Тарқалиши Электромагнит энергияни йўналтирувчи тиз им бўйлаб тарқалиш


Download 349 Kb.
bet4/7
Sana13.05.2023
Hajmi349 Kb.
#1456799
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
kabelli aloa liniyalarining elektr uz

Тўлқин қаршилиги
Тўлқин ёки тавсифловчи қаршилик Zт ва тарқалиш коэффиценти линиянит иккиламчи параметри бўлиб хисобланади ва кенг равишда линиянинг техник эксплуатацион сифатини бахолаш учун қўлланилади. Тўлқин қаршилиги деб бир жинсли линия бўйлаб электромагнит тўлқин тўлиқ равишда ҳаракатланиб линиянинг охирига уланган юклама қаршилигига тенг бўлган қаршилик тушунилади.

Алоқа линиялари бўйича узатиш теорияси
Алоқа линиялари бўйлаб электромагнит энергияни тарқалиши
Алоқа линияси бўйлаб электромагнит энергиясини тарқалишдаги физик жараён қуйидагидан иборат.
Бунинг учун занжир учига генератор уланганда, занжирнинг бош томонидаги ток ўтказгич симларнинг ичида турли белгидаги электр зарядлари ҳосил бўлади, яъни битта ток ўтказгич симда мусбат ва иккинчи ток ўтказгич симда эса манфий қутбли бўлади. Ток ўтказгич симлар орасида потенциаллар фарқи ҳосил бўлиб, натижада уларни ажратиб турувчи ҳаво қатламида Е кучланганликдаги электр майдони ҳосил бўлади. Маълум вақтдан сўнг бу зарядлар ва у билан боғлиқ бўлган электр майдон маълум бир тезликда ток ўтказгич сим бўйлаб харакатлана бошлайди. Зарядларнинг харакати ток ўтказгичлар симда электр токини ҳосил қилади ва у ўз навбатида ток ўтказгич сим атрофида Н кучланганликга эга бўлган магнит майдонини ҳосил қилиб, у ўз навбатида ток билан бирга занжир бошидан охирига қараб харакатланади. Зарядларнинг бирлиги ва уларни ток ўтказгич сим бўйлаб харакатланиши ҳисобига бир вақтнинг ўзида электр ва магнит майдони ҳосил бўлади ва у ўз навбатида линиянинг бошидан охирига қараб харакатланади. Электромагнит майдонни икки ўтказгичли занжир бўйлаб тарқалиш тавсилоти 5.7 -расмда келтирилган.

5.7-расм. Симметрик занжирнинг электромагнит майдони
Бунда электр ва магнит кучланганлик линиялари бир-бирига, нисбатан перпендикуляр равишда жойлашган бўлиб, электр кучланганлик линиялари орасидаги муҳитда бир-бири билан тўқнашади, магнит кучланганлик линиялари эса ҳар бир ток ўтказгич сим атрофида айлана кўринишида ток ўтказгич сим атрофида бир-бири билан тўқнашади.
Электр ва магнит майдонларнинг линия бўйича маълум бир тезликда харакатланиши электромагнит тўлқин деб аталади.
Электромагнит тўлқинни бутун йўл бўйича ҳаракатидаги электр майдон энергияси –Wэ, магнит майдон энергиясига - Wм тенг, яъни Wэ-Wм. Бизга маълумки электр майдон энергияси Wэ=C•U2/2 ва магнит майдон энергияси Wм = L•I2 /2 бўлиб, бу ерда U ва I -занжирдаги кучланиш ва ток бўлса, C ва L - занжирнинг сиғими ва индуктивлиги. Демак магнит майдон энергияси электр майдон энергиясига ва ундан қайта ўтиш хусусиятига эга.
Занжир бўйлаб юқори частотали тебранишга эга бўлган энергия узатилаётганда ток зичлиги ўтказгич симнинг юзаси бўйлаб оғиб боради, демак ток частотаси қанчалик катта бўладиган бўлса токларни ўтказгич симнинг ташқи юзаси бўйлаб силжиш эффекти шунчалик ошиб боради. Занжир бўйлаб электромагнит энергия узатилаётганда асосан то ўтказгич симни ўраб турувчи муҳитда яъни диэлектрикда йиғилади шунинг учун ток ўтказгич сим бўйлаб алоқа сигналларини узатиш чоғида, юқори частотали электромагнит энергия ток ўтказгич сим бўйлаб эмас балки ток ўтказгични ўраб турувчи муҳит бўйлаб ҳаракатланади. Бундай ҳолатда ток ўтказгич сим фақатгина энергияни ҳаракатини йўналтириб туради, шунинг ҳисобига электромагнит энергия турли томонга ёйилиб-тарқалиб кетмасдан бутун линия узунлиги бўйича ҳаракатланади.
Электромагнит тўлқинни икки тўлқин кўринишида тасаввур қилиш мумкин,булар кучланиш тўлқинлари (электр майдонига тўғри келади) ва ток тўлқинлари (магнит майдонига тўғри келади). Бу тўлқинлар орасида занжирнинг турли нуқталарида маълум бир қиймат бўлиб у занжирнинг ҳусусияти билан боғланган ҳамда қаршилик ўлчов бирлигига эга - Ом бу қиймат тўлқин қаршилиги деб юритилади.
(5.1)
Шундай қилиб занжир бўйлаб харакатланувчи электромагнит тўлқин занжирнинг турли нуқталарида тўлқин қаршилигига учрайди. Ток ўтказгич сим бўйлаб электромагнит тўлқинларнинг тарқалиш тезлиги занжир бўйлаб оғиб ўтувчи ток частотаси ва занжир параметрлари орқали аниқланади. Занжир бўйлаб электромагнит энергия тарқалиш жараёнида, у амплитуда бўйича камаяди яъни сўнади ва фазаси бўйича ўзгаради.

Download 349 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling