Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 3.11 Mb. Pdf ko'rish
|
BAQhnrugd91qjgT6PUsR
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қишлоқ хўжалиги ерлари шундан Экин майдо ни, минг га** минг
- 2011 йилда 2000 йилга нисбатан ўсиш, % 6,5 0,7 ф. п. 6,9 0,9 ф. п. 106,5
14.6-жадвал
Ўзбекистонда уй хўжаликлари ер майдонларининг таркиби ва улар ўзгариш динамикаси Йиллар Умумий ер майдони Қишлоқ хўжалиги ерлари шундан Экин майдо ни, минг га** минг га %* минг га %* ҳайда ладиган ерлар %* боғ ва узум зорлар %* 2000 579,3 2,3 468,2 2,3 395,9 9,8 72,4 21,3 401,5 2005 612,1 2,7 497,3 2,9 422,8 10,5 74,5 22,9 441,9 2006 623,4 2,8 509,3 2,9 434,8 10,8 74,5 23,2 454,8 2007 622,5 2,8 507,6 2,9 432,9 10,7 74,7 23,0 458,0 2008 621,7 2,8 506,0 2,9 430,6 10,6 75,4 23,0 466,7 2009 621.4 2,8 505,0 2,9 426,1 10,5 78,9 23,9 472,8 2010 619.2 2,9 502,7 3,1 423,8 10,5 78,9 23,6 471,8 2011 617.2 3,0 500,6 3,2 421,7 10,4 78,9 23,4 474,2 2011 йилда 2000 йилга нисбатан ўсиш, % 6,5 0,7 ф. п. 6,9 0,9 ф. п. 106,5 0,6 ф. п. 8,9 2,1 ф. п. 18,0 Манба: ЎзР Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган. * Республика қишлоқ хўжалиги ерларида деҳқон хўжаликлари ерларининг улуши ** Такрор экинлар майдони билан Умуман олганда уй хўжаликлари улушига республикадаги жами ер майдонларининг 3 фоизи (2011 й.), қишлоқ хўжалик ерларининг 3,2; ҳайдаладиган ерларнинг 10,4 фоизи тўғри келади. Республикада доннинг 18,3 фоизи, картошканинг қарийб 80 фоизи, сабзавот маҳсулотларининг 63,9 фоизи, меванинг 51,1 фоизи, узумнинг 42,7 фоизи уй хўжаликларида ишлаб чиқарилади. Ушбу фоиз кўрсаткичлари 2005 йилга нисбатан бирмунча пасайган (дон маҳсулотларидан бошқа) бўлса- да, уларни ишлаб чиқариш ҳажми шу даврда ўсиб бориш тенденциясига эгадир. Масалан, уй хўжаликларида картошка ишлаб чиқариш 2011 йилда 2005 йилга нисбатан 67,2 фоизга, сабзавот – 64,5; мева – 55; узум – 40 фоизга ошган. Шу билан бир вақтда, уй хўжаликларининг чорва моллари ва паррандаларнинг бош сони ҳамда маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги ўрнининг юқори даражаси сақланиб қолмоқда. Қишлоқ хўжалигидаги қора моллар сонининг 90 фоизидан кўпроғи, қўй ва эчкиларнинг қарийб 80 фоизи, паррандаларнинг 60 фоиздан ортиғи уй хўжаликларида жойлашган. Республикада ўртача битта уй хўжалигига (қишлоқ жойларида) 2,3 бош қорамол (шундан бир боши соғин сигир), 3,3 бош қўй ва эчки, 6 бош парранда тўғри келади. 199 Статистик маълумотларга кўра, 2011 йилда 2000 йилга солиштирганда уй хўжаликларида қорамоллар сони 1,8 мартага, шундан сигирлар 1,7 мартага кўпайган. Бу уй хўжаликларининг республика бўйича шу даврда қорамоллар подасидаги улушини 7,2 фоиз пунктига, сут ишлаб чиқариш ҳажмини эса 1,9 марта ошириш имкониятини берди. Шу билан бир вақтда ушбу даврда қўй ва эчкилар, паррандалар сони мос равишда 2 ва 2,5 мартага ошган. Булар ҳаммаси республика уй хўжаликларида гўшт ва тухум ишлаб чиқариш ҳажмини тез суръат билан ўсиб боришини таъминлади. Экинлар ҳосилдорлиги ҳамда 1 гектар ердан олинган маҳсулот қийматларини таққослаш шундан далолат берадики, республика уй хўжаликлари, мамлакатимизда тобора ривожланиб бораётган фермер хўжаликларига нисбатан юқори иқтисодий кўрсаткичларга эга. Буни биринчи навбатда экинлар ҳосилдорлигининг ўсиш тезлиги ҳамда уларнинг жисмоний ҳажмининг ўзгаришида кузатиш мумкин. Статистик маълумотларга кўра, дон ҳосилдорлиги фермер хўжаликларида 2011 йилда 2000 йилга нисбатан қарийб 2 мартага, деҳқон хўжаликларида эса шу даврда 1,5 мартага ўсган. Аммо, деҳқон хўжаликларида дон экинлари ҳосилдорлиги бир гектаридан 2011 йилда 59,6 центнерга, фермер хўжаликларида эса 43,5 центнерга тенг бўлган. Ёки шу даврда деҳқон хўжаликларида 1гектар ердан фермер хўжаликларига нисбатан 16,1 центнер кўп дон ҳосили етиштирилган (14.7-жадвал). Худди шундай нисбатлар картошка, сабзавот, полиз ва бошқа маҳсулотлар ҳосилдорлигининг ўзгариш динамикасида ҳам кузатилади. Бундай ижобий ўзгаришларни фермер ҳамда деҳқон хўжаликларида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қийматининг ўзгаришида ҳам кўриш мумкин. 14.7-жадвалда келтирилган маълумотларга кўра, 2000 – 2011 йиллар давомида фермер хўжаликлари маҳсулоти қийматининг 18,3 мартага, деҳқон хўжаликларида эса 10,7 мартага ошган. Деҳқон хўжаликлари 2011 йилда, фермер хўжаликларда ишлаб чиқарган маҳсулотлар қийматига нисбатан 11,2 марта кўп маҳсулот ишлаб чиқарган. Ушбу нисбат 2000 йилда 19,2 мартани ташкил этган. Бундай ҳолатни, биринчидан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги деҳқон хўжаликларининг катта тажрибаси билан ва иккинчидан, улар маҳсулотлари таркибида бозор баҳоси нисбатан юқори бўлган гўшт, сут, тухум ҳамда уй шароитида қайта ишланган маҳсулотлар улуши катталиги билан изоҳлаш мумкин. Мамлакатимиз уй хўжаликларида деҳқончилик ва чорва маҳсулотларини аҳоли ва бозор талаблари асосида диверсификация қилиниши, давлат томонидан уларни қўллаб – қувватлаш, нафақат уй хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришини узлуксиз ривожига ва таркибий ўзгаришларга олиб келди, балки уй хўжалигида маҳсулотлар ишлаб чиқариш самарадорлигига ҳам ижобий таъсир кўрсатди. Download 3.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling