Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Туризм соҳасида суғурта қилиш


Download 6.06 Kb.
Pdf ko'rish
bet33/59
Sana30.01.2024
Hajmi6.06 Kb.
#1810817
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   59
Bog'liq
Turizm

Туризм соҳасида суғурта қилиш 
Туристлар ва экскурсантларни суғурта қилиш ихтиёрийдир, бундан ушбу 
модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно, ҳамда 
туристлар ва экскурсантлар томонидан бундай фаолиятни олиб бориш 


71 
ҳуқуқига эга бўлган тегишли суғурта ташкилотлари билан тузиладиган 
шартномалар асосида амалга оширилади. 
Туроператорлар ва турагентлар туристик маҳсулотнинг хусусияти ҳамда 
шаклига қараб туристлар ва экскурсантларда суғурта полиси мавжуд бўлиши 
тўғрисида талаб белгилаш ҳуқуқига эга. 
Туроператорлар ўзининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиши 
шарт. 
Global Banking & Finance Review (Буюк Британия Global Banking & Finance 
Awards мукофоти молиявий технологиялар ва ахборот соҳасидаги Буюк 
Британиянинг шу номли энг оммабоп медиаплатформаларидан бирида 2011 
йилда таъсис этилган.) халқаро молиявий журналининг талқинига кўра, Gross 
Insurance суғурта компанияси 2020 йилда Ўзбекистонда туризм соҳасидаги энг 
яхши суғурта компанияси сифатида тан олинди. 
Бу ҳақида маълумот молиявий медиа-платформа сайтида чоп этилган. 
Gross Insurance энг инновацион ва тажрибали суғурта компанияларидан бири 
бўлиб, суғурта бозорида етакчи ўринларни эгаллаган ҳолда кўп йиллардан бери 
бир маромда ўсишга эришмоқда. Хизматларни ташкил этиш соҳасида фаолият 
кўрсатувчи Allianz (Олмония) ва Remed Assistance (Туркия) каби жаҳоннинг 
етакчи компаниялари туристик суғурта соҳасида компаниянинг кўп йиллик 
ҳамкорлари ҳисобланади. 
Саёҳатчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида компанияда 
Gross Mobile мобил иловаси ишлаб чиқилган, унинг ёрдамида мижозлар, 
қаерда бўлишларидан қатъи назар, тезкор ва малакали ёрдам олиш учун Gross 
Insurance компаниясининг туну-кун ишлайдиган “Мижозларни қўллаб-
қувватлаш маркази” га интернет ва телефон орқали мурожаат қилиш имконига 
эга.

Download 6.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling