Тарбия биз учун


Download 4.08 Mb.
bet1/10
Sana26.06.2023
Hajmi4.08 Mb.
#1655307
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
47 моддаси буйича ҳужжат тайёрлаш (1)







ТАРБИЯ БИЗ УЧУН Ё ҲАЁТ - Ё МАМОТ, Ё НАЖОТ - Ё ҲАЛОКАТ, Ё САОДАТ - Ё ФАЛОКАТ
МАСАЛАСИДИР”
АНДИЖОН ШАҲАР 13-УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСНИНГ 47-МОДДАСИ БИЛАН ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАШГА ҚАДАР АМАЛГА ОШИРАДИГАН ИШЛАР Т А Р Т И Б И

1. Ўқувчиларнинг сурункали ва мунтазам дарс қолдиришлари

бўйича:

1) Ҳар "Пайшанба - Профилактика куни"да ҳафта давомида сабабсиз кўп дарс қолдирган синф ўқувчиларининг давомати бўйича СВЕТОФОР таҳлили қилинади.


2) Ушбу дарс қолдирган ўқувчиларнинг ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга синф раҳбари томонидан қўнғироқ ёки СМС хабари орқали огоҳлантириш юборилади. Қилинган иш юзасидан шу куннинг ўзида мактабнинг ММИБДЎга ахборот беради.
3) Мазкур ўқувчилар томонидан такроран дарс қолдириш ҳолатлари кузатилганда, уларнинг ота-онаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларга мактаб директори томонидан инспектор-психолог билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси бўйича жавобгарлик белгиланиши бўйича расмий огоҳлантириш хати почта орқали юборилади (квитанция хатнинг иккинчи нусхасига тикиб қўйилади) ёки ўзига имзо қўйдирган ҳолда берилади.
4) Огоҳлантириш хати берилган кундан бошлаб 3 кун ичида натижа бўлмаса ушбу ўқувчиларнинг яшаш манзилидаги маҳалла фуқаролар йиғини раисига ва ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг иш жойига почта ёки куръер орқали огоҳлантириш хати юборилади.
5) Агар ота-она ва МФЙ раисига юборилган огоҳлантириш хатларидан сўнг ҳам ўқувчининг сабабсиз дарс қолдириш ҳолатларида ўзгариш бўлмаса инспектор-психолог билан ММИБДЎ биргаликда ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси бўйича тегишли ҳужжатлар тайёрланади.
Ҳужжатлар: 1. Ўқувчининг анкетаси
2. Синф раҳбарининг ўқувчига тавсифномаси 3. Мактабда ўқиши ҳақида маълумотнома
4. Ота-онасининг паспорт нусхалари
5. Синф раҳбарининг билдиришномаси
6. Юқоридаги ҳужжатларга мактаб директори томонидан ота-онага ва МФЙ раисига юборилган огоҳлантириш хатлари (нусхаси) қўшимча қилинади.


Download 4.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling