Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


XII - боб. ДАВЛАТ ИНСТИТУЦИОНАЛ


Download 3.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/153
Sana03.12.2023
Hajmi3.11 Mb.
#1806703
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   153
Bog'liq
BAQhnrugd91qjgT6PUsR

XII - боб. ДАВЛАТ ИНСТИТУЦИОНАЛ
ТАШКИЛОТ СИФАТИДА 
 
Давлат ва давлат томонидан тартибга солиш табиатининг концептуал 
асосларини тадқиқ этиш институционал назарияда алоҳида ўрин тутади. Бу 
шундай изоҳланадики, жаҳон хўжалиги тизими ривожланишининг ҳозирги 
босқичида иқтисодий ривожланиш ва бирор – бир давлатнинг иқтисодий 
асосини шакллантириш йўлини аниқлашда муҳим роль ўйновчи мулк 
ҳуқуқларини таъминлаш мулк соҳасида муайян чекловларни белгилаш, ушбу 
чекловларга риоя этилишини назорат қилиш ва мазкур чекловлар бузилган 
ҳолатларда куч ишлатиш монополиясига эга мавжуд сиёсий тузилмага боғлиқ. 
Шундай қилиб, давлат жамиятда расмий қоидаларнинг шаклланишида 
катта роль ўйнайди ва бу билан институционал муҳитнинг ўзгаришига ҳал 
этувчи таъсир кўрсатади. 
12.1. Давлатнинг вазифалари 
2008-йилда бошланган жаҳон хўжалик тизимида юз берган молиявий 
инқироз давлатнинг иқтисодиётдаги роли ва давлатнинг табиати тўғрисидаги 
янги баҳс-мунозараларга туртки берди. 
Давлатнинг иқтисодий жараёнларга аралашуви чегараси нима билан 
белгиланади? Давлатнинг иқтисодий соҳада иштирок этишининг ўзи инқироз 
сабаби ва иқтисодий ривожланиш учун тўсиқ ҳисобланмайдими? Агар 
давлатнинг аралашуви етарлича самарали бўлмаса, буни қандай қилиб 
тўғрилаш мумкин? Давлатнинг ролига тааллуқли шу ва бошқа саволларга 
жавоб излаш билан турли илмий мактаб ва йўналишлар иқтисодчиларининг 
аксарияти банд. 
Давлат томонидан тартибга солиш соҳалари тўғрисидаги масала энг баҳс-
мунозарали бўлиб, ушбу параграфда унга жавоб топишга уриниб кўрамиз. 
Адам Смит XVIII асрнинг иккинчи ярмидаёқ давлатнинг асосий 
мажбуриятлари доирасини белгилаб берди: 
- биринчидан, жамиятни куч ишлатиш ва бошқа мустақил жамиятларнинг 
бостириб келишидан ҳимоялаш; 
- иккинчидан, имкон қадар, жамиятнинг ҳар бир аъзосини адолатсизлик 
ва унинг бошқа аъзолари томонидан жабрлашдан ҳимоялаш ёки яхши адолат 
ҳукмини ўрнатиш; 
- учинчидан, уларни барпо этиш ва сақлаб туриш алоҳида шахслар ёки 
кичик гуруҳлар манфаатлари йўлида амалга оширилмайдиган муайян 
ижтимоий иншоотлар ва ижтимоий муассасаларни барпо этиш ва сақлаб туриш, 
чунки улардан келадиган фойда ҳеч қачон алоҳида шахслар ёки кичик 
гуруҳларга харажатларни тўлай олмайди, лекин кўпинча харажатларни катта 
жамиятга ортиқча тўлаши мумкин
32

Икки асрдан ортиқ вақт ўтган бўлишига қарамай, мазкур тасниф давлат 
фаолияти соҳаларининг асосий маъносини акс эттиради. 
32
Смит А. Исследование о природе и богатстве народов. – М.: Лекиздат, 1935, с. 231. 


161 
Янги 
институционал 
мактабнинг 
ҳозирги 
вакиллари 
давлат 
ҳаракатларини иқтисодий асослашни бозорнинг нуқсонлари ёки ночорлигида 
кўрмоқда. Янги институционалистларнинг ҳозирги талқинида давлатнинг 
вазифалари қуйидагилардан иборат
33

мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва ҳимоя қилиш: трансакция 
харажатлари нолга тенг бўлмаган тақдирда мулкчилик ҳуқуқларининг 
тақсимланиши ресурслардан фойдаланиш самарадорлигига таъсир кўрсатади; 
ахборот билан алмашиш тармоқларини барпо этиш: мувазанатли нарх 
бозор иштирокчиларига паст харажатли ва кам бузиб кўрсатилган ахборот 
билан алмашиш имконини берувчи ривожланган ахборот инфратузилмаси 
базасида шаклланади; 
ўлчаш стандартларини ишлаб чиқиш: давлатнинг ушбу йўналишдаги 
фаолияти алмашинадиган товар ва хизматлар сифатини ўлчаш харажатларини 
пасайтириш имконини беради, янада кенг маънода эса универсал чора-
тадбирлар жумласига давлат томонидан пул муомаласининг ташкил этилиши 
ҳам киради, чунки алмашувнинг универсал тадбир – пулнинг энг муҳим 
вазифаларидан бири; 
товар ва хизматлар билан жисмоний алмашиш тармоқлари ва 
механизмларини барпо этиш: бозор инфратузилмаси нафақат ахборот билан 
алмашиш тармоқлари, балки товар ва хизматларнинг жисмоний ҳаракатланиши 
тармоқлари (транспорт тармоқлари, савдолар учун уюшган майдончалар ва 
ҳ.к.)ни ўз ичига олади; 
ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти ва низоларда «учинчи» томон 
ролини бажариш: шартномаларни бажаришда кутилмаган ҳолатларнинг пайдо 
бўлиши шарнома томонларининг улардан оппортунистик фойдаланишидан 
кафолатлаш учун «учинчи» томон (суд)нинг аралашувини талаб этади; 
соф ижтимоий фаровонликни яратиш «чиптасиз» муаммосини 
келтириб чиқаради, бу уни молиялаш учун давлат томонидан мажбурлов 
чораларидан фойдаланишни талаб этади (биринчи навбатда мудофа, кейин 
соғлиқни сақлаш ва таълим сингари ижтимоий фаровонликни яратиш). 
Янги 
институционал 
назария 
воситаларига 
таяниб, 
давлатни 
шакллантириш ва ривожлантириш босқичларини тадқиқ этган ҳолда, давлатни 
асосий бошқариш соҳаларини танлашнинг институционал сабабларини 
аниқлаш мумкин. 

Download 3.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   153




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling