Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Эркакларнинг жинсий безлари гормонлари препаратлари (андрогенлар


Download 441.5 Kb.
bet21/27
Sana24.12.2022
Hajmi441.5 Kb.
#1057208
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   27
Bog'liq
11.Гормонлар. витаминлар

Эркакларнинг жинсий безлари гормонлари препаратлари (андрогенлар1) ва антиандроген воситалар.

Эркаклар жинсий безларидаги Лейдиг (мояк гландулоцитлари) интерстициал хужайра-лари тестостерон гормонини ( стероид тузилишли) ишлаб чиқаради. Тестостероннинг талайгина қисми кўпгина аъзоларда (масалан простата бези) дегидротестостеронга айланади. У хужайра ичида жойлашган андроген рецепторларига энг кўп аффинитетга эгадир. Андрогенларни рецептор таъсир принципи бошқа стероидларникидек (бир хил).


Тестостерон таъсирида жинсий аъзолар ва иккиламчи белгилар ривожланади, спермато-генез назорати амалга оширилади. Тестостерон оқсил синтезига ёрдам бериб (анаболик2 таъсир) оқсил олмашинувига кучли таъсир кўрсатади, буйрак найчаларида сувни, кальций, натрий, хлор ионлари ва бошқаларни реабсорбциясини кучайтиради. Тестостерон ишлаб чиқариш гипофиз-нинг олдинги бўлагининг гонадотроп (лютеинизацияловчи) гормони билан бошқарилади. Жигарда тестостерондан (пешобда аниқланадиган) андростерон (10 марта кам фаол) хосил бўлади. Қон зардобида айланиб юрувчи тестостеронни нг тахминан 65% жигарда синтезланувчи специфик глобулин билан боғланган бўлади.
Андрогенларнинг фаоллиги баъзан биологик йўл билан аниқланади. Синалаётган препарат ахта қилинган хўрозга киритилади ва атрофияга учраган тожи соқолчасининг тикланиши куза-тилади. Битта таъсир бирлиги (1 ТБ) фаоллиги бўйича 0,1 мг кристаллик андростеронга мос кела-ди.
Табобат амалиётида синтетик (кимёвий тузилишига қаранг) йўл билан олинадиган тестосте-роннинг эфирлари: тестостерон п р е п и о н а т ва т е с т э н а т (тестостерон энантат) кенг қўлланилади. Икала препарат кучли андрогенлик ва анаболик фаолликга эгадир. Тестэнат тесто-стерон пропионатдан таъсирининг аста-секин ривожланиши, аммо анчагина давомлилиги билан фарқ қилади. Тестостерон пропионатни икки кунда 1 маротаба, тестенатни эса 3-4 хафтада 1 марта киритилади. Иккала препаратни ҳам ёғли эритма шаклида мушакка киритиш учун чиқарилади. Ичилганда улар кам самарадор, чунки жигарда тез парчаланади.
Синтетик андроген бўлган м е т и л т е с т е р о н кимёвий тузилиши ва биологик таъсири бўйича худди тестостеронга ўхшаш, аммо фаоллиги бўйича ундан бир неча марта сустроқ.
Метилтестостероннинг устунлиги уни ичилганда ҳам самарадор эканлигидадир. Уни таблет-касини тил остига (сублингвал) тамомила сўрилиб бўлгунча сақлаш энг рационал (мақул) дир.
Андроген фаолликга эга бўлган препаратларни эркаклар жинсий безлари функциясининг етиш-мовчилигида (жинсий етилмаганлик, импотенция ва бошқа бузилишларда) хамда аёлларнинг сут безлари ва тухумдонлар ракида, дисменорея, климактерик (60 ёшгача) бузилишларда қўлланилади.
Андрогенлар нохуш таъсиротлар чақиришлари мумкин. Аёлларда мускулинизацияловчи3 таъсир (вирилизм4)- товушни дағаллашиши, тукларни эркакча типда ўсиши ва бошқалар. Орга-низмда ортиқча сув ва натрий ионларини ушланиб қолиши мумкин. Метилтестостерон таъсирида сариқлик ривожланиши мумкин.
Андроген гормонларнинг антогонистлари ҳам яратилган. Умуман олганда тестостерон ишлаб чиқарилиши гипоталамус гормон препарати гонодорелин ёки унинг синтетик аналоги леупроре-лин ёрдамида, агар организмда уларни доимий катта концентрацияларини ҳосил қилиш (дозалашнинг бундай услубида улар гипофизнинг олдинги бўлагининг гонодотроп гормонларини ҳосил бўлишини тўхтатадилар) билан камайтириш мумкин. Ушбу препаратларни простата безининг ги-перплазиясида қўллаш мумкин.
Андрогенлар биосинтезини кескин тўхтатиш қобилиятига замбруғларга қарши воситалар кетоконазол ва унинг аналоглари (стероидлар синтезида қатнашувчи Р-450 цитохромини қамал-лаш ҳисобига) хамда с п и р о н о л а к т о н эгадир.
Аммо андрогенлар антогонистлари сифатида икки гурух моддалар энг кўп диққатга сазовор-дир.
1) андроген рецепторларнинг қамалловчилар (ципротерон ацетат, флутамид);
2) 5α- редуктаза ингибиторлари, тестостеронни дегидротестостеронга айланишини сусайтирув-чилар (финастерид).
Ципротерон ацетат прогестероннинг хосиласи бўлиб, стероидларга мансубдир. Периферик тўқималардаги тестостеронга (дигидротестостеронга) сезгир «Нишон» андрогенлар рецепторини қамал қилиб, препарат сперматогенезни тўхтатади. Уни киритишни тўхтагандан кейин спермато-генез 4 ойдан кейин тикланади.
МНС даги андроген рецепторларини қамаллаб, у жинсий хиссиётни сусайтиради ва импо-тенцияга олиб келиши мумкин. Антиандроген таъсиридан ташқари ципротерон ацетат арзимаган гестагенлик фаоллигига эга эканлиги гонадотроп гормонларни ва шу туфайли эркаклар жинсий безларидан андрогенлар ишлаб чиқарилишини камайтиришига сабаб бўлади. Қон зардобида тестостерон билан бир қаторда лютеинизацияловчи ва фоллекуло рағбатлантирувчи гормонлар миқдори ҳам камаяди.
Ципротерон ацетат аёллардаги оғир гирсутизм, акне простата безининг гиперплазияси, эр-какларда жуда кучайиб кетган жинсий интилишни даволашда қўлланилади.Финастерид 5α-редуктаза ингибиторларидан бири ҳисобланади. Кимёвий тузилиши бўйича бу гетероциклик стероид (4- азастероид)дир. Юқорида номи қайд этилган фермент тестостеронни дегидротесто-стеронга айланишига ёрдам беради, бу кўпинча тўқималарда масалан, простата бези, сочлар фолликула-сида мунтазам кечади. Простатанинг гиперплазиясида дигидротестостерон миқдори кўпайиб кетиши ҳақида маълумотлар мавжуд. Дигидротестостероннинг простата безидаги андроген рецеп-торлари билан боғланиши безнинг гипертрафиясига шароит яратувчи ўсиш омилини ҳосил бўлишини кучайтиради. Ҳужайра ядроси мембранасида жойлашган 5α- редуктазанинг рақобатли ингибиторлари бўлган финастерид простата безининг ҳужайралари ичидаги ва қон зардобидаги дигидротестостерон миқдорини камайтиради.Простата безининг хавфсиз гиперплазиясини даво-лаш уни қўллашга асосий кўрсатмадир. Препарат безнинг хажмини камайтиради ва тахминан 1/3 беморларда пешоб ажратиш жараёнини яхши лайди. Жинсий майллик ва либидога одатда таъсир кўрсатмайди. Овқат хазм қилиш трактидан препарат яхши сўрилади (тахминан 60%). Жигарда парчаланади. t½ ~ 8 соат. Таъсири 24 соат давомида сақланади. Буйрак ва ичак орқали ажралади. Ушбу патологияда 5α – редуктаза иккала изоформасини фаолсизлаштирувчи дутастерид (аводарт) жуда хам самарадор (финастерид кўроқ 2-типини фаолсизлаштиради).



Download 441.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling