Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти
Бошқарувнинг илмий услублари
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 7516 uzsmart.uz
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8.2.Кибернетик моделлаштириш
8.1.Бошқарувнинг илмий услублари
Бошқарувчи тизимнинг ўз-ўзини ривожлантириш мақсадида бошқарувнинг мураккаб техникасидан фойдаланиш: а) услублар йиғиндиси ёрдамида (иқтисодий, маъмурий-ташкилий, ижтимоий, сиёсий, маънавий- маданий); б) уларни илмий мазмун билан, биринчи навбатда ижтимоий лойиҳалаштириш билан тўлдириш мумкин. Илмий услубларнинг кучи шундан иборатки, улар таҳлил хажми тўғрисида ишончли маълумот олишга имкон беради, билимларни ишончли текширишни таъминлайди, объектнинг келажакдаги ҳолатини башорат қилишга имкон беради, таъсир қилиш воситаларини кўрсатади. Улар ижтимоий соҳада қарорлар қабул қилиш жараёнини мақбуллаштириши мумкин. Моделлаштириш, башорат қилиш, эксперт баҳолаш каби илмий услублар кўп асрлик тарихга эга. Лекин ҳар ҳолда, бошқарувнинг замонавий инструментарийсини илмий техник инқилоб, унинг даврлик натижалари билан боғлашга етарлича асос бор. Унинг кучи фақатгина асрлар давомида ишлатилаётган анъанавий услублар ва воситалар самарадорлигини ошириш ва янгилашида эмас, балки илмий-техник инқилоб бошқарув услублари ва воситалари инқилобининг асоси сифатида кўриб чиқилади. Бошқарув қарорларини қабул қилишда ижтимоий жараёнларни моделлаштириш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Баъзида моделни турли аниқ ходисалар ва жараёнларга механик қўйиладиган шаблон ёки прототип сифатида тушинилади. Бундай тушуниш нотўғри. Амалий муаммоларни ҳал қилишда яхши натижаларга эришиш учун доимо «буюртма бўйича ишлаш» зарур, яъни, модель маълум жараённинг ўзига 51 хос белгиларини акс эттириши керак. Турли моделлар умумий белгиларга эга бўлиши мумкин. Моделлаштириш ва бошқарув ана шу белгилар билан аниқланади. 8.2.Кибернетик моделлаштириш Кибернетик моделлаштириш бошқарувни мақбуллаштириш кенг имкониятларини очиб беради. Йирик олимлар ҳисобича, кибернетик ёндашувнинг характерли жихати бўлиб мураккаб объектлар асосий параметларини ўрганиш мақсадида уларни соддалаштириш ва шу асосида уларнинг чуқур моҳиятини очиш ҳисобланади. Моделларни мукаммаллаштириш жараёнини уларни мун-тазам тўлдириш ёки ишлаб чиқилиши жараёни сифатида кўриб чиқиш фойдали. Одатда енг оддий моделлардан бошлашади. Ҳозирги вақтда фан ва амалиёт характери ва мўлжалланиши бўйича турли моделлаштириш услублари ва шаклларига эга. Бу ҳолда бизни фақат бевосита бошқарувга хизмат қилувчи моделлар қизиқтиради. Мураккаб тизимларни бошқариш учун янги моделларни ишлаб чиқиш зарур. Бу соҳага математикани киритиш катта аҳамиятга эгалигига ҳеч шубҳа йўқ. Математик моделлаштириш моделлар аниқлигини оширишда техник воситалар ва замонавий услублардан фойдаланишга имкон беради. Бу билан бир қаторда, ижтимоий ҳодисаларнинг сифат томонларини ҳам моделлаштириш керак. Уларнинг хусусиятларини фалсафа, социология ва умумий фанлар мажмуаси очиб беради. Моделлаштириш услуби анъанавий услублар ва воситалар билан ўрганиш мумкин бўлмаган мураккаб объектларда қўлланилади. Модель фақатгина янги билим манбаи сифатида ўзининг яратилишини оқлайди. Истиқболли модель бир марталик эмас, кўп марталик харакатга эга бўлади. Ҳар қандай ҳолатда бошқарув субъекти истиқболли модель чегараларида ҳаракат қилиши мумкин. Бу унга исталган натижаларни таъминлайди. Масалан, иқтисодий ва ижтимоий механизм бўйича меъёрий хужжатлар бундай истиқболли модель сифатида хизмат қилиши мумкин. Ҳозирги вақтда ижтимоий тизимларни бошқаришда башорат қилиш муҳим ўрин эгаллайди. Ҳар қандай, хаттоки енг элементар қарор ҳам маълум бир олдиндан кўришни назарда тутади. Чунки бу қарорда келажакдаги ҳаракат лойиҳалаштирилади. Глобал ва стратегик характердаги қарорларни танлаш жамиятнинг мазкур соҳадаги асосий ривожланиш йўналишларини тўғри кўра билиш ва уларнинг қонуниятларига мос ҳаракат қилишини талаб қилади. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling