Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 3.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/153
Sana03.12.2023
Hajmi3.11 Mb.
#1806703
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   153
Bog'liq
BAQhnrugd91qjgT6PUsR

 
 


44 
IV - боб. РЕЖА ИНСТИТУТИ ВА БОЗОР ИНСТИТУТИ 
 
4.1. Иқтисодиёт фаолият юртишининг нормалар тизимининг 
шаклланиши  
Нормалар 
индивидларнинг 
ўзаро 
мувофиқ 
муносабатлари 
барқарорлигининг асосий кафолати ҳисобланади. Индивид томонлар 
ҳаракатларини тушуниш ва ўз ҳаракатини улар билан мувофиқлаштириш учун 
бирор-бир нормани танлаш баробарида умуман тизимнинг барқарорлигини 
таъминлайди. Индивид нормадан четга чиқса, уни нормага қайтарувчи 
тартибга 
солиш 
механизмининг 
мавжудлиги 
нормалар 
тизимини 
шакллантиради. Шунингдек, нормалар тизими макро ва микродаражалар 
ўртасидаги асосий боғловчи бўғинга айланади.
Индивидларнинг иқтисодий фаолият юритишини таъминловчи нормалар 
тизимига иқтисодиётнинг асосий қонуни (конституцияси) дейилади. 
Буйруқбозлик ва бозор иқтисодиёти тизимларида ўзаро зид нормаларга амал 
қилади. Масалан, бозор тизими фақат индивидлар кундалик иқтисодий 
фаолиятида у асосланадиган нормалардан фойдаланган даражага кўра барқарор 
ва такрор ишлаб чиқаришга қодир бўлади. Шахсий манфаатларини кўзловчи 
индивидлар ўртасидаги битимлардан макроиқтисодий даражага ўтиш бозор 
хатти-ҳаракатлари нормалари орқали амалга оширилади. 
Буйруқбозлик иқтисодиётининг нормалар тизими сурункали тақчиллик, 
яъни ресурсларнинг етишмаслигини ўзида намоён этади. Тақчилликнинг 
маълум даражада барқарорлашуви ҳамда иқтисодий агентлар ушбу даражага 
мослашуви тизимда нормал тақчиллик ҳолатини юзага келтиради. Бунда 
буйруқбозлик иқтисодиётига хос навбатнинг катталиги ресурслар ва тайёр 
маҳсулотларнинг нормал захиралари ва ҳоказолар тушунилади. Бошқача 
айтганда, нафақат Вальрас бўйича умумий мувозанат иқтисодий тизимнинг 
барқарор ҳолати билан чекланади, балки тизим ҳатто мувозанатсиз ҳолатда ҳам 
барқарорлашиши мумкинлиги намоён бўлади. 
Умуман, буйруқбозлик ва бозор тизимларида қўлланиладиган 
нормаларнинг таркибий тузилишини қуйидаги жадвалда кўриш мумкин.
Қуйида ушбу нормаларнинг иқтисодиётда намоён бўлиши кўриб 
чиқилган. 
4.1.-жадвал 

Download 3.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling