Таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Download 0.57 Mb.
|
Таълим вазирлиги гулистон давлат университети
- Bu sahifa navigatsiya:
- Митоз фазалари: 1. ПРОФАЗА
2-асосий саволнинг баёни:
1837-1838 й.й. М. Шлейден ва Т. Шванн томонидан яратилган ҳужайра назарияси 1855 йилда Рудольф Вихров ишлари ёрдамида кенгайтирилди – «ҳар бир ҳужайра ҳужайрадан». Шунинг учун олимлар ҳужайра тузилишини ва унинг бўлинишини чуқур ўргана бошладилар. Бўлиниш тирик организмнинг ўсиши, ривожланиши ва кўпайиши билан боғлиқ. Она ҳужайранинг қиз ҳужайраларигача вақт давоми ва унда бўладиган ҳодисаларнинг кетма - кетлиги ҳаётий ёки ҳужайра цикли деб номланади. Ҳужайра цикли учта асосий даврлардан иборат: 1. Интерфаза, 2. Кариокинез (м) 3. Цитокинез (с) Интерфаза учта даврга бўлинади: 1. Просинтетик (G1 ) 2. Синтетик 3. Постсинтетик (G2) Митоз фазалари: 1. ПРОФАЗА - хромосомалар спиралланиб йўғонлашади. Ҳар бир хромосома 2 та хроматидага айланади. Уларни 1 та центромера бир- бирига боғлаб туради. Профаза охирида ядро мембранаси майдаланиб, цитоплазмага тарқалиб кетади, ядрочалар кичиклашади, чунки уларнинг НК ри хромотидаларга ўтади. Ундан ташқари, профазанинг охирида центриоллар 2 та қутбларга тарқалади. Кейинроқ улардан ахроматик ипчалар пайдо бўлади. (Улар микронайчалардан иборат). Бўлиниш веретеноси фақат ҳайвон ва тубан ўсимликларда кузатилган. 2. МЕТАФАЗА - хромосомаларнинг спиралланиши энг юқори даражага етади. У центромералар ҳужайранинг экватор қисмига бориб бир текисликда жойлашади. Ҳар бир хромосома бир-бирига параллел жойлашган хроматидлардан иборат бўлади. Ахроматик ипчаларнинг бир қисми бир қутбдан 2-чи қутбга узлуксиз равишда давом этса, иккинчи қисми хромосомаларнинг центромерасига перпендикуляр равишда туташади. 3.АНАФАЗА -ахроматин ипчалар қисқара бошлайди. Центромера ва хроматидалар бўлинади. Хроматидалар ҳужайранинг икки қутбига тортилади. Хромосомалар 1 дақиқада 1 мм тезликда ҳаракат қилади. Ундан ташқари ўсимлик ҳужайрасида фрагмопласт ҳосил бўлади (фрагма- грекча -тўсиқ). У ҳужайранинг экваториал текислигида жойлашган ва унинг аниқ шаклланган плазматик структураси бўлади. Фрагмопласт орқали қутбдан-қутбга чўзилган микронайчалар ўтади. Фрагмопласт аввал дуг шаклига эга бўлса, кейинчалик у яссилинади ва икки томонлама қавариқ линза шаклига киради. 4. ТЕЛОФАЗАДА - хромосомалар қутбларга тўпланади, чегаралари йўқолиб кетади, улар деспираллашиб, узунлашади. Веретено ипчалари йўқолиб кетади, центриоллар репликацияга учрайди. 2 та ядро ҳосил бўлади. Ядро мембранаси тикланади. Ядрочалар кўриниб қолади. Жинссиз кўпайишнинг характерли белгилардан бири мейознинг содир бўлиши. Мейоз грекча "мейозис" сўзидан олинган бўлиб, камайиш демакдир. Бу ядро бўлинишининг мураккаб жараёни бўлиб, ҳар хил диплоид ҳолатдан гаплоид ҳолатга ўтади. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling