Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/68
Sana01.03.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1238721
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   68
Bog'liq
Kitob 7516 uzsmart.uz

Назорат саволлар: 
1.
«Ижтимоий бошқарув» ва «ижтимоий менежмент» тушунчаларининг фарқи 
нимада? 
2.
«Ижтимоий кенглик», «ижтимоий соҳа», «ижтимоий жараёнлар» 
тушунчаларини изоҳланг. 
3.
Ижтимоий менежмент бош масаласининг моҳияти нимада? 
4.
Ижтимоий менежментнинг асосий назарияларни айтиб беринг. 
 
Адабиётлар: 
1. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори. 
Хусусийлаштирилган 
корхоналарни 
корпоратив 
бошқаришни 
такомиллайштириш чора-тадбирлари тўғрисида. «Халқ сўзи», 2003 йил 22 
апрель, №85. (3197). 
2.
В.Н. Иванова Социальный менеджмент. М.: “Высшая школа” 2002 г. 
3.Вергилес Э.В. Менеджмент (практические навыки): Учеб. пособие – М. 
2004.-
80с.* 
4.Воронина Э.М. Менеджмент предприятия и организации: Учебно-практ. 
пособ. - М.: 2004.-256 с.* 
5.Самофалов М.В.,Резниченко В.А. Мотивация трудовой деятельности: 
Учебное пособие, тесты по дисциплине,учеб. Прогр.\ М.:МЭСИ,2004.- 116с.* 
6.http: // 
www.cfin.ru
 -
Корпоративный менеджмент 
7.http: // 
www.salesmanagment.ru
 – 
Управление продажами 


38 
6-
мавзу. Ижтимоий менежментнинг қонунлари ва тамойиллари 
 
6.1.
Ижтимоий тизимларнинг турлари 
6.2.
Ижтимоий менежмент муаммолари 
6.
3.Ижтимоий менежментнинг асосий қонунлари 
 
Таянч иборалар: ижтимоий тизимлар, генезис, усукналар йиғиндиси, 
технологик тизим, ахборот технологиялар, услубий тадқиқот, ижтимоий 
менежмент тамойиллари, ижтимоий менежмент қонунлари, ижтимоий 
менежмент қонуниятлари.
 
6.1.Ижтимоий тизимларнинг турлари 
Дастлабки қарашда ижтимоий тизимларни шартли равишда қуйидаги 
турларга ажратиш мумкин: ижтимоий-сиёсий (сиёсий партиялар, жамоат 
ҳаракатлари ва ҳ.к.), ижтимоий-маданий (ижодий, илмий хамжамиятлар ва ҳ.к.), 
ижтимоий ва иқтисодий. 
Жамоат тизимлари генезиси шунга олиб келдики, уларга тегишли бўлган 
ички бошқарув мустақил фаолият соҳасига айланди. Масалан, жамият ишлаб 
чиқариши ижтимоий-иқтисодий тизим ҳисобланади (ижтимоийлиги шунинг 
учунки, ишлаб чиқариш ва уни бошқариш жараёнини амалга оширувчи 
одамлар асосий элемент ҳисобланади, иқтисодийлиги шунинг учунки, ишлаб 
чиқариш ва бошқариш жараёнини амалга ошириш натижасида жамият аъзолари 
томонидан истеъмол қилинадиган моддий неъматлар, ялпи жамият маҳсулоти 
яратилади). «Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, иқтисодий тизим жамият аҳоли 
эҳтиёжларини қондириш учун ўз тасарруфида бўлган ресурсларни ишлаб 
чиқариш ва таҳсимлангани каби усулга эга»
1
. Замонавий жамиятга маълум 
булган ҳамма иқтисодий тизимлар асосида бир хил фундаментал саволлар 
ётади: жамият эҳтиёжларини қонди-риш учун чекланган ресурслардан қандай 
фойдаланиш керак, қандай товар ва хизматлар ишлаб чиқарилиши керак, 
уларни ким ишлаб чиқаради, бу товар ва хизматлар жамият аъзолари ўртасида 
қандай таҳсимланади. 
Ижтимоий тизим иқтисодий тизим билан бир қаторда инсон 
ресурсларидан фойдаланиш, жамият аъзоларига қандай яшаш даражаси тақдим 
этилгани, жамиятнинг ижодий кучлари қай йўсинда амалга ошириши билан 
характерланади. 
Жамият ҳаётининг турли ташкилотлари орасидаги фарқ-ларни намоён 
қилишнинг энг яхши усули - улар индивидларга ишлаб чиқариш омилларини 
эгаллаш ва амалга оширишлари учун берадиган эркинлик даражасини 
солиштириш. 
Ҳар қандай тизим элементлар йиғиндисидир. Элемент - ҳар доим 
тизимнинг тузилмавий қисми (масалан, корхона - бирлашган ишлаб чиқариш 
тизими элементи, шу билан бирга корхонанинг ўзи элементларнинг - цехлар ва 
хизматларнинг мураккаб йиғиндисини ташкил этади). 
1
Щекин Г.В. Социальная философия истории: Теория социального развития. Киев, 1995. С.152. 


39 
Бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимчалар. Ҳар бир ижти-моий тизим 
ўзаро боғлиқ мустақил икки тизимчадан иборат: бошқарувчи ва бошқарилувчи. 
Моддий ва маънавий неъматлар яратиш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнини 
бевосита таъмин-ловчи барча элементлар бошқарилувчи тизимчага киради. 
Бош-қарувчи тизимчага бошқарув тизимида банд бўлган одамлар жамоасига 
мақсадли таъсир этиш, яъни бошқариш жараёнини таъминловчи барча 
элементлар киради. Бошқарувнинг ташкилий тузулмаси бошқарувчи тизимнинг 
асосий элементи ҳисобланади. 
Айтиб ўтилган тизимчалардан ҳар бири ўз ҳусусиятларга эга. Ижтимоий 
тизимда ва унинг йирик қисмларида (бошқарувчи ва бошқарилувчи 
тизимчаларда) ўзига хос кичик даражадаги тизим-ларни ташкил этувчи 
элементлар гуруҳлари кўринади: техник, технологик, ташкилий, иқтисодий ва 
ижтимоий. 
Техник тизим турли алоҳида ускуналар йиғиндисидан иборат бўлган 
алоҳида техник воситаларнинг бирикмасидан иборат. Масалан, ижтимоий 
иқтисодий тизимларда у корхона, ташкилот, соҳанинг ишлаб чиқариш 
қувватини ифодалайди. Унинг ёрдамида одамлар моддий ишлаб қикариш 
жараёнида белгиланган сифатда ва маълум миқдорда маҳсулот ишлаб 
чиқаришлари мумкин. 
Технологик тизим моддий ёки маънавий ишлаб чиқариш-нинг босқичлар 
ва жараёнлар бўлинишига асосланади. Мазкур тизим моддий ёки маънавий 
ишлаб чиқариш жараёни ва уларни бошқаришда операциялар кетма-кетлигини 
аниқловчи қоида ва меъёрлар йиғиндисидан иборат.
Ташкилий тизим бошқарув тузулмаси, мос келувчи ҳолатлар ва 
инструкцияларни ишлаб чиқиш ёрдамида техник воситалар, меҳнат қуроллари, 
ахборот, майдонлар ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш имконини 
беради. 
Иқтисодий тизим ҳўжалик ва молиявий жараёнлар ва алоқалар бирлигини 
билдиради. 
Ижтимоий тизим одамлар ва ижтимоий гуруҳларнинг биргаликдаги 
фаолияти натижасида ҳосил бўладиган ижтимоий муносабатлар йиғиндисидан 
иборат. Айнан ижтимоий тизим иқтисодий тизим билан биргаликда моддий ва 
маънавий ишлаб чиқариш, жамият сиёсати мақсадларини аниқлайди, уларни 
ташкил этиш тамойиллари ва усулларини шакллантиради.
Барча тизимлар - техник, технологик, ташкилий, иқтисодий ва ижтимоий 

ўзаро боғлиқ. Ўзининг биргалиги билан улар ягона организмни ташкил 
қилади. Бунда техник, технологик ва ташкилий тизимлар биргаликда 
бошқарувнинг ташкилий - техник томонини, иқтисодий ва ижтимоий тизим эса 
ижтимоий - иқтисодий томонини таъминлайди ва характерлайди. 
Шундай қилиб, ижтимоий тизимларни бошқариш даража-сини 
характерловчи ҳар бир бўғин бир-бири билан алоқада ва боғликликда бўлган 
бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимчалардан иборат. Масалан, корхоналар 
халқ ҳўжалиги тармоқларини бош-қариш иерархиясининг дастлабки бўғинлари 
ҳисобланади. Улар иқтисодиёт тузилмасининг бир қисмини ташкил этади ва 


40 
бир пайтнинг ўзида замонавий жамиятнинг иқтисодий тузилмасини аниқловчи 
халқ хўжалигининг асосий бўғинларидан бири. 
Бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимлар ўртасида алоқа ахборот ёрдамида 
амалга оширилади. У бошқарувчи тизимдан бошқарилувчи тизимга бажариш 
учун келадиган бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат 
қилади. 
Ҳар бир ижтимоий тизим ўз-ўзини бошқара олади. Бир вақтнинг ўзида 
бошқарув жараёнида у ташқи таъсирга учрайди. Ҳар қандай тизимдаги ташқи 
ва ички таъсирлар ўзаро узвий боғлик ва ўзаро бир-бирини тақазо этади: бири 
қанчалик муҳим бўлса, бошқасининг роли шунчалик кам бўлади. 
Ижтимоий тизимнинг фаолияти ва ривожланиши бош мақ-садга 
бўйсундирилган. 
Илмий ижтимоий менежментнинг характерли жиҳатлари бўлиб 
ижтимоий қонунлар, бошқарув қонуниятларини билиш ва улардан 
фойдаланиш, бошқарув таъсири жараёнининг тизимлиги ва узлуксизлигини 
таъминлаш, бошқарилувчи объектлар ва бошқарув субъектларини 
моделлаштириш, ходисаларни сифат ва миқдор жиҳатдан баҳолаш, давлат, 
ҳўжалик ва ижтимоий менежментнинг ўзаро алоқадорлиги ва ҳамкорлиги 
ҳисобланади. 
Шундай қилиб, ижтимоий менежмент назарияси ижтимоий жараёнлар ва 
ходисаларни жамият жараёнларини бошқариш соҳасига кириб келиши 
тамойиллари, қонунлари ва қонуният-ларини ўрнатади. 
Ижтимоий тизимларнинг ўз-ўзини ташкил этиш жараёнлари.
Ижтимоий тизимларнинг вақт ва маконда ўз-ўзини ташкил этиши учун 
қуйидаги шароитлар зарур: 1) тизимга маълум оқимлар кириши ва чиқиши 
учун тизимнинг очиқлиги (энергия ва ресурсларнинг табиий манбалари, 
капитал, товар, инсон ресурсларининг олмашувчан оқимлари); 2) ижтимоий 
тизим турли қисмларининг эгри чизиқли хамқорлиги; 3) эҳтимоллик элемен-
тининг мавжудлиги (масалан, табиий ходисалар эҳтимоллиги, илмий-техник 
тадқиқотлар ва уларни қўллашдаги оқибатлар эҳтимоллиги ва ҳ.к.); 4) тизим 
параметлари диапазонининг аниқлиги. 
Ўз-ўзини ташкил этиш ғояси хеч қачон бошқарув ғоясига қарши эмас. 
Чунки, агар юқорида санаб ўтилган шартлардан хеч бўлмаса бири ўзгарса ўз-
ўзини ташкил этиш хулқининг сифати, йўли ва натижаси ҳар доим ўзгача 
бўлади. Бошқарувчи субъект бўлиб ҳуқуқ нормалари (қонунлар) ва турли 
ижтимоий ахборот «оқимлари»ни назорат қилиш орқали бош бошқарув 
таъсирини амалга оширувчи жамиятнинг раҳбар қисми чиқиши мумкин. 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling