Таниқли шахслар ва сиёсатчиларнинг Туркистонда Россия босқини ва мустамлакачилик сиёсатига доир фикрлари


Download 20.95 Kb.
bet1/2
Sana06.02.2023
Hajmi20.95 Kb.
#1171760
  1   2
Bog'liq
Мулоҳазалар


Таниқли шахслар ва сиёсатчиларнинг Туркистонда Россия босқини ва мустамлакачилик сиёсатига доир фикрлари

***
Босқинчилик қаҳрамонлик бўлолмайди.


Чингиз Айтматов
***
Биз руслар Америкаликлар олдида гўдак болалармиз холос ва уларнинг даражасига етишмоқ учун биз америкада туғилмоғимиз ёҳуд жуда бўлмаганда улар билан бирга узоқ яшамоғимиз керак.
Ф.М.Достоевский

Россиянинг барча истеъдодли ва илғор кишилари ҳамма вақт картабоз ва арақхўр бўлганлар, ҳозир ҳам шундайлар, кейин ҳам шундайлигича қолаверадилар.


Ф.М.Достоевский
***
Ҳақиқат Россиядан улуғдир.
Ф.М.Достоевский
***
“СССР тарихи” дарслиги маълум даражада хамон рус халқининг, рус давлатининг тарихи бўлиб қолмоқда.
Г.Ягодин
***
Кимки, рус халқини рус ҳукуматидан ажрата олмас экан, у ҳеч нимани тушунмайди.
А.Н.Герцен
***
Солиқларни ошириб бориш сиёсати воситаси билан чор Россияси ҳукумати Туркистоннинг қонини сўриб ётарди ...
З.Д.Кастельская

***
Чернияев ашаддий шовинист эди. Унинг назарида Қўқон хонлигида яшаган ўзбеклар, қирғизлар, қипчоқлар ва бошқа халқлар ёлғиз тўн (чопон) кийгани учунгина қириб ташлашга лойиқ.


З.Д.Кастельская
***
Дунё славянларники, славянлар Россияники.
Генерал Скобелев
***
Дорга осилган одамларнинг типирчиллаб турганида расмларини чизганман. Бир муллаваччани минорадан ўзим улоқтириб юбордим.
В.Верешчагин (Рус рассоми)
***

***
Генерал Скобелев Ионовни зуғумга олгач, у қўл остидаги солдатларини бошлаб эмизикли болаларгача чопиб ташлади.


В.Наливкин
***
Россия уездидаги генерал-губернаторларнинг ойлик иш ҳақи 8 минг рублдан ошмаган. Бироқ Туркистондаги босқинчи генерал-губернаторларнинг ойлик маоши 25-40 минг сўмни ташкил этган.
Г.Сафаров

Мен тарихчи сифатида шуни айтишим керакки, биз совет тарихчилари Ўрта Осиёни Россия истило қилганлигини тан олишдан ҳам, хатто шимолий Кавказни забт этганини айтишдан ҳам тортинмаймиз


Рой Медведев (тарих фанлари доктори, СССР халқ депутати)

***
Каспийорти темир йўли Ўрта Осиёни капитал учун очиб берди.


В.И.Ленин
***
Туркистон мустамлакачиликнинг энг ёрқин наъмунасидир.
В.И.Ленин
***
Россияда яшовчи кўпдан-кўп элатларнинг барчаси бир отанинг – давлатпаноҳ император ҳазратларининг болаларидир. Бу барча элатлар она – Россиянинг фарзандларидир. Аммо бу кўп сонли оилада руслар бошқаларга нисбатан катта оға бўлишлари лозим.
Туркистоннинг охирги генерал-губернатори А.Н.Куропаткиннинг 1916 йил Тошкент шаҳар жамоатчилиги олдида сўзлаган нутқидан.

***
Биз 50 йил тубжой аҳолини тараққиётдан жиловладик, мактаблар ва рус ҳаётидан четда тутдик.


А.Н.Куропаткин

***
Гарчанд Ўрта Осиёда руслар ярим асрдан кўпроқ ҳукмронлик қилаётган бўлсада, минг афсуски, ғайридинларни (мусулмонларни) Россия императорининг содиқ хизматкорига айлантира олмади.


А.Н.Куропаткин

***
Генерал Черняев Тошкентни 42 кун сувсиз, озиқ-овқатсиз қолдирди. Бухоро, Хоразм ва фарғоналиклар ёрдам бермадилар. Тошкент фуқароси ватанлари ва дини учун каттиқ турдилар. Ярим кечадан сўнг – саҳарда рус аскарлари фуқаро уйқудалигида хиёбон дарвозаси ва қалъанинг девори устидан Тошкентга кирди. Шундан кейин яна уруш бўлиб турди. Бу ўртада кўп иморатлар, дўконлар ва уй-жойларга ўт тушди, очлик, ташналикка қарамай тошкентликлар мардоновор жанг қилдилар ...




Муҳаммад Солих Тошкандий. “Тарихи жадидаи Тошкент” асари муаллифи. Тарихчи.
***
Рус маъмурлари томонидан “рус давлатининг содиқ кишилари ҳисобланган, аслида Ватанга, ўз халқига хоинлик қилган, душман тегирмонига сув қуйган Тошкент шаҳрининг амалдорлари, савдогарлари – Саид Азимбой Муҳаммадиев, Шайхулислом Носир Мулло Исҳоқ, Қозикалон Юсуфхўжа Абдулла Хўжаев, Қозикалон Қаландархўжа Жунайдуллахўжаев ва бошқа амалдор хоинлар Россия подшоси Александр II томонидан Петербургда 1867 йилда қабул қилинганлар. Ўз халқини сотгани, Ватанига хиёнат қилгани учун Ўрта Осиё халқлари сотқинларини рус подшоси юксак мукофотлар, орденлар билан сийлаган.



Download 20.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling