№______ О Г О Ҳ Л А Н Т И Р И Ш Х А Т И
Ҳурматли ота-она________________________________________
Сизнинг фарзандингиз Балиқчи тумани 13-умумтаълим мактабининг ____-«____» синф ўқувчиси ____________________________________ нинг сабабсиз кўп дарс қолдирганлиги юзасидан синф раҳбарининг бир неча маротаба Сизга ва оила-аъзоларингизга телефон ва смс орқали қилган мурожаатлари жавобсиз қолганлиги,
шунингдек, мактаб маъмуриятининг огоҳлантиришларига қарамай 2022-2023 ўқув йилининг "___"_______ санасидан буён дарсларга доимий равишда кеч қолиши, дарс соатларига мунтазам равишда сабабсиз қатнашмаётганлиги натижасида ____ соатдан ортиқ дарс машғулотларни қолдирганлигини маълум қиламиз.
Ўзбекистон
Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги қонунининг 51-моддасида "вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал
таълим олишини таъминлаши, болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга оширишлари шарт”, деб кўрсатиб ўтилган.
Шу
муносабат билан, Сиздан фарзандингизни мунтазам дарсга келишини таъминлашингизни сўраган ҳолда, юқоридаги қонун талабларини бажармаган ёки бош тортган тақдирингизда
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси бўйича жавобгарликка
тортилишингиз юзасидан расман ОГОҲЛАНТИРИЛАСИЗ!
Мазкур қонун хужжатларидан келиб чиққан ҳолда, Сиздан мактаб директорига фарзандингиз томонидан сабабсиз қолдирилган дарс машғулотларини қайта ўзлаштириш учун асословчи ҳужжатларни тақдим қилишингиз сўралади.