Тарқалиши Электромагнит энергияни йўналтирувчи тиз им бўйлаб тарқалиш


Яқин ва узоқ томонлардаги электромагнит майдон


Download 349 Kb.
bet3/7
Sana13.05.2023
Hajmi349 Kb.
#1456799
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
kabelli aloa liniyalarining elektr uz

Яқин ва узоқ томонлардаги электромагнит майдон
Ҳар қандай йўналтирувчи узатиш тизимларнинг асосий параметрларидан бири ташқи ҳалақитлардан химояланиш ва уларни бошқа занжирларга таъсир даражаси хисобланади. Йўналтирувчи узатиш тизимлари томонидан ҳосил бўлувчи ташқи электромагнит майдон уларни ўраб турувчи тизимлар томонидан таъсир этувчи халақит майдонлари ҳисобланади. Бундан ташқари йўналтирувчи тизим ташқаридан келиб халақит берувчи майдон остида бўлиши мумкин. Кўрсатиб ўтилган йўналтирувчи узатиш тизимларнинг ташқи майдони ва халақитлардан химояланиш каби параметрлар очиқ ва ёпиқ кўринишда бўлиши мумкин.
Коаксиал кабел, тўлқин ўтказгич, нур ўтказгич каби ёпиқ экранлаштирилган тизимларда электромагнит майдон маълум бир чегараланган кўндаланг юза ичида бўлиб, электр жиҳатдан ташқи рўаб турувчи тизим билан боғланмаган.
Симметрик занжир, тасмали линия, диэлектр тўлқин ўтказгич, юза бўйлаб ҳаракатланувчи тўлқинли линия каби очиқ тизимлар ташқи электромагнит майдонга эга бўлиб, улар ўраб турувчи ташқи тизимга ҳалақит кўринишида таъсир кўрсатади. Шунинг учун очиқ йўналтирувчи тизимларда энергиянинг бутун линия бўйлаб тарқалиб харакатланиши жараёнидан ташқари энергиянинг бир қисми маълум бир кўндаланг йўналишда тарқалиб кетади. (5.6-расм)

5.6-расм. Энергиянинг тарқалиш жараёни (1) ва тарқалиб сочилиб
кетиш жараёни (2). Йўналтирувчи узатиш тизим бўйлаб нурлантирувчи манбанинг электромагнит майдон характери бўйича ташқи муҳитга тарқалиб сочилиб кетиши ҳолатлари иккита худудга бўлинади: яқин оҳир томон;
узоқ оҳир томон. Яқин оҳир томон худуди деб, тўлқин узунлиги узатиладиган муҳит масофасидан катта (А»г) бўлган ҳолатида тарқалиш муҳитининг яқин томонида жойлашган манба учаскасига айтилади. Узоқ оҳир томон худуди
деб эса тарқалиш манбаи муҳит масофасидан тўлқин узунлиги катта бўлган ( Л « г ) муҳит участкасига айтилади.
Келтирилган зонадаги бўлиниш чегарасини тўлқин узунлигининг 1/6 қисмида (r=λ/2π= λ/6) тарқатиш манбаидан ҳисобланадиган муҳит масофаси деб олиш мумкин ва у 108 Гц частота 0,5 метр масофага эга бўлган тўлқин узунликга тўғри келса, 106 Гц частота эса 50 метрга эга бўлган масофани ташкил этади.
Яқин оҳир томон худудида тарқатиш манбаидан олинган масофа тўлқин узунлигидан ошиб кетмайдиган бўлса, у ҳолда майдон электр ёки магнит характерли кўринишга эга бўлади.
Узоқ охир томондаги худудида тарқатиш манбаи масофаси тахминан тўлқин узунликдан катта бўлганда электр майдон ясси тузилишга эга бўлади ва бу майдон ясси тўлқин кўринишида тарқалиб бориб, энергия электр ва магнит ташкил этувчилари орасида тенг равишда бўлинади.
Қоида бўйича кучли магнит майдон кичик тўлқин қаршиликга эга бўлган занжирларда, катта ток кучига эга бўлган хамда кичик ўзгарувчан кучланишларга эга бўлган занжирларда ҳосил бўлса, электр майдоннинг интенсивлиги эса катта қаршиликга эга бўлган катта кучланиш ва кичик токга эга бўлган занжирларда рўй бериб ўтади. Бўш бўлган бўшлиқ муҳитда ясси тўлқин тарқалиши учун унинг тўлқин қаршилиги




Электр ташкил этувчилари маълум бир катта қийматга эга бўган майдон учун тўлқин қаршилиги бир мунча катта бўлади 1Е0 > 20 , магнит майдон ташкил этувчиси маълум бир қийматга эга бўлган ҳолда эса тўлқин қаршилиги ясси тўлқин учун кичик бўлади = 1ЕВ < 20
Яқин томон худудида харакатланувчи электромагнит майдон индукция майдони деб аталса, узоқ оҳир томон худудида эса нурлантириш майдони деб юритилади.
Яқин томон худудида электр ва магнит майдонлар фаза бўйича 900 бурчакга сурилган.

Download 349 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling