Таълим вазирлиги


Алкоголизмнинг келиб чикиш сабаблари


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/163
Sana17.10.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1706935
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   163
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

 
Алкоголизмнинг келиб чикиш сабаблари: 
 
ЁШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
САБАБЛАР 
ОҚИБАТЛАР 
Илк болалик
Даври 0-3 ёш 
1.Мастликда ҳосил бўлган 
ҳомила.
2.Бошланғич 3 ой даврида
ҳомиладорликдаги ичкилик 
-эпилепсия, ақли норасолик; 
-жисмоний ривожлаиишдаги 
норасолик. 


206 
ичиш.
3. Эмизиклик даврида 
алкоголизм истеъмол 
килиниши. 
Мактабгача ва кичик мактаб 
3,9 ёш
1.Ота-оналарнииг педагогик 
саводсизлиги.
2.Оилавий алкоголизм 
анъаналари 
-организмнииг 
алкоголизм 
билан заҳарланиши. 
-спиртли 
ичимликларга 
қизиқишнинг шакллаииши. 
Ўсмирлик ва ёшлик 
даври .9,18 ёш 
1.Носоғлом оила. 
2.Ўз-ўзига бино қўйиш.
3.Оммавий 
ахборот 
воситаларининг 
позитив 
рекламалари. 
4.Бўш вақтнинг кўплиги. 
5.Алкоголизм 
оқибатлари 
ҳақида билимнинг йўқлиги. 
6.Шахснинг 
психологик.
хусусиятлари. 
7.Муаммодан қочиш 
-
алкоголга 
қизиқишнинг 
шаклланиши. 
-спиртли 
ичимликларни 
исътемол қилиш одатининг 
шаклланиши. 
-алкаголизм 
хулқининг стреотипларини 
ишлаб чиқиш. 
-алкоголдан 
мастлик 
ҳолатида 
ҳуқуқбузарлик 
ҳолатларини содир этиш. 
-алкоголдан 
мастлик 
ҳолатида 
ҳуқуқбузарлик 
ҳолатдари содир этишнинг 
англанмаганлиги. 
-психик муаммоларни ҳал 
этишда алкоголдан допинг 
сифатида фойдаланиш. 
-алкоголга бўйсуниб қолиш. 
Биринчи босқич – илк болалик даври – бу босқичда болалар алкоголга ўзлари 
англамаган ҳолда, уларнинг хоҳишларисиз қўшилишлари юз беради. Бунга қуйидаги 
асосий сабаблар: мастлик ҳолатда ҳосил бўлган ҳомила; ҳомиладорлик даврида ва 
эмизикли даврида алкоголни исътемол қилиш боланинг руҳий ва жисмоний 
ривожланишидаги норасоликларга олиб боради. Ота-оналарнинг ичкиликбозликка 
берилишининг авлодларига таъсирини қадим замонлардаёқ юнон афсоналарида кўрсатиб 
берилган: унда маъбуда Гера маст ҳолатдаги маъбуд Зевсдан Гефест номли оқсоқ 
маъбудани дунёга келтиради. Бу соҳада айниқса, қадимги файласуф ва шифокорларнинг 
фикрлари эътиборлироқдир. Масалан, антик (қадимги) тиббиёт асосчиси бўлган 
Гиппократ идиотизм (ақлий норасолик) эпилепсия (тутқаноқ) ва бошқа асаб, руҳий 
касалликлар алкогол исътемол қилувчи ота-оналар сабабли ҳомила вужудга келишида 
пайдо бўлади. XX аср бошларида Швецарияда болалар уйларида мингдан ортиқ - идиот 
(ақлий норасо) болалар аниқланган. Улар текширилганда, уларнинг барчаси ота-
оналарининг мастлик ҳолатида ҳомилалари пайдо бўлган бўлиб, тўй кечаси, байрам- 
тантаналари алкогол исътемолидан сўнг мастлик ҳолатида ҳомиладор бўлганликлари 
аниқланган.
Фанда тўпланган маълумотлар ҳомиладор аёлнинг спиртли ичимликлар исътемол 
қилиш қанчалик оғир оқибатларга олиб келишини кўрсатади. Бунда ривожланаётган 
ҳомила билан алкоголнинг қанчалик алоқадор бўлиши юз беради. Ҳомиланинг барча 
зарур моддалар билан таъминланиши она қорнидаги ҳомилани ҳимоя пардаси орқали 
ўтади. Бироқ этил спирти ва заҳарни ҳимоя парда тўса олмайди. Бошланғич 3 ой 
мобайнида, ҳомиладорликда ҳомиланинг ички орган ва системалари шаклланиш жараёни 
содир бўлади, ҳомиланинг алкогол билан заҳарланиши турли норасолик ва нуқсонларга: 
етарли даражада ривожланмаслик, қўл-оёқнинг умуман бўлмаслиги, бармоқлар, бошнинг 
ўлчамидаги нуқсонларга сабаб бўлади. Ҳомила алкоголдан умуман ҳимоя этилмаслиги 
туфайли унинг миясига зарар етказади. Шу сабабли бош мияда сув тўпланиши, шишлар, 


207 
грижалар билан оғриган болалар дунёга келади. Бундай болалар илк болалик даврида ёки 
нобуд бўладилар ёки бутун умрга ақлий норасо бўлиб қоладилар. 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling