Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
VIII – XI аср бошларида Матарам давлати
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
VIII – XI аср бошларида Матарам давлати.
VIII – аср бошларига келиб Марказий Яванинг аграр районлари орасида энг иқтисодий қудратлиси Матарам давлати эди. Унинг хукмдори (рату) Санжайя, марказий явадаги маҳаллий княз(рака)лар орасидань кўтарилиб чиққан бўлиб, у ҳиндларнинг Шиву худосининг хомийси бўлган. Санжайя келгусида Матарама сулоласининг асосчиси бўлди, айнан у ява, малайя ва хатто кхмерларнинг мулкларини ҳам бўйсундирган. Матараманинг қудратли рақиби Шривиджай давлати бўлиб, Шривиджай хукмдорлари Зонд бўғозидан шарқ томонда жойлашган, яваликлар яшайдиган ерлар билан чегарадош худудларга даъвогарлик қилишган. Бу ҳақида VII – асрнинг 70 – 90 йилларида Шривиджайга келиб бир неча йил яшаган ва санскрит текстларини таржима қилиб, асарлар ёзган хитойлик будда рухонийси И.Цзин ўзининг хотира ва эсдаликларида ёзиб қолдирган. Дастлаб йирик ер зодагонлари – ракалар ажралиб чиқиб, улар ўзларининг мустақил мулкларида бутун хокимиятга эгалик қилишган. Айрим вилоятларни рака(маҳаллий княз)ларини гуруҳлари ўртасида, олий хукмдор – махарожа ҳуқуқини олиш учун олиб борилган ўзаро ички курашлар, яваликларда марказлашган давлатни шаклланиш жараёнини қийиш қилиб қўйди. Матарамни хукмдорлари ўзларининг сиёсий даъволарини, катта иқтисодий ва ишчи кучи ресурслари талаб этадиган катта ибодатхоналар комплексларини қуриб(масалан, Боробудур), асослашган. IX - аср охирларида нафақат марказий ява, балки шарқий ява худудларини бир қисми Матарам давлати хукмронлиги остига тушади. Ўзининг хукмдор(рату)лари томонидан бошқарилаётган Бали оролини ҳам Матарам босиб олишга интилди. X - асрнинг биринчи ярмида деспотик бошқарув ва подшо хонадонининг хокимияти кучайди, Матарамнинг маъмурий-худудий тизими мураккаблашди ва марказлашди. Округларга олий мансабдорлар, давлат хукмдорининг яқин қариндошлари бошчилик қилишди. X аср охири - XI аср бошларида кодекслар тузилиб, улар бўйича қонунлар тўплами яратилди ва Матарамнинг ашаддий рақиби – Шривиджайга қарши йирик ҳарбий экспедициялари амалга оширилди. Яваликлар кемаларда Суматрага бориб тушдилар, Палембангни ер билан яксон қилиб, талаб кетишди ва бир неча йил мобайнида суматра империясига жиддий ҳавф солишди. Шривиджай хукмдорлари бундай вазиятда Жанубий Ҳиндистондаги Чола давлатидан ёрдам ва мадад қидиришди. 1016 йилда Шривиджайликлар вассалларининг мададига таяниб Матарамга қўрқисдан хужум қилишди, Матарам хукмдори ўлдирилди. Ягона давлат бир нечта майда мустақил мулкларга бўлиниб кетди. Йигирма йилдан ортиқ давом этган сиёсий тарқоқлик ва ўзаро ички урушлар даври бошланди. VIII аср бошларидан йирик феодал ер эгаларини мавқеи сусайди ва монархларни хокимияти, бошқа томондан қишлоқлардаги ярим феодал табақаларни мавқеи кучайиб борди. Параллел равишда шрта ва майдо унвонсиз феодал ер эгалари, амалдорлар ва рухонийларни роли кучайди. У вақтларда асосий ерни инъом этувчилар йирик дунёвий феодаллар: рака ва ракараянлар бўлган, асосий ер оладиганлар эса – ибодатхоналар эди; монархлар ва уларнинг қариндош – уруғларининг инъомлари эса иккинчи ўринда турган, бироқ X асрнинг ўрталарига келиб уларнинг ҳиссаси, рака ва ракараянларнинг ҳиссасига яқинлашган. Ибодатхоналар, ҳам йирик ер эгаларидан, ҳам монархлардан ҳадя сифатида бутун бир жамоаларни(вануа), шунингдек, айрим экин майдонлари, боғлар, ҳатто ботқоқлик ва ўрмонларни олишган. Ерларни инъом этиш – қишлоқ хўжалиги муносабатлари учун асосий кўриниш бўлган. Йирик ер эгалари ерларни инъом этиш билан бир пайтда иммунитет ҳуқуқини ҳам беришган. IX аср охиридан бошлаб эса монархлар имммунитетларни асосий инъом этувчиларга айландилар. Ибодатхоналар, уларга инъом қилинган ер участкалари учун солиқ тўлашмаган ва бу ерларни ишлов берадиган деҳқонлари бўлмаган. Ер участкаларини деҳқонлар жамоалари билан бирга олган шахслар, дунёвий феодаллар эса, бир вақтни ўзида имммунитет ҳуқуқларни ҳам олишган. X аср охирига келиб, Матарамда нафақат қишлоқ хўжалиги, балки ҳунармандчиликнинг ривожланишида ҳам юқори ўсишга эришилди. Хитой йилномаларида баён этилиши бўйича, анъанавий буюмлар қаторида, пахтадан тўқилган матолар, кимхоб, ханжарлар, дарахт ва бамбукдан тайёрланган буюмлар экспорт қилинган. Ташқи савдо шимолий соҳилбўйи портлари орқали олиб борилган. Молукка ороллари билан ҳам савдо алоқалари ўрнатилиб, у жойдан зираворлар келтирилган. Шривиджайнинг Матарамнинг устидан ғалабасидан сўнг, Шривиджайнинг буддавийликнинг олам маркази сифатидаги обрўси янада ошди. 1011 – 1023 йилларда бу жойда тибет буддавийлигининг ислоҳотчиси Атиша таълим олган. Бироқ, XI асрнинг бошларида Шривиджайнинг денгизлардаги манфаатлари, Жанубий Ҳиндистондаги Чолалар империясининг манфаатлари билан тўқнашади, Чолалар экспансия(янги худудларни босиб олиш) йўлини тутишади. Сулолалараро ва диний алоқалар, рақобатчилик билан алмашди. 1025 йилда Раджендра Чола ўзининг кўпсонли флотини экспедицион кучлар билан Шривиджайга қарши йўналтирди. Чолаларнинг қўшини, Малакка бўғозининг ҳар иккала қирғоқлари бўйларидаги бой шривиджай мулкларини ва порт шаҳарларини бирин – кетин харобазорга айлантирди. Шривиджайнинг савдо ва денгиз қудратига тузатиб бўлмайдиган зиён, талафот етказди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling