Танлов жорий йилнинг январь-февраль ойларида 3 босқичда ўтказилади


Олима ва тадқиқотчи аёллар танлови номинациялари


Download 157 Kb.
bet2/6
Sana28.02.2023
Hajmi157 Kb.
#1236437
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ахборот хати. Танлов

Олима ва тадқиқотчи аёллар танлови номинациялари:
1.Энг яхши ихтиро муаллифи;
2.Энг яхши фойдали модел муаллифи;
3.Энг яхши саноат намунаси муаллифи;
4.Энг яхши селекция ютуғи муаллифи;
5.Энг яхши ЭҲМ учун дастур ва маълумотлар базаси муаллифи;
6.Энг самарали инновацион лойиҳа (фан ва техниканинг устувор йўналишлари бўйича) муаллифи;
7.АКТ бўйича энг яхши инновацион лойиҳа муаллифи;
8.Енгил саноат ва тўқимачилик соҳаларидаги яхши инновацион лойиҳа муаллифи;
9.Тиббиёт йўналишидаги энг яхши инновацион лойиҳа муаллифи;
10.Ҳуқуқшунослик йўналишидаги энг яхши инновацион лойиҳа муаллифи;
11.Фармацевтика йўналишидаги энг яхши инновацион лойиҳа муаллифи;
12.Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги энг яхши инновацион лойиҳа муаллифи;
13.Педагогика бўйича энг яхши инновацион лойиҳа муаллифи;
14.Энг яхши ижтимоий лойиҳа муаллифи;
15. Хизмат кўрсатиш соҳасидаги энг яхши инновацион лойиҳа муаллифи;
16.Тадқиқотчиларнинг энг жонкуяр устози.
Талаба қизлар танлови номинациялари:

  • Энг фаол ихтирочи талаба қиз

  • Энг яхши мақола муаллифи

  • Энг яхши инновацион ғоя (лойиҳа) муаллифи

  • Энг яхши ЭҲМ учун дастур муаллифи

Ҳафталик доирасида ташкил этиладиган танловда иштирок этмоқчи бўлган хотин-қизлар ўзи ишлаётган иш жойи ёки таълим олаётган ОТМ жойлашган туман (шаҳар) Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими қошида фаолият юритаётган ҳафталикни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ раҳбарига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиши лозим:

  • Ҳафталик доирасида ташкил қилинадиган танловда қатнашиш ҳақидаги ариза (1-илова);

  • иштирокчининг ўзбек ёки рус тилларидаги маълумотномаси (2- илова);

  • иштирокчининг паспорт нусхаси;

  • Ҳафталик доирасида ташкил қилинадиган танловда иштирок этиш учун тавсия этиладиган лойиҳа (танлов номинатсияси кўрсатилган ҳолда);

  • Ҳафталикда иштирок этиш учун топширилаётган инновацион лойиҳа бўйича чоп этилган илмий мақолалар ва интеллектуал мулк объектлари муҳофаза ҳужжатларининг (ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуқлари, товар белгилари, дастурий маҳсулотлар) рўйхати ва нусхалари илова қилинади;

  • инновацион лойиҳа доирасида яратилган маҳсулотга тааллуқли бўлган диплом, сертификат ва бошқа ҳужжатлар нусхалари;

Ҳафталик доирасида ташкил қилинадиган кўргазмада буклет, планшет, видеоролик, макет, техник ишланмалар, инновацион маҳсулотларининг намуналари ва бошқалар билан иштирок этган иштирокчиларнинг лойиҳалари қўшимча балларга эга бўлади.
Шунингдек, танловга қўйилган инновацион лойиҳага тегишли, турли ташкилотларда амалиётга татбиқ этилганлиги ёки татбиқ этиш режалаштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, синов экспериментлари ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатномалар, бажарилган ишлар ва қўлга киритилган ютуқлар бўйича маълумотлар ҳамда бошқа ҳужжатлар бўлса нусхалари топширилиши керак.
Ҳафталикда хотин-қизлар ўз лойиҳаларига оид бизнес-режалар, инвестицион битимлар, техник-иқтисодий асосномалар билан ҳам иштирок этишлари мумкин.
Танловда иштирок этмоқчи бўлаётган хотин-қизларнинг, инновацион лойиҳаси бўйича чоп этилган илмий ишлари ва олган муҳофаза ҳужжатларида ҳаммуаллифлар бўлса, интеллектуал мулк эгасидан (эгаларидан) розилик хати олишлари лозим.

Download 157 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling