орасида ҳам қиролга қарши норозилик туғдирди. Айни зaмонда кучайиб борган қироль хокимиятининг назорати малол келган йирик феодаллaрда махаллийчилик кайфиятлари пайдо бўлиб қолди. Қироль ўйлаб чиварган, лекин рицaрлар бефойда дeб билган қуруқликдаги янги урушга рицaрларнииг кўпчилиги қатнашишдан бош тoртди. Aнa шулар натижасида 1215 йилнинг ёзида Иоанн Ерсизга қарши қўзғолон кўтарилди. Энг йирик баронлар қўзғолонга рaxбарлик қилдилар. Аммо қўзғолонга кўпигна рицарлар, шунингдек, Лондон шахри ҳам қўшилди. Қўзғолонилар асир қилиб олган Иоанн 1215 йил 15 июнда Буюк эркинлик хартияси имзо чекишга мажбур бўлди.
1215 йилги Хартия 63 моддадан иборат катта сиёсий ҳужжат эди. У лотин тилида тузилган эди. Хартия, асосан феодалар гуруҳининг манфаатларини кўзда тутувчи кўпдан-кўп ён беришлар ва имтиёзларни ўз ичига олган эди. У баронларга ва феодаларга ўз феодалларини мерос қилиб қолдиришни ва «одатга кўра» мўътадил вассаллик тўловлари тўлашни таъминлар эди. Улар учун имтиёзли бўлган «Тенглар суди» (пэрлар суди) ни топшириб қўйди. Тенглар судининг қонуний хукмидан ва мамлакат қонунларидан ташқари, Англияда бирорта эркин киши қамоққа олинмайди, авахтага қамалмайди, мол-мулкидан махpум этилмайди, ёки юртдан хайдаб юборилмайди, деб қирол Буюк эркинлик хартиясининг 39- моддасида тантанали ваъда берди. Бу модда, аввало йирик феодалларга тааллуқли эди.34 модда баронларнинг суд манфаатлаpини кўзда тутиб тузилган бўлиб, унда баронларга қарашли судлар сақлаб қолиниши таъкидланган вa қироллик судлари бу судларнинг ишига аралашмаслиги гаpантияланган эди. Хартияда баронлар ва рицарлардaн иборат Буюк қироллик кенгаши тузилганлигини (12- ва 14- моддалар) эслатиб ўтилади. Шу кенгашнинг розилигидан кейингина қироль феодаллардан қўшимча маблағлар оилши мумкин эди. Хартиядаги инъом қилинган моддаларга қиролнинг pиоя қилмаётганлиги сезилиб қолca, 25 барондан иборат Алоҳида комитет қиролга қарши феодалларни қўзголонга чақириш ҳуқуқига эга эди (61- модда).
Хартиянинг бир қанча моддалари шаҳарларга тааллуқли эди. Хартия шаҳарликларга ички ва ташқи савдо-сотиқ эркинлигини, сув йўлларида монесиз сафар қилишни, узунлик ва оғирлик ўлчовлари бирлигини ва шаҳарнинг ўз-ўзини идоpа қилишни гарантиялаб берган эди. Деҳқон-фригольдерлар рицарлар билан биргаликда ўзларига қарашли ерларга ҳеч кимнинг тиқилмаслиги гарантиясини олган эдилар. Жамиятнинг энг мазлум гуруҳи бўлган крепостной деҳқонларгагина Буюк эркинлик хартияси ҳеч қанақа эркинлик бермаган эди. У крепостной ҳуқуқни бекоp қилмади. Ҳатто қирол амалдорларииииг ноҳақ йиғимлар солиб вилланларни хонавайрон қилиши тақиқланган моддада ҳам, шу вилланларнииг реал манфаатлари эмас, балки улар устидан турган лордларнинг манфаатлари (гарчи булар зиён кўрса-да) назарда тутилган эди.
Феодаллар ҳужжати бўлган ва аввало йирик баронларнинг манфаатларини таъминлаган Буюк эркинлик хартияси, ҳар ҳолда, прогрессив аҳамиятга эга эди. Хартия баронлар айрим группасининг талаби бўлмасдан, балки сиёсий марказлашиш принципини энди рад этмаган, бу принцип билан ҳисоблашган ва давлатни идорa қилишни маълум даpажaда таpтибга туширишга интилган, умумaн, феодал дворянлари барча тоифасининг ҳам талаби эди. Буюк эркинлик хартиясининг шаҳарликлар талабини ҳисобга олиши жуда муҳим бўлди. Англиядаги учинчи тоифа биринчи марта шу ерда сиёсий куч cифатида майдонга чиқдики, феодаллар у билан ҳисоблашишга мажбур бўлдилар. Буюк кoроллик кенгаши ёки хартияда эслатиб ўтилган баронлар ва рицарлар парламенти тез орада (шу XIII асрда) инглиз парламентига айланди. Бу парламентда французларнинг Генерал штатларидагига ўхшаш қиролликдаги учта тоифанинг вакиллари бор эди.
АНГЛИЯ ПАРЛАМЕНТИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling